Р а ҳ б а р и й ҳ у ж ж а т почта қоидалари


 Халқаро майда пакетларга ишлов бериш ва уларни етказиб



Download 3,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/158
Sana07.04.2022
Hajmi3,81 Mb.
#533513
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   158
Bog'liq
Почта коидалари 1-кисм

 
9.3.2 Халқаро майда пакетларга ишлов бериш ва уларни етказиб
бериш (топшириш) 
9.3.2.1
 
Келувчи халқаро
майда пакетлар, жойланмаси учун божхона 
томонидан бож солинган, божли ва божхона божларидан озод қилинган, 
божсиз турларига ажратилади. 
9.3.2.2
 
Майда пакетлар белгиланган жойидаги почта алоқаси
объектларига почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғла-
малари)дан 16-шаклдаги юкхатга жўнатиш мамлакатини, штрихкод бўйича 
рақами, тегишли ҳолларда божхона тўлов суммаси кўрсатилган ҳолда, 
қўшиб ѐзилган суғурта қопларда келиб тушади. Почта алоқаси объектла-
рида халқаро майда пакетлар жойланган суғурта қопларга ишлов бериш-
нинг барча босқичларида уларнинг ҳақиқий оғирлиги 17-шаклдаги ѐр-
лиқларда кўрсатилган оғирликка мослиги, қоплар очилганда эса, шунинг-
дек, ҳар бир майда пакетнинг оғирлиги текширилади. 
9.3.2.3 Халқаро майда пакетлар, 
«Expres» (
Ўз қўли билан топширил-
син
)
белгили пакетлардан ташқари, адресатларга почта алоқаси объектлари 
(почтамтлар, почта алоқаси боғламалари, алоқа бўлимлари)да берилади. 
9.3.2.4
 
Келувчи халқаро майда пакетлар 16-шаклдаги юкхат бўйича 
ҳисобга олинади ва ички қиймати эълон қилинган бандероллар сингари 
ишлов берилади ва адресатга топширилади, бунда қуйидаги ўзига хос
хусусиятлар ҳисобга олинади: 
а) 22-шаклдаги хабарномаларда зарур бўлган ҳолатларда ҳисоблаб 
чиқилган ҳисобланган божхона тўлови ва божхона расмиятчиликлари учун 
тўловлар суммаси кўрсатилади, оғирлиги 500 g дан ортиқ бўлган халқаро 
майда пакетларга эса, ушбу почта жўнатмасининг оғирлиги ва уларни бе-
риш учун белгиланган тарифларга асосан қўшимча тўлов суммаси ҳам 
ѐзиб қўйилади; 
b) агар халқаро майда пакетлар божхона кўригидан ўтган бўлса,
у ҳолда уларни беришда адресатлардан халқаро майда пакет ўровида 
кўрсатилган божхона расмиятчилиги учун тўлов ундирилади. Божхона 
тўлови ҳисобланган халқаро майда пакетлар учун, шунингдек, пакет
ўровида, 114-шаклдаги пул ўтказмаси бланкида ва 16-шаклдаги


RH 45-090.1:2013
138 
юкхатда кўрсатилган бож тўлови ундирилади. Оғирлиги 500 g дан ортиқ 
бўлган халқаро майда пакетлар учун, бундан ташқари, белгиланган
тарифларга асосан уларни берганлик учун қўшимча тўлов ундирилиб 
олувчига 47-шаклдаги дафтардан (ШК) квитанция берилади. 22-шаклдаги 
хабарномада олинган тўлов тўғрисида 47-шаклдаги дафтардан квитанция-
нинг санаси ва рақами кўрсатилади. 
Адресатдан олинган бож тўлови устама тўлов суммасини жўнатиш 
учун белгиланган тартибда белгиланиши бўйича бўйича дарҳол жўнатила-
ди. 
Халқаро майда пакетларни беришда олувчидан божхона расмиятчи-
ликлари учун белгиланган тарифлар бўйича тўлов ундирилиб, унга 47-
шаклдаги дафтардан (ШК) квитанция берилади. 
9.3.2.5 Автоматлаштирилмаган алоқа бўлимлари бошлиқлари 
(ўринбосарлари) кирувчи 16-шаклдаги юкхатлар бўйича халқаро майда 
пакетлар етказиб берилган (топширилган) санани ҳар куни белгилайдилар 
ва ушбу маълумотларни АТга киритиш учун почта алоқаси объекти 
(почтамт, почта алоқаси боғламаси)га ахборот берадилар. 
Автоматлаштирилган алоқа бўлимлари бошлиқлари (ўринбосарлари) 
халқаро майда пакетлар етказиб берилганлиги (топширилганлиги) 
тўғрисидаги маълумотни ҳар куни АТга белгиланган тартибда 
киритадилар. 

Download 3,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish