(жиддий тус олиб).
Ишончли одам эмас.
К у к у ш к и н а . Нега ундай дейсиз?
Ахир, у ичмаса,
саёқ юрмаса, ишда ҳам дангасалик қилмаса...
Ю с о в. Шунда-ю, аммо...
(Тамаки ҳидлайди.)
Ишончли
одам эмас.
К у к у ш к и н а .
Қандай,
тушунтиринг
менга, Аким
Акимич, ахир, мен онаман-а.
Ю с о в. Мана бунга нима дейсиз? Аристарх Владими-
рич Вишневскийдек одамга қариндош бўлади...
К у к у ш к и н а . Биламан.
Ю с о в. Қариндошим бор дейишга арзийдиган одам.
К у к у ш к и н а . Биламан.
Ю с о в. Шундай бир зотни ҳурмат қилмайди.
К у к у ш к и н а . Биламан, биламан.
Ю с о в . Бошлиқларга қўпол муомила қилади... Ҳаддан
ташқари мағрур... Ҳатто шундай фикрлар тарқатадики...
Ёшларни бузади... айниқса эркин фикрлари блан... Бошлиқ
деган қаттиқ назорат қилмаса бўлмайди.-
К у к у ш к и н а . Биламан.
Ю с о в. Билсангиз, ўзингиз хулоса чиқараверинг. Кан-
дай замонга қолдик-а, Фелисата Герасимовна! Тинчлик
йўқ-а, тинчлик! Кимнинг дастидан денг? Ярамас, ёш бола-
ларнинг дастидан. Улар етишиб келаяпти, ҳамаёқни ўшалар
босиб кетаяпти.
К у к у ш к и н а . Э, Аким Акимич, уйлансин
ўэгариб
қолади. Бу гаплардан мени хабарсиз деб ўйлайсизми, мен
унақа оналардан эмасман: бир ишни орқа-ўнгимга қарамас-
www.ziyouz.com kutubxonasi
дан қилмайман. Менинг одатим шу: биронта ёш йигит уйи-
мизга қатнайдиган бўлдими, дарров битта-яримтани юбориб,
ё бўлмаса ўзим, одамлардан суриштириб унинг кимлигини
ипидан-игнасигача билиб оламан. Менимча, унинг бу аҳмоқ-
ликлари бўйдоқ ҳаёт кечиришидан бўлса керак. Уйланиши
блан биз унинг елкасига чиқиб оламиз, кейин тоғаси блан
ҳам ярашиб олади,
ишга ҳам яхши қарайдиган
бўлиб
қолади.
Ю с о в. У ўзгарса, бошлиқлар ҳам муомилани ўзгарта-
ди.
(Жим қолиб.)
Илгариги чиновниклар йўқ, Фелисата
Герасимовна! Чиновниклар ҳам пастлашиб кетди. У вақтда-
ги дабдабалардан асорат ҳам қолмади. Қандай замонлар
экан-а, Фелисата Герасимовна, жаннат-а, жаннат! Улгиси
ҳам келмас эди, кишини, Фелисата Герасимовна, роҳат эди,
роҳат! Илгариги чиновниклар хўроз эди, хўроз, эндиги
ёшлар бўлса пуч ёнғок.
Ж а д о в киради.
Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
Бурунгилар ва Ж а д о в.
К у к у ш к и н а . Келинг, келинг,
Василий
Николаич,
хуш келибсиз. Полина сизни соғиниб ўлиб-бўлдику. У дера-
з& блан бу деразага тикилавериб, кўзлари тўрт бўлди. У
сизни шундай севадики, асти қўйинг!.. Ростимни айтсам,
Василий Николаич, сиздақангги бахтли одамни энди кўри-
шим. Айтингчи, нима учун сизни бунчалик яхши кўришар
экан-а?
Ж а д о в. Бироз кечикдим, кечирасиз, Фелисата Гераси-
мовна. Ие, Аким Акимич!
( Т а з и м қилади.)
Сиз нечук?
К у к у ш к и н а . Аким Акимич шундай меҳрибонларки,
ўз чиновниклари ҳақида шундай қайғирадиларки... Қандай
қилиб миннатдорчилик билдиришни ҳам билмай қолдим...
Танишиш учун ўзлари азият чекиб келиптилар.
Ж а д о в
(Юсовга).
Миннатдорман. Лекин чакки овора
бўлибсиз.
Ю с о в . Мен, Фелисата Герасимовна, Белогубовни деб
келдим. Унинг ота-онаси йўқ, мен отаси ўрнида...
К у к у ш к и н а . Қўйсангизчи, Аким Акимич, гапирманг,
сиз бола-чақали одамсиз, ёшларни уйланишга рағбатланти-
раётганингизни кўриб турипман. Мен ҳам шу фикрдаман,
Аким Акимич.
( Жадовга.)
Икки севишган юрак ўртасида
ғов борлигини кўрсам, юрагим қандай эзилишини сиз тасав-
www.ziyouz.com kutubxonasi
вур ҳам қилолмайсиз, Василий Николаич. Роман ўқиб ўти-
риб, икки севишганни бир-бири
блан топишолмаганини,
бунга ота-онаси йўл қўймаётганини, ёки иқтисодий имкония-
ти йўқлигини ўқиган минутларимда юрагим эзилиб, кўнг-
лим тўлиб, йиғлаб юбораман! Уз болаларининг муҳаббатига
йўл қўймайдиган ота-оналарнинг бераҳмлигига ажабла-
наман. Ба’зи ёшлар бу аламларга
чидайолмай ҳалок ҳам
бўладилар. Аммо ҳамма ғовлар яксон бўлаётганини,
(завқ
блан)
муҳаббат ғолиб чиқиб, ёшлар қонуний никоҳ асосида
қўшилаётганини кўрганда дилим қувончга тўлиб кетади.
А ’зойи баданимга аллақандай
лаззат ёйилаётгандек ҳис
қиламан.
П о л и н а киради.
П о л и н а .
Марҳамат,
чой
тайёр.
(Жадовга
кўзи
тушиб.)
Василий Николаич! Мени шунча азоб чекчиргани
уялмайсизми? Сизни кутавериб кўзим тўрт бўлди!
Ж а д о в
(қўлини ўпиб).
Узр, гуноҳкорман.
К у к у ш к и н а . Кел, қизим, мени ўп.
П о л и н а
(Жадовга).
Юринг.
К у к у ш к и н а . Юринг, Аким Акимич!
Кетадилар. Б е л о г у б о в блан Ю л и н ь к а қўлларида чашка,
кирадилар.
О Л Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Б е л о г у б о в ва Ю л и н ь к а
Ю л и н ь к а. Билдим, сиз мени алдаб юрган экансиз!
Б е л о г у б о в . Нега алдар эканман сизни? Нега бун-
дай дейсиз?
Ўтирадилар.
ю
л и н ь к а. Эркакларга ишониб бўлмайди,
тирноғча
ҳам ишониб бўлмайди.
Б е л о г у б о в . Нега энди эркак бечораларни мунчалик
танқид остига олдингиз?
Ю л и н ь к а .
Танқид
доганингиз
нимаси, бу ҳақи-
қат-ку?
Б е л о г у б о в . Бўлмаган ш . Бу одат бўлиб
қолган:
эркаклар хушомад қиладилар-у, қизлар уларга ишонмай,
алдоқчи дейдилар.
Ю л и н ь к а. Ҳ а, сизнинг билмайдиган нарсангиз йўқ.
Ҳаётингизда хотинларга жуда кўп хушомад қилган бўлса-
нгиз керак.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Б е л о г у б о в . Хушомад қиладиган кишим бўлган эмас,
унинг устига қўлимдан ҳам келмайди. Узингизга ма лум,
шу кунларда уйингизга келадиган бўлдим, унгача ҳечқандай
танишим бўлган эмас.
Ю л и н ь к а. Ҳечкимни алдаган ҳам эмасмисиз?
Б е л о г у б о в . Нима ҳақда сўраяпсиз ўзингиз?
Ю л и н ь к а. Қўйинг, гапирманг. Сизнинг бир оғиз
гапингизга ҳам ишонмайман
(тескари бурилади.)
Б е л о г у б о в . Бу
нима
қилганингиз?
Ранжитманг
одамни.
Ю л и н ь к а. Тушуниб олингда.
Б е л о г у б о в . Тушунолмай ётибман.
Ю л и н ь к а . Истамайсиз!
(К ўзини рўмолча блан бер-
китади.)
Б е л о г у б о в . Хоҳлаган нарсангиз блан ишонтИришим
мумкин: сизни аввал қандай севсам, ҳозир ҳам шундай
севаман... Мен буни сизга айтган эдим...
Ю л и н ь к а . Севасиз-у, галга соласиз.
Б е л о г у б о в . Ҳа... Энди тушундим... Бу унақа иш
эмас-да... Т ез бўлмайди.
Ю л и н ь к а. Жадов бошлаб юбараяпти-ку ?
Б е л о г у б о в . Унинг йўриғи бошқа. Унинг бой тоға-
си бор, ўзи ҳам ўқимишли одам, ҳарқаердан иш топаола-
ди. Уқитучилик қилса ҳам нонини топиб кетади. Мен-чи?
Т о ишбошқаручи ўрнини эгалламагунимча иложим йўқ...
Уйлаб кўринг, ҳадеб карам шўрва блан шовла еяверишга
рози бўласизми? Бу фақат бизга тўғри келади, отинча, сизга
тўғри келмайди. Ишбошқаручи бўлиб олай, ана ундан ке-
йин иш бошқача бўлади.
ю
л и н ь к а . Ахир, қачон бошқача бўлар экан-а?
Б е л о г у б о в . О з қолди... Ва’да беришди. Уша ўринни
эгаллаган заҳотим... фақат янги кийим тикдираман, холос...
Ойингизга ҳам айтдим. Хафа бўлманг, Ю лия Ивановна, бу
ишлар менга боғлиқ эмас. Қўлингизни беринг.
Ю л и н ь к а унинг юзига қарамай қўлини чўзадн.
Б е л о г у б о в ўпади.
Узим ҳам кутавериб, ўлиб бўлдим.
Ж а д о в блан П о л и н а киради.
Ю л и н ь к а. Юринг, буларни ёлғиз қўяйлик.
Кетадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |