П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(тамаки ҳидлайди).
Аста-секин бўлади, Фели- 
сата Герасимовна, аста-секин.
К у к у ш к и н а . Уша ўринга қачон эга бўлишини ҳар- 
қалай сиз билсангиз керак. Балки бу сизнинг қўлингизда-
www.ziyouz.com kutubxonasi


дир. Унинг учун мен ҳам илтимос қилар эдим сиздан. 
( Т а з и м қилади.)
Менинг илтимосимни э’тиборсиз қолдириб 
бўлмайди: чунки мен онаман, меҳрибон онаман, мен ўз 
болаларим, ўз қушчаларим бахти учун сўрайман.
Ю с о в
(жиддий тусга кириб).
Яҳинда, тез фурсатда 
эгаллаб қолади. Мен унинг ҳақида генералимизга доклад 
ҳилганман. Генерал бўлса менинг қўлимда: нима десам айт- 
ганим бўлади. Биз уни ишбошқаручи қилиб тайинлаймиз. 
Мен хоҳламасам ишбошқаручи бўлмайди... Ҳе, ҳе, бўлади, 
бўлади. 
(Қ ўлин и кўрсатиб.)
Генерал менинг мана қаеримда 
туради.
К у к у ш к и н а .
Ростини айтсам, мен, бўйдоқларни 
ёқтирмайман. Улардан нима фойда? Ф ақат ерга оғирликла- 
ри тушади, холос.
Ю с о в
(такаббурлик блан).
Ҳ а, улар ер юзига тушган 
ташвиш... бекорчи одамлар.
К у к у ш к и н а . Рост айтасиз. Бўйдоқларни уйга кири- 
тишга ҳам қўрқади киши, айниқса ёш қизи ёки ёш хотини 
бўлса. Нима хаёл блан келганини ким билади, дейсиз. 
Менимча ёш йигитларни тезроқ уйлантириш керак, кейин- 
чалик ўзлари миннатдор бўлишади, ўз фойдасини билиш- 
майди тентаклар.
Ю с о в. Тўғри. Хаёли паришон одамлар-да улар. Ахир, 
ҳаёт бамисоли бир денгиз... гирдобига тортиб кетади.
К у к у ш к и н а . Бўйдоқ одам уй-жой, рўзғор қилмайди, 
уйига қарамайди, трактирдан бери келмайди.
Ю с о в . Ҳ а, биз ҳам борамиз у ерга... Ишдан чарчаб, 
дам олгани...
К у к у ш к и н а . Э, Аким Акимич, сиз блан уларнинг 
ўртасида осмон блан ерча фарқ бор, сиз, бирорта киши ҳур- 
мат қилиб чақирганда, меҳмон қилмоқчи бўлганда борасиз, 
ҳечқачон ўз пулингизга бориб ичмайсизда.
Ю с о в. Албатта, ўз пулимга асло бормайман.
К у к у ш к и н а . Энди бўйдоқ йигитни олинг: бирорта 
иши тушган одам уни трактирга 
таклиф 
қилиб, меҳмон 
қилади. Қанчадан-қанча пулнинг бошига сув қуяди-ю аммо 
фойдаси бўлмайди. Хотини бор киши бўлсачи, Аким-Аки- 
мич, ҳалиги одамга овқатингни ҳожати йўқ, овқат бўлса 
хотиним, бола-чақам блан уйимда тинчгина ерман, сен мен- 
га пулини бериб қўяқол дейди. Пулни олади-ю уйига олиб 
келади. Иккиёғлама фойда: ҳам пулга эга, ҳам уйига ҳуш ер 
қайтади. Уйланганингизга неча йил бўлган?
Ю с о в. Қирқ уч йил бўлди...
www.ziyouz.com kutubxonasi


К у к у ш к и н а . Уни қаранг-а! Ҳали ёш кўринасиз-ку!
Ю с о в. Турмуш режасини биламан... Куни кеча банка 
қўйдирдим.
К у к у ш к и н а . Соғлом одамнинг иши ҳам соғлом, кўнг- 
ли тинч бўлса инчинун.
Ю с о в. Мен сизга айтсам... Тақдирнинг иши қизиқ 
бўлар экан... Камбағални бой қилиб юбориш ҳам ҳеч гап 
эмас экан. Мени, хоним,— бунга кўп йил бўлди,— эски ки- 
йимда идорага олиб келишган, ўшанда мен фақат ўқиш-ёзиш- 
нигина билардим, холос... Қарасам, ёши ўтган, салобатли, 
қовоқлари солиқ, соқоллари ўсган кишилар 
ишлаб ўтири- 
шипти... У вақтларда савлатлироқ кўринай деб соқолни кам 
олдиришарди... Салобат босиб гапиролмай қолдим. Икки 
йилгача югурдаклик қилдим, ҳархил ишларни 
бажардим, 
бировга арақ, бировга сомса, бировга 
квас келтирардим, 
столда эмас, дераза ёнида, бир тўп қоғоз устида ўтирардим, 
ҳатто сиёҳдон ҳам йўқ, бир қутичага сиёҳ қуйиб олган эдим. 
Бир вақт қарабсизки одам бўлиб чиқдим. Албатта, булар- 
нинг бари худонинг хоҳиши блан бўлди. Одам бўлиш, яхши 
ўринни эгаллаш пешонамда бор экан-да. Ба’зан 
хотиним 
блан: худо бизга нечук бунчалик марҳамат кўрсатди экан, 
деб ўйлаймиз. Тақдири азал, албатта... Яхшилик қилмоқ 
лозим... Бева-бечораларга ёрдам бермоқ керак. Ана энди ҳо- 
зир учта-ҳовлим бор, узоқроқда бўлса ҳам ўзимга билинмай- 
ди, тўрт нафар отим бор, бир ҳисобдан уйимнинг узоқда бўл- 
гани ҳам яхши, ер ҳам кенг, иннайкейин тинч, гап-сўз, 
миш-мишлардан узоқроқ.
К у к у ш к и н а . Ҳ а, албатта. Уйларингизни ёнида боғ- 
роғларингиз ҳам бордир бўлмаса?
Ю с о в. Боғсиз бўлар эканми! Ёзнинг иссиқ кунларида 
а’зойи баданинг роҳат қилади. Менда кибрлик йўқ. Кибр- 
лик кишини кўр қилиб қўяди... Мен ҳо мужик бўлсин, ҳо 
бошқаси... ака-укадай 
бўлиб 
кетаман... Кўнглимга яқин 
тутаман... Лекин ишда бўлса иложи йўқ. Айниқса думоғи 
шишган ўқимишли одамларни ёмон кўраман. Уларга нисба- 
тан қаттиққўл ва талабчанман. Улар жуда ҳаддан ошиб 
кетишаяпти. Уқимишли одамлар осмондаги юлдузни бенар- 
вон уради деган афсоналарга ишонмайман. Кўрганман: улар- 
нинг биздан ортиқ ери йўқ, ишга ҳам жон-жаҳтлари блан 
ёпишмайдилар. Одатим, уларни ишда сиқаман, бундан фой- 
дали иш йўқ, чунки зарардан бошқа нарса кўрмайсан улардан. 
Мен, Фелисата Герасимовна, кўпроқ ўзимни оддий одамларга 
яқин тутаман. Бу замондаги қоидалар туфайли кишининг
www.ziyouz.com kutubxonasi


бошига бахтсизлик тушиб қолиши мумкин, масалан, биров 
уезд мактабидан яхши ўқиёлмагани учун ҳайдалади, ёки 
семинариянинг паст синфидан чиқариб юборилади. Шундай 
одамга юрагинг ачимайдими? Узи-ку пешонаси шўр, яна 
уни ўлганни устига тепган қилиб, хафа қилишади. Мана 
шундай одамлар кўпинча гапга тушунадиган, кўнгли очиқ, 
йўл-йўриққа тушадиган бўлади. Христианлик бурчини адо 
этиб мана шунақа одамни қўллаб-қўлтиқлайсан, одам қила- 
сан, у эса ўла-ўлгунча сендан миннатдор. Сени отам дейди, 
қариндошдан ҳам а’ло кўради, қадрингга етади. У дун’ёда 
ҳам роҳатини кўрасан... Мана Белогубов, Фелисата Гераси- 
мовна, айтарлик саводи ҳам йўқ, лекин уни мен ўғлимдан 
ҳам ортиқ кўраман: чунки уқувли бола. 
Ростини айтсам, 
иккинчи куёвингиз... У ҳам 
менинг қўлимда ишлайди... 
Менимча... у...
К у к у ш к и н а . Нима бўпти?
Ю с о в

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish