Бизнинг ҳаниф Ислом динимиз покликка жуда катта аҳамият берган ва


«Бирор  кимса билиб туриб хато намоз ўқиса, қиѐмат кунида Аллоҳнинг ғазабига



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/52
Sana06.04.2022
Hajmi1,1 Mb.
#532147
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
НАМОЗГА ПОКЛАНИШ

«Бирор 
кимса билиб туриб хато намоз ўқиса, қиѐмат кунида Аллоҳнинг ғазабига 
дучор бўлади»
.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дейди: «Бу одамлар савдога муккасидан кетган, аммо 
улар азонни эшитишлари билан ҳамма нарсани ташлаб, масжид томон 
шошиладилар».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам урушдан қайтаѐтиб, бир жойда тўхтаб 
тунашга қарор қилдилар. Сўрадиларки: 
«Бугун тунда бу жойни ким 
қўриқлайди?»
Муҳожир Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу ва ансор Аббал ибн 
Бишр ўз хизматларини таклиф этишди. Иккалови қир тепасида душманнинг 
тасодифий тунги ҳужумига қарши соқчилик қилиб туришди. Аббал Амморга деди: 
«Кел, навбати билан кузатайлик. Туннинг ярмида сен ухлаганингда мен уйғоқ 
бўлай, қолган ярмида мен ухлаганимда сен қоровуллик қил». Аммор рози бўлди ва 
ухлади. Аббал намоз бошлади. Бироқ душман кузатувчиси олисдан қоронғуда 
белгилаб қўйган экан, унга камон ўқини отди. Уни пайқаб, Аббал қимир этмади, 
душман унга тегмади, деб ўйлаб, яна ва яна ўқ отди. Аббал ҳар бир ўқни олиб, 
эгасига қайтариб отаверди, ниҳоят ҳамроҳи уйғониб қолди. Душман улар 
иккаловини бирга кўргач, у ерда улар кўпчилик бўлишса керак, деб қочиб қолди. 
Аммор Аббалнинг уч жойидан қон оқаѐтганини пайқаб қолди ва: «Субҳаналлоҳ! 
Нега мени эртароқ уйғотмадинг?» деди. Аббал жавоб берди: «Намозда «Каҳф» 
сурасини ўқий бошлаган эдим. Мен унинг қисқа бўлишини ѐқтирмасдим, аммо 
менга учинчи марта ўқ узилганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 
хавфсизликларига менинг ўлимимнинг катта алоқаси борлигини билдим. Шунинг 
учун намозни тамомлаб, сени уйғотдим. Бироқ ана шу ҳайиқиш бўлмаса, мени 
ўлдириб қўйишганида ҳам сурани тамомламай рукуъга бормаган бўлардим»
Изоҳ: Ҳанафий мазҳабига кўра қон оқиши билан таҳорат бузилади, шофеъий 
мазҳаби қоидасида биноан бундай эмас, Аббал иккинчи қоидага риоя қилган бўлиши 
мумкин.
Кимдир Халаф ибн Айюбдан: «Намоз вақтида пашшалар ғашингизга тегмайдими?» 
деб сўради. У шундай жавоб қилди: «Ҳатто гуноҳкор бандалар ҳукмдорнинг 
қийноқларига бардош берадилар, уларнинг бу бардошлари, чидамлиликларига 


тасанно. Нега мен Хожам ҳузурида туриб, арзимас пашшаларнинг хархашасига 
безовта бўларканман?» 
Муслим ибн Йасир намозга турганида ўз оила аъзоларига дер экан: «Сизлар 
суҳбатлашаверинглар, нима гапирганларингни мен билмасам бўлди». Бир куни у 
Басранинг жомеъ масжидида намоз ўқирди. Масжид деворининг бир бўлаги 
йиқилиб тушди, ҳамма жонини қутқариш учун қочиб қолди, бироқ у (Ибн Йасир) 
шовқинни ҳам эшитмади.
Хотами Асом розияллоҳу анҳудан «Намозни қандай ўқийсиз?» деб сўраганларида, 
у зот бундай жавоб қилган эканлар: «Намоз вақти яқинлашганида яхшилаб таҳорат 
оламан, намоз ўқийдиган жойимга бориб ўтираман, ақлимни жамлаб, кейин 
намозга тураман. Каъбани икки қошим ўртасида, Сирот кўпригини оѐғим остида, 
жаннатни ўнг томонимда, жаҳаннамни чап тарафимда, ўлим фариштасини тепамда 
тасаввур этиб, қўрқув ва умид билан оламлар Рабби ҳузурида тураман. Тафаккур 
қилиб такбир айтаман, оғир-оғир ва маъносини ўйлаб Қуръон ўқийман, тавозуъ 
билан рукуъ қиламан, хушуъ билан саждага бораман. Ўнг оѐғимни тик қилиб, чап 
оѐғим устига ўтираман, намозимни ихлос ва самимият билан адо этишга ҳаракат 
қиламан».
АВЛИЁЛАР ВА АЛЛОМАЛАРНИНГ НАМОЗИ 
Валий аѐлларимиздан Робиъа Адавийя намоз ўқиѐтганларида кўзларига қамишнинг 
учи кириб кетибди. Намозларини тугатиб, то салом бермагунларича буни 
пайқамабдилар ҳам. Салом бергандан кейин оғриқни сезиб: «Бир қаранг-чи, 
кўзимга нима кирибди?» деб юборган эканлар. Ва у қамиш заррачасини кўзларидан 
зўрға чиқаришибди.
Шайхлардан бири шундай нақл қилади: «Ҳавас қилиб Шайх Увайс Қаранийни 
кўргани бордим. Зуҳо намозини ўқир эди. Намоздан фориғ бўлгач, тасбеҳ билан 
машғул бўлди. Тамом бўлиши билан салом берар, деб турсам, ҳеч бир томонга 
қарамасдан пешин намозини бошлаб юборди. Шундай қилиб, уч кун кутдим. 
Узлуксиз намоздан фориғ бўлмади. Ҳеч нарса емади, ичмади, ухламади ҳам. 
Тўртинчи кечада муножот қилаѐтганини эшитдим. У Ҳақ таолога шундай деб 
ѐлборар эди: «Илоҳо, кўп ухлар кўздан ва кўп еяр қориндан Ўзингдан паноҳингни 
тилайман!» Бу сўзларни эшитгач, «Ана шу ўгит менга етарли», дедим.
Увайс Қараний ҳазратлари умрида бирон кеча тўйиб ухламади. Кеч тушиши билан 
«Бу кеча – қиѐм кечаси», дер, бошқа кечада «Бу кеча – рукуъ кечаси», дер, яна 
бошқасида «Бу кеча – сужуд кечаси» дер ва тонгга қадар саждадан бош 
кўтармасди. Ундан: «Намозда хушуъ недур?» деб сўраганларида, «Намоз вақтида 
танангга қилич санчиб, бошқа томонингдан чиқарсалар ҳам, зарра сезмаслик – 
хушуъ», деган эканлар.
Ҳасан Басрий ҳазратлари ўз намозгоҳида намоз ўқир эди. Бир киши унинг олдида 
кутиб ўтирар эди. Шу пайт ногоҳ ўша кишининг устига сув сочилиб кетди. У киши 
«Тағин нопок сув бўлмасин», деб тараддуланиб турган эди, Ҳасан Басрий: «Бу – 
мен осийнинг кўз ѐшларидир», деб тинчитди.


«Дуррул Мухтор»нинг шарҳида Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собитнинг намозлари 
тўғрисида шундай ѐзилган: «Қирқ йил бир таҳорат билан беш вақт намозни 
ўқидилар. Уйқулари ѐз фаслида пешин ва аср намозлари орасида бир неча лаҳза 
ўтирган ҳолда бўларди. Қиш фаслида ҳаммаси бўлиб, кечанинг бошида бир соат 
эди. Кўп йиғлардилар, қўшнилари уларнинг йиғиларини эшитиб раҳм қилишарди. 
Ва эллик маротаба Байтуллоҳга ҳаж қилдилар».
Имом Аъзамнинг ибодатлари ҳақида Имом Мисъар шундай деганлар: «Ишроқ 
намозини ўқиб бўлиб, дарс ўтар ва фатво берардилар, пешин намозини ўқиб 
бўлибоқ, асргача дарс айтардилар, асрни тугатиб, яна шомгача сабоқ берардилар, 
кейин бу ҳол хуфтонгача давом этарди. Шогирдлар кетгандан сўнг покиза таҳорат 
ила масжидга чиқиб, бомдодгача намоз ўқирдилар. Сўнгра уйларига кириб, тоза 
кийим кийгач, тонг намози учун чиқардилар. Эртасига ҳам яна шуни 
қайтарардилар. Хулласи калом, кўп замонлар пойлаб юриб, на кундузи бирор нарса 
еганларини кўрдим, на кечаси ухлаганларини кўрдим. Пешиндан илгари озгина кўз 
илинтириб олардилар».
Имом Шорик айтибдилар: «Бир йил Абу Ҳанифа ила кеча ва кундуз бирга бўлдим. 
Бирор бора ѐнбош қилганларини кўрмадим».
Фузайл ибн Дукин шундай деган: «Кўплаб тобеъинларни ва бошқа уламоларни 
кўрдим, аммо Абу Ҳанифадан яхшироқ намоз ўқийдиган кишини кўрмадим. 
Намозга кирмасдан илгари йиғлаб дуо қилардилар».
Буюк муҳаддис Имом Бухорий Роббисига покизалик билан боғланиб, Унга доимий 
яқинликда бўлар, ҳатто бирор амални бошлашдан олдин ибодат қилиб киришмоқни 
лозим тутардилар. «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ»га аввал ғусл қилиб, сўнг икки ракат 
намоз ўқиб, Аллоҳдан шу ишлари учун яхшилик тиламасдан туриб бирор ҳадисни 
ѐзмас эдилар. Ибодатда қалби ва ҳар бир аъзоси билан хушуъ-тазарруъ этиб, ихлос 
қилган ҳолда Аллоҳнинг ўзига юзланар эдилар. Бир куни намоз ўқиб турганларида 
ўн етти марта ари чақиб олди, шунда ҳам намозни бузмадилар, ҳоллари ҳам 
ўзгармади.
Улуғларимиз намозни ана шундай гўзал ўқишган. Лекин биз бундан «Менинг 
намозим қабул бўлмас экан-да», деган шубҳага берилмай, намозимизни комил 
қилишга, хушуъ ва хузуъ билан адо этишга ҳаракат қилайлик, улуғларга эргашиб, 
уларнинг ибодатларидан ибратланайлик! 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish