олиб, Аллоҳдан раҳмат талаб этардилар. Қачон бир азоб оятини ўқисалар, тўхтаб
туриб, ундан паноҳ тиладилар. Кейин рукуъ қилдилар. Ва рукуъларида қиѐмда
турган микдорча турдилар ва: «Субҳана зил жабаруту вал малакут вал кибрияи вал
азамати» дуосини ўқидилар. Кейин сажда қилдилар ва саждага ҳам рукуъда турган
микдорда турдилар ва бунда ҳам юқоридаги дуони ўқиб турдилар. Кейин иккинчи
ракатга турдилар ва бунда Оли Имронни зам қилдилар. Ва бу ракатда ҳам аввалги
ҳолатни қайтардилар. Бу намоз ўзи тўрт ракатли намоз эди. Учинчи ракатида Нисо
сурасини, тўртинчисида Моида сурасини ўша кайфиятда ўқидилар».
Бир киши Оиша розияллоҳу анҳодан сўради: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
васаллам ҳақида бирорта диққатга сазовор ҳадис айтинг». У киши шундай жавоб
бердилар: «Расулуллоҳнинг ҳеч бир нарсалари ғайритабиий эмас эди. Ҳар бир
қилган ишлари диққатга сазовор эди. Бир куни тунда келиб, мен билан ѐтдилар.
Бир оздан кейин: «Энди мен Эгамга ибодат қилай», деб туриб кетдилар. Шундай
деб, Набий намозга турдилар, Яратгувчи олдида самимият билан камтарона қиѐмга
турдилар, кўз ѐшлари ѐноқларидан соқолларига ва кўксиларига оқиб тушди. Ундан
кейин рукуъ ва саждага эгилганларида кўз ѐшлари
худди олдингидек дувиллаб
оқди. Саждадан бош кўтаргач, Билол фажр намози яқинлашиб қолганини маълум
қилгунича йиғини давом эттирдилар. Мен у зот билан бирга Аллоҳдан раҳм-
шафқат тиладим ва: «Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз бегуноҳсиз, чунки Аллоҳ фазли-
карами билан сизнинг аввал қилган ва келгусида келадиган барча гуноҳларингизни
кечирган-ку, яна сиз Ундан мамнун эмасмисиз?» дедим. Расулуллоҳ жавоб
бердилар: «Нега энди мен – Аллоҳнинг қули мамнун бўлмайин?» Кейин қўшимча
қилдилар: «Нега мен бундай ибодат қилмаслигим керак? Аллоҳ бугунги кунда
менга ушбу оятларни нозил қилди-ку: «Албатта, осмонлару Ернинг яратилишида
ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун оят (белги)лар бор.
Улар Аллоҳни
тик турган, ўтирган ва ѐнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар ва
осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиб, шундай дейдилар:
«Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни олов азобидан
сақлагин»
(Оли Имрон сураси, 190-191-оятлар)
».
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга
ўқиган намози ҳақида ривоят қилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам
томонларидан ўқилган Қуръон тиловати аввал зикр этилган тўрт ракатда
Қуръоннинг бешдан биридан кўплик қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
васаллам тажвид қоидаларига риоя қилар ва ибодат ҳамда кечирим сўрашга
алоқадор оятларни ўқирдилар. У зотнинг рукуъ ва саждалари қиѐмга
тенг давом
этарди».
РОШИД ХАЛИФАЛАРНИНГ НАМОЗИ
Мужоҳид Абу Бакр розияллоҳу анҳу ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг
намоз ўқишини тасвирлаб шундай дейди: «Улар намозда ѐғоч ҳасса сингари қилт
этмай туришарди». Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу намоз ўқишни Абу Бакр
розияллоҳу анҳудан ўрганганини, у ўз навбатида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
васалламдан ўрганганини таъкидлайди.
Умар розияллоҳу анҳуга насроний қул Абу Луълуа заҳарли ханжар урганида бу
жароҳат ўлимларига сабаб бўлди. У киши кўп қон йўқотиб, узоқ вақт беҳуш
ѐтдилар. Аммо намоз вақти бўлгани ҳақида хабар беришганида, ана шу оғир
аҳволда ҳам у зот намозини адо этдилар.
Усмон розияллоҳу анҳу намозда туни билан қолиб кетардилар ва бир ракатда
(деярли) Қуръонни тамомлаганлар.
Тўртинчи халифа Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу намоз вақти кириши билан
ҳоллари ўзгариб, ранглари ўчар, бутун баданларига титроқ кирар экан.
Сабабини
сўрашганда: «Билмайсизларми, бу вақт Аллоҳ ерга ва осмонларга таклиф этганида,
улар ўзларига юклатиб қолинишидан қочган бу омонатнинг адо вақтидир. Мен бу
омонатни (яъни инсонийлик ва унинг шарти бўлган намозни) зиммага олган
бўламан. Ўзимга юкланган бу илоҳий омонатни энг гўзал бир шаклда адо эта
оламанми ѐки адо эта олмайманми, шуни ҳам билмайман», деб жавоб қилганлар.
САҲОБА ВА ТОБЕЪИНЛАР НАМОЗИ
Айтишларича, саҳоба Абдуллоҳ ибн Зубайр саждада жуда узоқ қоларканлар.
Шунчалик жим туриб қоларканларки, қушлар келиб, у кишининг орқасига
қўнаркан. У баъзан сажда ѐки рукуъда туни билан тураркан, ғазот-уруш пайтида у
намоз ўқиѐтган масжид деворини ўқ тешиб вайрон қилган экан.
Девордан бир
парча тош отилиб, Абдуллоҳнинг соқоли ва томоғи ўртасидан ўтган экан. У шунда
ҳам намозини қисқартирмабди ва ғазабланмабди. Бир куни у намоз ўқиѐтганида
ўғли Ҳошим унинг ѐнида ухлаѐтган экан. Илон шипдан тушиб, бола атрофида
айланибди. Бола уйғонибди ва қичқирибди, барча уй эгалари боланинг атрофига
тўпланишибди. Улар шов-шув ва қичқириқлар билан илонни ўлдиришибди. Ибн
Зубайр хотиржам ва осойишта намоз ўқиш билан банд экан. Намозни ўқиб бўлиб,
хотинига дебди: «Намоз вақтида шов-шув эшитдим, нима бўлди?»
Хотин
ҳайқирибди: «Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Боланинг ҳаѐти хавф остида эди, сиз
зиғирча ҳам аҳамият бермабсиз».
Абу Талҳа розияллоҳу анҳу бир куни ўз боғида намоз ўқирди. Унинг эътибори
шохма-шох юрган қушга тушди, қуюқ барглар орасидан уни тополмади. Бир неча
сония кўзлари билан қушни излади ва намоз ракати миқдори ѐдидан чиқди. Бу
хатосидан ўзига ғазаби зиѐда бўлди. Тўғри Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг ҳузурларига бориб шундай деди: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг бу
боғим намозимга нуқсон етишига сабаб бўлди, мен уни Аллоҳ йўлида инъом
этаман. Ўзингиз қандай раво кўрсангиз, ундан шундай фойдаланаверинг».
Усмон розияллоҳу анҳу замонида бир ансор билан ҳам шундай воқеа юз берган. У
ўз боғида намоз ўқирди. Дарахт шохлари пишган ширадор хурмолар мўл-
кўллигидан эгилиб қолганди, бу унинг эътиборини ўзига тортди, мамнун бўлди.
Аммо бу ракат миқдорини унутишга сабаб бўлди. Жаҳли чиқиб, уни намоздан
чалғитган боғдан воз кечишга аҳд қилди. У Усмон розияллоҳу анҳунинг
олдиларига келиб, боғдан Аллоҳ йўлида фойдаланишини илтимос қилди. Ҳазрат
Усмон розияллоҳу анҳу боғини эллик минг дирҳамга соттириб,
пулни Ислом
эҳтиѐжига сарфладилар. Бу саҳобаларнинг намозга эътиқоди нақадар юксаклигини
кўрсатади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу намозга турганларида (ҳузурнинг
ҳайбатидан) тахланган либос каби бўлиб қоларканлар. Намоз чоғи уйдагиларнинг
гап-сўзини ҳам эшитмас эканлар. Баъзан уйдагилар: «Жим, овоз чиқарманглар,
Абдуллоҳ намоз ўқияпти», дейишса, у киши: «Истаганларингизни гапираверинг,
мен намоздалик пайтимда гапларингизни эшитмайман», деганлар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу кўз (пардаси) оғришидан изтироб чекарди.
Табиб унга шундай деди: «Даволаш мумкин, фақат эҳтиѐт чорасини кўришинг
керак. Беш кунлаб ерга мукка тушишдан ўзингни тийиб туришинг лозим. Шу боис
саждани адо этишда тахта мосламадан фойдаланишинг мумкин». У деди: «Бунақа
бўлиши мумкин эмас, бу аҳволда мен бир ракат ҳам намоз ўқий олмайман. Мен
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини эшитдим:
Do'stlaringiz bilan baham: