НАМОЗГА
ПОКЛАНИШ
Бизнинг ҳаниф Ислом динимиз покликка жуда катта аҳамият берган ва
мусулмонларни намоз ўқишдан аввал таҳорат (бунинг иложи бўлмаганда таяммум)
қилишга буюрган. Улар таҳорат қилишаѐтганда юзлари, қўллари ва оѐқларини
ювишади. Шунингдек, Ислом мўминларни ғусл қилиш, бундан ташқари мўйлов ва
тирноқларини қисқартириш,
кийимларини покиза тутиш, жамоат жойларида,
хусусан, жума ва ҳайит намозларида хушбўйланиб юришга тарғиб қилади.
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтаѐтган
саҳобаларига: «Сизлар биродарларингиз ҳузурига қайтмоқдасиз.
Шундай экан,
уловларингизу либосларингизни чиройли ҳолда тутинглар. Ҳатто одамлар ичида
гўѐки хол каби ажраб туринглар. Албатта, Аллоҳ бузуқлик ва ахлоқсизликни яхши
кўрмайди», деб айтганлар (Имом Абу Довуд ривоят қилган).
ҒУСЛ
Ғуслнинг «бир нарсанинг устидан сув оқизиш» маъноси бор. Шариатда эса Аллоҳ
таолога яқинлик ниятида баданнинг ҳамма ерига сув оқизиб тозалаш «ғусл»
дейилади. Инсон шаръан тайин қилинган ҳолларда вужудидаги нопокликларни
кетказиш учун ғусл қилиб тозаланиши шарт. Ғусл қилиши лозим бўлган одамнинг
ғусл қилмасдан намоз ўқиши, Қуръон ушлаши ѐки тиловат қилиши,
масжидга
кириши ва бошқа ибодатларни адо этиши мумкин эмас. Ҳаж ва умра учун эҳромга
кириш, жума ва ҳайит намозлари олдидан ғусл қилиш суннат амаллардан
саналади.
ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ҒУСЛ ҚИЛИНАДИ?
а) жинсий аъзодан шиддат ва лаззат билан маний (эркак ва аѐлнинг уруғлик суви)
отилиб тушса;
б) бир авратнинг боши иккинчи авратга кирса, яъни жинсий алоқа қилинса (бунда
ҳар икки томонга ҳам ғусл лозим бўлади);
в) уйқудан уйғонган киши булғаниб, ўз кийимида маний ѐки мазий (эркак
шаҳватни ўйлаганида ѐки хотинини қучоқлаганда жинсий аъзосидан чиқадиган оқ
суюқлик) кўрганида.
г) аѐлларда ҳайз тўхташи билан;
д) нифос (туққандан кейинги қон) тўхташи билан.
ҒУСЛ ҚИЛИШ ФАРЗ БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР
– жанобатдан покланиш учун қилинган ғусл;
– ҳайз ва нифос қони тўхтагандан сўнг қилинган ғусл;
– мусулмон маййитнинг ғусл қилдирилиши.
ҒУСЛ ҚИЛИШ СУННАТ БЎЛГАН ЎРИНЛАР
а) жума намози учун ғусл қилиш суннат;
б) Рамазон ва Қурбон ҳайитлари намози учун ғусл қилиш суннат;
в) ҳаж ва умра учун эҳромга кириш ниятида ғусл қилиш суннат;
г) Ҳаж пайтида Арафотда туриш учун ғусл қилиш суннатдир.
ҒУСЛ ҚИЛИШ МУСТАҲАБ БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР
– Жинни тузалса, ҳушидан кетган одам ўзига келса, маст кишининг мастлиги кетса,
ғусл қилиб олиши мустаҳабдир;
–
шаъбон ойидаги Бароат кечасида, арафа кечасида, Қадр кечасида ғусл қилиб
олиш ҳам мандуб амалдир;
– яна қурбонлик кунининг субҳида
Муздалифада турган кишига, шайтонга тош
отиш учун қурбонлик кунида Минога чиқадиган кишига, Каъбаи Муаззамани
зиѐрат қиладиган кишига, ой ѐки қуѐш тутилганда ва ѐмғир талаб қилинганда
ўқиладиган намозни ўқувчи намозхонга, Мадинаи Мунавварага кирадиган кишига
ҳам ғусл қилиш одоб ҳисобланади. Яна одамлар жамоасига кирувчига, янги либос
кийган кишига, маййитни ювган ғассолга, гуноҳидан тавба қилган инсонга,
сафардан қайтганга, истиҳоза қони тўхтаган аѐлга, янги мусулмон бўлганларга ҳам
ғусл қилиб олиш одобдир.
ҒУСЛНИНГ ФАРЗЛАРИ
ВА СУННАТЛАРИ