Бизнинг ҳаниф Ислом динимиз покликка жуда катта аҳамият берган ва


«Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/52
Sana06.04.2022
Hajmi1,1 Mb.
#532147
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   52
Bog'liq
НАМОЗГА ПОКЛАНИШ

«Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа 
ъазабан-наар».
Маъноси: 
«Роббимиз! Бизларга дунѐда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах 
азобидан асра!»
َلَِّّإ بٍََْْيَػ ْتُر َٗ ،ٌٍُِيَؼىا ُغٍََِّغىا َذّْأ َلَّّإ بٍَِّْ ْوَّجَقَر بََّْث َس
ُةا ََّّ٘زىا َذَّْأ
.ٌٍُ ِح َّشىا
«Роббана, тақоббал миннаа иннака антас-самиъул ъалим, ватуб ъалайна 
иннака антат-таввабур-роҳийм».
Маъноси: 
Роббимиз! Биздан қабул эт, албатта Сен эшитувчи ва билувчисан! Ва 
тавбаларимизни қабул эт, албатта Сен тавбаларни кўплаб қабул этувчи раҳмли 
Зотсан!
. َلِرَدبَجِػ ِِْغُح َٗ ، َك ِشْنُش َٗ ، َك ِشْمِر ىَيَػ بَِّْػَأ ٌََُّّٖيىا
«Аллоҳумма, аъиннаа ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик».
Маъноси: 
Аллоҳим! Сени зикр этиш, Сенга шукр айтиш ва Сенга гўзал ибодат 
қилишда менга ѐрдам айла!
Намоз ўқиб бўлинганидан сўнг Аллоҳдан ибодатларингизни саҳву-хатоларини 
кечириб қабул айлашини, гуноҳларингизни мағфират этишини, яна бошқа ухровий-
дунѐвий ниятларингизни сўраб, дуолар қиласиз. 
ЖАМОАТ НАМОЗИ 
Аллоҳ таоло фарз намозларини жамоат билан ўқишни буюрган. Масжидларни 
барпо қилишдан мурод ҳам намозни жамоат билан адо этишга чорлашдир. 


Масжидга боришдан ҳам жамоат намозидан бошқа нарса кўзланмайди. Жамоат 
намозларининг фазли ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан кўплаб 
ҳадиси шарифлар ворид бўлган.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, 
фаришталарнинг олий жамоаси гапларидан маълум бўлганки, қадам босиб жамоат 
намозига бориш, масжидларда жамоат намозидан сўнг келгуси намозни кутиб 
ўтириш ва жамоат намози учун таҳоратни комил қилиш гуноҳларни ювувчи 
нарсалардан экан.
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким хуфтон намозини жамоат билан 
ўқиса, худди кечанинг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади. Ким 
бомдод намозини жамоат билан ўқиса, худди кечанинг ҳаммасини намоз ўқиб 
ўтказгандек бўлади», деганлар»
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. 
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар 
алайҳиссалом бундай деганлар: «Бир кишининг бошқа бир киши билан ўқиган 
намози ѐлғиз ўзи ўқиган намозидан афзалдир. Унинг икки киши билан ўқиган 
намози бир киши билан ўқиганидан афзалдир. Қанчалик кўпайса, Аллоҳ азза ва 
жалла учун шунча маҳбубдир».
Масжидларда уч кишидан ортиқ намозхонларнинг тўпланиб, имом раҳбарлигида 
адо этиладиган фарз намозлари жамоат намозидир. Соғлом, балоғатга етган, оқил 
эркакларга беш вақт фарз намозларини жамоат билан ўқиш суннат билан собит 
бўлган вожибдир. Жамоатга бормай, намозни доимо уйида ѐлғиз ўқийдиган 
одамнинг гувоҳлиги шаръан қабул қилинмайди. Фарз намозлар имомга эргашиб, 
жамоат бўлиб ўқилади. Икки киши бўлса, иқтидо қилувчилар имомнинг ѐнида, агар 
уч ѐ ундан кўп киши бўлса, имом олдинда, қолганлар унинг ортида саф тортишади. 
Иқтидо қилувчилар уч кишидан кўп бўлган ҳолда уларнинг имомнинг ѐнида 
туришлари таҳримий макруҳдир. 
Намозни масжидларда жамоат билан ўқиш афзал бўлиб, намозхонлар орасидаги 
ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди, куч жамоатда, бирликда эканини 
англатади, ижтимоий боғланиш ва ҳамкорликни кучайтиради. Жамоат намози 
кишилар ўртасида тенгликни намойиш қиладиган энг муҳим омил. Намозда 
бандалар ким бўлишидан қатъи назар, бир жойда, бир сафда туриб, бир хил амални 
бажарадилар ва Аллоҳ таологагина банда эканларини изҳор этадилар. 
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish