44
100 китоб тўплами
Ўсимликнинг тарқалиши.
Қрим,
Кавказнинг даштларида ва Ўрта
Осиё жанубида табиий шароитда
ўсади. Украина,
Шимолий Кавказ,
Краснодар ўлкаси ва Белоруссияда
экиб ўстирилади.
Агротехник тадбирлар.
Тажри-
ба-ишлаб чиқариш синовларидан
маълумки, арпабодиён ёруғсевар,
нисбатан қурғоқчиликка чидамли,
унумсиз тупроқда ҳам ўсаверадиган ўсимлик. Уруғ униш қо-
билияти нисбатан юқори (60 %гача)бўлади. Майсалари бего-
на ўтлар билан бемалол рақобатлаша олади. Бироқ уруғдан
экилганда юқори ҳосил олиш учун бегона ўтлардан халос
этилган, суғориладиган ерлар ажратилиши лозим. Арпабо-
диён экилган майдонлар экинзор сифатида 2-4 йил давоми-
да туради. Бинобарин, ўсимлик уруғлари бир вақтда пишиб
етилганлигидан қисман тўкилади ва кўплаб ўз-ўзидан май-
салар ҳосил бўлади.
Арпабодиённи экиш учун майдон кузда ҳайдалиши мақ-
садга мувофиқдир. Кеч кузда ерни ҳайдаш(25-30 см чуқур-
ликда) дан олдин гектарига 50 тоннадан гўнг ва 10 кг дан
фосфор сепилади. Гектар ҳисобига 8-10 кг уруғ сарфланади
ва уруғ 1-2 см чуқурликка экилади. Бир текис экилиши учун
уруғ қипиққа, қум ёки чириндига аралаштирилади ва қатор
оралари 70 см дан қилиб экиш ускуналарида экилади.
Баҳорда экилганида уруғ 6-8 кунда униб чиқади.
Кузги
ва кеч кузги (октябрь охири - ноябрь бошларида) экишда
уруғларнинг бир қисми аёз бошлангунига қадар униб чиқади
ва майсалари тўп гулбарг тарзида қишлайди. Ўзбекистон ша-
роитида ҳарорат пасайиб кетишининг арпабодиёнга салбий
45
Доривор ўсимликларни ўстириш ва
етиштириш
41–
китоб
таъсири кузатилмаган.
Сақлаб қолинган экинлардаги майсаларнинг бир қисми
тўпгулбарг ҳолатида бўлади ва иккинчи йили апрель ойида
гуллай бошлайди, қийғос бўлиб мева тугади.
Жануби-ғарбий Тяньшаннинг тоғолди лалми шароитла-
рида ҳам ўстириш мумкин. Ўсимликнинг бўйи тезда 50-80
см га етади ва ундан ҳам ошади. Ўсимлик гуллайди, лекин
уруғ тугиш фазасига етмаслиги мумкин. Уларнинг ривожла-
ниши август ойида тўхтайди, ер устки қисми қурийди, қай-
та тикланиш куртаклари ҳосил бўлади. Иккинчи йили бўйи
1,0-1,5
метр га етади, қийғоч гуллаб мева тугади.
Абу Али ибн Сино номидаги давлат хўжалигида, Узун ва
Китоб ўрмон хўжаликларидаги суғориш шароитида ўсимлик-
лар бўйи биринчи йилиёқ 2 метр ва ундан баланд бўлиб,
қийғос гуллаб, мева ҳосили етиштирилган.
Арпабодиённи етиштириш давомида 2-ўтоқ қилинади ва
бегона ўтлардан тозаланади, 1-яганаланади ва қатор ора-
лиқлари юмшатилади. Ўсимлик
тупларининг зичлиги бир
метрга 10-15 донадан бўлиши керак. Мавсум давомида 6-7
марта суғорилади (май -1, июнь-август - 2 тадан, сентябрь –
1). Суғорганда гектарига 500-600 м
3
сув сарфланади.
Иккинчи ва ундан кейинги йилларда арпабодиён экин-
зорида поялар ўсиб, гуллай бошлаши даврида гектарига 50
кг дан азот билан ўғитланади. Биринчи йили 2-3 марта куль-
тивация қилинади, кейинги йиллари шох-шаббалари бири-
киб кетгунига қадар культивация қилиниб, айни вақтда азот
билан ўғитланади.
Агротехник тадбирларга қатъий амал қилинганда уруғ
ҳосилдорлиги суғориладиган майдонларда гектар ҳисобига
10-15 центнерни, лалмикор ерларда эса 8-10 центнерни таш-
кил этади.