61
Доривор ўсимликларни ўстириш ва
етиштириш
41–
китоб
ча (-1
0
С) давом этади. Лекин бундай совуққача қолган хом
ашё: барг ва уруғ ўзининг сифатини йўқотади.
Сано ўсимлиги енгил ва ўртача оғирликдаги унумдор
тупроқларда яхши ўсиб ривожланади. Намлик юқори ва аэ-
рацияси ёмон бўлган тупроқларга экиш тавсия этилмайди.
Чунки илдиз системаси яхши ривожланмайди ва замбуруғ
касалликларига тез чалинади. Шунинг учун сано ўсимлиги
экиладиган жой ташлама тизими чуқур (1,2-1,5 м) бўлиши, си-
зот сувлари камида 1,2-1,8 чуқурликда бўлиши талаб этилади.
Сано ўсимлиги экишдан олдин иссиқ сувда (30
0
С) 6-8
соат ивитилади. Ивиган уруғлар экиш учун яроқли ҳисобла-
нади. Ивимаган уруғларни қумга аралаштириб 30 дақиқа
давомида уруғ пўсти шикастлантирилади. Бунинг учун қумга
аралашган уруғ текис тахта ёки полга ёйилиб қаттиқ буюм
ёки брезент қўлқоп билан ишқаланади. Сўнгра иссиқ сувда
(30
0
С) 8-10 соат ивитилади, ушбу вақт мобайнида иссиқ сув 2
марта алмаштирилади. Ивитилаётганда уруғлар қопнинг 1/3
қисмигача солиниши керак.
Уруғлар ивитилингандан сўнг оқава сувда 2-3 кун қол-
дирилади. Уруғларнинг униши бошланиши биланоқ дарҳол
экишга киришилади. Бизнинг
шароитда экиш муддати
апрель ойининг иккинчи ярмидан, тупроқ яхши қизиб ол-
гандан сўнг, 10-15 кун ҳисобланади. Энг кечки муддат май
ойининг 5-10 кунлари ҳисобланади.
Майдоннинг катта-
кичиклигига қараб қўл кучи ва сеялка ёрдамида экилади.
Уруғ экишдан олдин қуритилади. Агар уруғ сеялкада (ғўза
чигити экадиган) экилса, гектар ҳисобига 8 кг сарфланади.
Уруғлар 2-3 см чуқурликда экилади. Уруғларнинг унувчан-
лиги 56-60% ни ташкил этади. Қатор оралиғи суғориладиган
ерларда 60-70 см, лалми ерларда 50-60 см. Экилгандан сўнг
зудлик билан захлатиб суғорилади.
62
100 китоб тўплами
Ниҳолларнинг униб чиқиши 5-6 кунда бошланади. Агар
униб чиқиш кечикса, қайта суғорилади. Униб чиққан майса-
лар иккинчи чинбарг чиқаргандан сўнг, 20-25 см да ҳар бир
уяда 2-3 донадан қилиб ягана қилинади.
Иккинчи яганада
10-15 кундан сўнг 40-50 см да биттадан ўсимлик қолдирилади.
Ягана қилиш билан бир вақтда, қатор оралари юмшатилади.
Тупроқнинг зичлашувига олиб келадиган ҳар бир тадбирдан
сўнг, қатор оралари 8-12 см чуқурликда юмшатилади. Суғо-
риладиган жойларда камида 5 марта культивация қилинади.
Икки марта минерал ўғитлар билан озиқлантирилади.
Биринчи озиқлантиришда - шохланиш бошланганда гектар
ҳисобига 30 кг азотли, 20 кг фосфорли ўғитлар солинади.
Иккинчи озиқлантиришда - гуллаш бошланганда, гектар ҳи-
собига 20 кг азотли, 30 кг фосфорли ўғитлар солинади. Сано
ўсимлигидан барг хомашёсини олиш учун 7-8 марта суғо-
рилса, уруғ олиш учун 5-6 марта суғориш мақсадга мувофиқ.
Сано ўсимлиги баргидан хомашё тайёрланадиган май-
донларда чеканка ишлари олиб борилади. Чеканка ҳар 15-20
кунда олиб борилиб, ўсимликнинг гуллашига йўл қўйилмай-
ди. Ҳар бир чеканка 1-2 кундан ошмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: