Доривор ўсимликларни ўстириш ва етиштириш


ҚИРҚБЎҒИНСИМОН ЗАҒОЗА – ЭФЕДРА



Download 9,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/51
Sana05.04.2022
Hajmi9,88 Mb.
#530700
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   51
Bog'liq
агро китоб

 ҚИРҚБЎҒИНСИМОН ЗАҒОЗА – ЭФЕДРА 
ХВОЩЕВАЯ
 - 
Ephedra eqiuisetina
 Bunge
Ўсимликнинг тарқалиши.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб бу 
ўсимлик тоғларнинг ўрта қисмида, тошли қияликларда ўсади. 
Зағозанинг яхши ривожланган илдиз системаси бўлган-
лиги учун, у унча яхши бўлмаган тупроқларда, тошли қия-
ликларда, қоялар атрофидаги ерларда ҳам ўсиши мумкин. 
Унинг илдиз системасидаги бир нечта йирик илдизлар ўсим-
лик мустаҳкамлигини таъминласа, кўплаб майда илдизлари 
ўсимликни сув ва минерал моддалар билан таъминлайди. 
Зағозанинг ўзига хос хусусияти бу – кўплаб новдаларининг 
тўкилиб кетиши ва уларнинг ўрнига келгуси йилда яна янги 


76
100 китоб тўплами
новдаларнинг ўсиб чиқишидир. Жуда кам новдаларгина 
пўкаклашиб, вегетациясини давом эттириши мумкин. Новда-
ларнинг ўсиб чиқиши катта амалий аҳамиятга эга, уларнинг 
ўртача кесилиши ўсимликка зарар етказмайди. Эфедранинг 
бутазорлари деярли ҳар доим очиқ қуёшли жойларда, жа-
нубий, ғарбий ва шарқий экспозицияларнинг қияликларида 
жойлашган.
Агротехник тадбирлар. 
Ўсим-
лик уруғидан кўпайтирилади.
 
Уруғидан экиш учун танланган 
жой очиқ ва қуёш нури яхши ту-
шадиган бўлиши керак. Уруғлар-
нинг оптимал экиш муддати баҳор 
фаслининг бошлари ҳисобланади. 
Уруғлар махсус тайёрланган пол-
ларга сепилиб, сепилган уруғлар 
устига 2-4 см қалинликда махсус 
тайёрланган субстрат (1-1-3=қум-гўнг-тупроқ) солинади. 
Суғориш ҳар 2 кунда 1 марта лейка ёрдамида амалга оши-
рилади. Тупроқнинг намлиги ўртача меъёрда сақлаб тури-
лади. Уруғ унувчанлиги 60-70% ни ташкил қилади. Дастлаб, 
биринчи барглар апрель ойларида намоён бўлади. Бирин-
чи ўсиш йилида 7-8 тагача барглар тўлиқ шаклланади. Би-
ринчи ўсиш йилида поя тўлиқлигича кўринмайди. Иккинчи 
ўсиш йилидан бошлаб поя шаклланиб, кўтарилади. Йил-
нинг охирида 20-25 см гача етади. Пояда тўп барглар қалин 
ўрнашади. Ниҳолларни учинчи ўсиш йилида ҳам сақланса 
мақсадга мувофиқдир. Сабаб, катта майдонда бақувват кў-
чатларни ўстириш анча енгил кўчади. Плантация ташкил 
этиш учун тоғ ёнбағирларидаги сой бўйлари, адирликлар-
даги тошли қияликларда, тоғ ҳудудларига яқин бўлган экин 


77
Доривор ўсимликларни ўстириш ва етиштириш
41–
китоб
майдонларининг атрофлари танланади. Катта майдонлар-
да поллардан кўчирилган 3 йиллик кўчатлар 4х4 метр схе-
мада ўтқазилади. Плантация ташкил этилгандан сўнг, би-
ринчи вегетация йилида 3-4 марта ва кейинги йилларда 1-2 
марта суғорилади. Биринчи ўсиш йилининг охирида ўсим-
ликнинг учки қисми ва ён шохларининг учлари қирқили-
ши мақсадга мувофиқдир. Бу агротехник тадбир кейинги 
йилларда ўсимликнинг кўпроқ шохлаб ўсишига ёрдам бе-
ради. Иккинчи йилнинг сентябрь-октябрь ойида дастлабки 
ҳосил (шохчалар) олинади. 
Ҳосилдорлик гектар ҳисобида иккинчи йилда 1-2 цент-
нерни ва кейинги йилларда 2-3, 4-5 центнерни ташкил 
этади. 
Тавсиялар.
Плантация ташкил этиш учун тоғ ёнбағирла-
ридаги сой бўйлари, адирликлардаги тошли қияликлар, тоғ 
ҳудудларига яқин бўлган экин майдонларининг атрофлари 
тавсия этилади.

Download 9,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish