Доривор ўсимликларни ўстириш ва етиштириш


ОШЛОВЧИ СУМАХ, ТОТУМ – СУМАХ



Download 9,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/51
Sana05.04.2022
Hajmi9,88 Mb.
#530700
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51
Bog'liq
агро китоб

ОШЛОВЧИ СУМАХ, ТОТУМ – СУМАХ 
ДУБИЛЬНЫЙ
 - 
Rhus coriaria
 L
Ўсимликнинг тарқалиши.
Ошловчи сумах денгиз сатҳидан 
1000 м баландликда қуйи ва ўрта тоғ тизмаларида ва Помир- 
Олойнинг 1800 м гача баландликдаги жойларида ўсади. Одатда 
қалин бутазорларни ҳосил қилмайди, қурғоқчил жойларда уч-
райди. Ёруғсевар, шу сабабли очиқ ерларда ўсади. Иссиқсевар 
ўсимлик, аммо совуққа ҳам чидамли бўлиб, -20
0
С гача бўлган 
ҳароратни кўтара олади. Тупроқ шўрланишига чидамли. 
Илдиз системаси яхши ривожланган. Улар тупроқда 
ўсимликни мустаҳкам ушлаб туради. Юза қисмидаги гори-


72
100 китоб тўплами
зонтал тармоқланган илдизлари тўплам ҳосил қилиб, ўсим-
ликнинг вегетатив қайта тикланиши ва кўпайишини таъмин-
лашда иштирок этади. Чуқур жойлашган горизонтлардан сув 
ва унда эриган минерал моддаларни олишни таъминлайди-
ган яхши ривожланган илдиз системаси бўлганлиги учун су-
мах нафақат бой тупроқларда, балки яхши ривожланмаган, 
унумдор бўлмаган, шағалли тупроқларда ҳам ўсади. 
Агротехник 
тадбирлар.
Ошловчи сумахнинг уруғлари 
1 гектар ҳисобига мўлжаллан-
ган кўчат етиштириш учун, 7-8 
кг уруғ махсус тайёрланган 1х5 
метр полларга экилади. Уруғ-
нинг унувчанлиги 80-85% ни 
ташкил этади. Уруғ экилгандан 
сўнг йил давомида лейкада суғорилади. Ниҳоллар тайёр 
бўлгунга қадар тупроқ намлиги доимий равишда сақланиб 
борилади ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 йил давомида 
уруғдан ундирилган ниҳоллар 25-30 см га етади. Кейинги 
йилда плантация ташкил этиш учун майдон тайёрланади. 
Ошловчи сумах кўчатларини экишга ажратиб қўйилган 
майдон 25-30 см чуқурликда ҳайдалади. Баҳорда текисланади 
ва молаланади. Қўлда ёки чуқурча ковлагич ёрдамида диа-
метри 40x40 см ўлчамда, ўсимлик оралиғи 4-5 метр ва 30 см 
чуқурликда кўчатлар ўтқазилади. Ана шу чуқурчанинг ҳар би-
рига бир челакдан фосфор аралаштирилган чири ган гўнг (1:5) 
солинади. Чуқурча тубидаги тупроққа ўғит аралаштирилади.
Экиш олдидан кўчатларга қуйидагича ишлов бери лади: 
зарарланган илдизлари олиб ташланади, барча илдизлар-
нинг учлари қирқилади, тупроқ устидан буғланишни камай-
тириш учун поя узунлиги қисқартирилади, бу эса кўчатнинг 


73
Доривор ўсимликларни ўстириш ва етиштириш
41–
китоб
яшовчанлигини ошириш ва ривожланиш имконини беради.
Экиб бўлинганидан кейин “окучник”- чопиқ асбоби ёр-
дамида ошловчи сумах экилган уячалар яқинидан суғориш 
эгатлари олинади. Уячалардаги тупроқ тўла намиқадиган 
даражада жилдиратиб суғорилади. Биринчи йили 9 марта-
гача суғорилади (апрель-июнь 1 тадан, июль-август 2 тадан, 
сентябрь-октябрь 1).
Ҳар 2-3 суғоришдан кейин культивация қилинади, чуқур-
лардан ўсиб чиққан йирик бегона ўтлардан тозаланади. 
Шуни ҳам назарда тутиш керакки, культиватор чуқур ботга-
нида ёки қўл кучи билан чуқур чопилганида илдиз тармоғи 
зарарланиши мум кин. 
Тавсия этилган агротехникага қатъий амал қилинганда 
6-7 йилда мевага киради. Кўчатлар 8-10-йили ва ундан ке-
йинги йилларда ялпи гуллайди ва мевага киради.
Ошловчи сумах ялпи ҳосилга кирганда гектар ҳисобига 
15-20 центнерни ташкил этади.
Тавсиялар.
Фарғона водийсида, Самарқанд, Тошкент ва 
Сурхондарё вилоятларида катта масштабли плантациялари-
ни ташкил этиш мумкин бўлган кичик дарахтдир.

Download 9,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish