“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
98
Xalqaro tajribada, misol uchun, Finlandiya tajribasiga ko‗ra, o‗quvchilar har kuni
fanlarni o‗zlashtirish uchun 4 soat ajratadi. O‗quv darslari va o‗zlashtirish soatlari ortib
ketishi natijasida:
O‗quvchi mavzularni o‗zlashtirishga ulgurmaydi;
Bu esa uning fanga nisbatan qiziqishini susaytiradi;
Natijada o‗quvchi darsdan bezib, o‗zlashtirish uchun ichki rag‗bat topmaydi;
Shuningdek, o‗quvchida o‗zining qiziqishlari, qo‗shimcha mashg‗ulotlar uchun vaqt
ajrata olmaydi.
Xulosa qilib aytadigan boʼlsam, boshlangʻich sinflarda milliy o'quv dasturini
kiritishdan maqsad oʻquvchilarni vaqtini unumli sarflash va oʻquvchilarni fanlarga
qiziqtirish uchun dastur taʼlim sohasiga kiritildi.
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR VA MANBALAR ROʻYXATI:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmoni (PF–6108-son06.11.2020 y.) 2.
Ijodkor oʻqituvchi jurnali 10-soni 2021-yil.
3. Respublika ilmiy-amaliy onlayn konferensiyasining 2-soni 2021-yil
4.https://www.unicef.org/uzbekistan/uz/recommendationsnationalcurriculumframewor
k&ved=2ahUKEwjd6P_Vnqb0AhXMgv0HHQLDCMQFnoECBIQAQ&usg=AOvVaw28xl
5PXzWnBeq9a69AZ-TS
“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
99
АХЛОҚИЙ КАМОЛОТ ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ ТАЛҚИНИДА
Алижонова Матлуба
Сергели тиббиѐт коллежи ўқитувчиси
Мавжудотлар ичида азиз ва мукаррам қилиб яратилган Инсон ўзининг ақли,
онги ва тенгсиз заковати, одамийлик каби фазилатлари билан улуғдир. Зеро, ―Ер ҳаѐт
оламининг мадрасаси бўлиб, коинот дарси шунда ўқилмоқда‖. Бунинг асосий сабаби
ерда барча нарсаларнинг мазмун-моҳиятини оча оладиган Инсон яшайди. Ахлоқий
камолот инсон зотига хос жараѐндир, чунки у ақл, тафаккурнинг буюк қудратига
таянган ҳолда ҳақиқат билан ѐлғоннинг чегарасини аниқлабгина қолмасдан, балки
дўстни душмандан ажрата олади. Илм билан хулқ-атвор, саъй-ҳаракатларнинг ўзаро
бирлиги инсонни донишмандлик, комил инсон даражасига етказади. Бунга ҳеч қандай
шубҳа бўлмаслиги керак, чунки «гўзалликка ва ахлоқий камолотга интилиш - бу
инсон зотига хос хусусиятдир». Мукаммал ахлоқ ва комил инсон ҳақидаги
тушунчалар ҳар бир даврнинг имкониятлари ва мезонлари асосида белгиланади.
Инсон муаммоси азалдан азал инсониятнинг энг илғор вакилларини ўзига жалб
қилиб келмокда. Зартуштийлик таълимотига биноан доимо яхшилик худоси
Ахурамазданинг хислатлари бўлмиш – яхши фикр, яхши сўз, яхши иш, яхши амалга
интилиши лозим. Жамиятда инсонлар тинч яшаши, бир-бирига самимий
муносабатда бўлиши, бир-бирига ѐрдам қилиши керак. Қуръоннинг кўпгина
оятларида: "инсоннинг ихтиѐри ўзида билан бўлиб, у қилган ишларига ўзи
жавобгардир",- деб таъкидланади. Агар инсон ўзи яшаѐтган жамиятда ѐмонлик
тарқатса, маишатида турли камчиликлар пайдо бўлса, бунинг барчасига унинг ўзи
сабабчидир. Улуғ мутасаввуф Абдухолиқ Ғиждувоний инсонни ―кичик олам‖ деб
ҳисоблаган. Форобийнинг фикрича, инсон ўз-ўзидан бахтли бўла олмайди, бу нарса
унинг ҳаракатларига, меҳнатига, касб-ҳунарни эгаллашига, билимига боғлиқ. «...
Инсон юксак камолотга эришуви йўлида ҳаракат қилганидек, ақлий ҳам ҳаракат
қилса, ҳеч шубҳасиз, ўзи ўйлаѐтган сўнгги даражадаги бахт-саодатга эришади».
Берунийнинг қайд қилишича, инсондаги мақтовга сазовор хислат олижаноблик,
мардлик, мурувват, нафсни тия билиш, покизалик, дид билан кийинишдир.
Мутафаккир ростгўйликни ҳамма нарсадан устун қўяди, билиб-билмай нотўғри
хабар тарқатувчиларни, атайин елғон сўзловчиларни қоралайди. "Ёлғончиликдан
четланиб, ростгўйликка ѐпишган кишини бошқа одам у ѐқда турсин, ѐлғончининг ўзи
ҳам севиб мақтайди... Демак, ѐлғончилик кишини адолатдан юз ўгиртиради; зулм,
ѐлғон гувоҳлик, омонатга хиѐнат қилиш, бошқалар мулкларини хийла билан босиб
олиш, ўғирлик, дунѐ ва халқнинг бузилишига сабаб бўладиган бошқа ѐмон
хулқларнинг кишига яхши қилиб кўрсатади". ―Инсоннинг қадр-қиммати ўз ишини
қойил қилиб бажаргани билан белгиланади‖, дейди Беруний. Алишер Навоий
инсоннинг қадр-қиммати унинг мол-мулки, зеб-зийнати, мансаби, ижтимоий
келиб чиқиши билан эмас, балки унинг маънавий қиѐфаси, ахлоқий сифатлари, ундан
элга қанчалик наф тегиши билан белгиланади, дейди. Бу ҳақда унинг қуйидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |