KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
101
КОМИЛ ИНСОН ВА УНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
Атажиева Мадина
ТДСИ ассистенти
Тасаввуф фалсафасида инсоннинг ҳаѐтдаги тутган ўрни ижтимоий ҳаѐтга
муносабати, жамиятдаги мулкий тенгсизликлар, умуман, инсон қалбидаги салбий
ҳолатларнинг барчасини сўфийликда ахлоқий жиҳатдан тузатиш керак, деб
тушунилади, чунки уларнинг сабабчиси нафсдир. Демак, нафсни тийиш ―ўз нафси
устидан ҳукмронлик ўрнатиш‖ тартибга солиш орқали шахс ва жамиятга оид
масалалар ўз ечимини топади. Мутасаввуфлар, шу жумладан Хужаи Жаҳон
айтишларича, инсон ўзини билиб олиш учун уни турли саноқсиз тубан, пастликка,
қуйи жисмоний моддий даражаларига тортувчи ахлоқий, ҳиссий сифат
хусусиятларидан қутилиш ва покланиши, софланиши лозим. Нафсоний, шаҳватий,
ғазабу-қаҳрий, чегарасиз жисмий жасадий, истаку орзулардан, мансабу лавозимлар,
беҳад мулки бойликлар, сарвату ганжларни жамғаришдан қутилмаса, ўшаларга
булғаниб кетса, ҳеч вақт ўзини ўз ҳақиқати, аслий томонини билиб олишга муяссар
бўла олмайди ва унда нафақат ўзи шод хурсанд бўла олмайди, ҳатто эл мамлакат халқ
осойишта руҳий фароғат роҳатга эриша олмайди, чунки покланиш йўлида кўндаланг
бўлиб турган катта тўсқинлик бу – худбинлик, худпарастлик, шахсий манфаату истак
ва тилакларга берилишдир. Шахсий манфаат турли истак-хохишларга берилиш
инсонни муайян маънода ҳалокатга олиб боради, у ўзидан бошқани кўра олмайди.
Кишининг нафсоний, ҳирсий истаклари орзу –ҳаваслари чексиздир. Бундай истаклар
мутасаввуфларнинг айтишларича ―денгиз сувига ўхшайди‖ қанча кўпроқ ичсанг
шунча кўпроқ чанқайсан. Умуман, тасаввуф фалсафасида шахснинг ижтимоий ва
маьнавий моҳияти масаласида марказий ўринни ―комил инсон‖ ҳақидаги концепция
ташкил қилади. ―Тасаввуфда инсон ва унинг камолоти масаласи‖ китобида комил
инсонга шундай таъриф берилган: ―Комил инсон – тасавввуф фалсафасининг асосий
тушунчаларидан бири‖. Ҳар жиҳатдан етук киши ахлоқий жиҳатдан покликка
етишган, борлиқ ва оллоҳни англашда тўлиқ билимга эга бўлган ва натижада туб
моҳиятини тушунадиган инсон. Тасаввуф таълимотига кўра, Оллоҳ комил инсонга
ўзининг барча хислат ва аломатларини бамисоли кўзгуда кўргандек кўриб туради.
У борлиқнинг бир-бирига зид икки жиҳат: маънавий ва моддий жиҳатларини бирга
қўшади. Унинг бутун олам учун бўлган фавқулотда аҳамияти ана шундан келиб
чиқади, у – коинотни ботиний ҳукмдори олам яратилишининг сабабчиси ва
мақсадидир. Комил инсон ҳакидаги таьлимот сўфий файласуф Ибн ал-Арабий
томонидан яратилган, кейинчалик, унинг издошлари Ўрта Осиѐлик Абдухолиқ
Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий, Азизиддин Насафий, Абдураҳмон Жомий, Алишер
Навоий ва бошқалар томонидан комил инсон-одамзот орзу қилган жамики эзгу
хислатларнинг ифодачиси, у гўѐ мутлоқ илоҳ билан инсоният ўртасида восита
бўлувчи хилқат. Демак, ҳозирги кунда жамиятимиз тараққиѐтини белгиловчи омили
бўлган баркамол инсонни тарбиялаш борасидаги ниятимиз учун ғоявий мерос
Do'stlaringiz bilan baham: |