“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
317
алмашуви ҳамда ички ишлаб чиқариш босқичларини узвий кетма-кетликда
бажарилишини таъминлашдан иборат.
“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
318
СПИТАМЕН ТОМОНИДАН АЛЕКСАНДР МАКЕДОНСКИЙНИНГ
БОСҚИНЧИЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШИ
Жумаев Бекзод Боймурод ўғли
„ Ёш чегарачилар ― ҲАЛ
Аннотация:
Ушбу мақолада Спитаменнинг жанг олиб бориш усуллари ва
ҳарбий санъати хақида қисқа ѐритилган. Ушбу мақола Олий ва Ўрта махсус таълим
муассасалари талабаларига ҳарбий санъат сирлари билан яқиндан танишиш учун
мўлжалланган.
Калит сўзлар:
Политамет, Наутаки, Жанг, Сак қабилалари, пистирма,
матонат, Сўғд, Бақтрия.
Ҳар қайси мамлакат, ҳар бир халқ ўзининг узоқ ва бетакрор тарихига эга
бўлганидек, Ўзбек халқининг тарихи ҳам бой ва сермазмундир.
Ватан озодлиги учун жонни фидо айлаш, мардлик, жасоратлик ва
жанговарликни намойиш этиш, ҳар бир кишининг ор-номуси ва муқаддас бурчидир.
Шу боис ватанни севиш иймондандир, деган ибора бежиз айтилмаган. Бизнинг
аждодларимиз бу нақлни юрагига туккан ҳолда, ватанга содиқликни, мардлик,
жасурлик ва жанговарликни намойиш этиб келган ва бу билан барчамизга ўрнак
бўлишган.
Бизнинг аждодларимиздан бўлган истеъдодли саркарда Спитамен, ватанга
содиқликни, мардлик, жасурлик ва жанговарликни намойиш этиб юнонмакедон
босқинчиларига қарши кураш олиб борган.
Ўрта Осиѐ худудида ҳарбий санъатни ривожланишининг янги даври Александр
Македонский томонидан маълум худудларни босиб олганидан сўнг бошланди.
Бақтрия ва Сўғдиѐна асосий савдо йўлида жойлашган эди. Бу худудга хукумрон
бўлиш учун Александр Македонскийга бу жойларни босиб олиши керак эди.
Доро III нинг ўлимидан кейин македониялик Искандар, ўзини Аҳоманийларнинг
вориси деб эълон қилган Бақтрия ва Сўғдиѐнанинг ноиби Бессни (Доронинг қотили)
таъқиб қила бошлади. Искандарнинг Ўрта Осиѐга юришини расмий сабаби Бессни
жазолаш, деб эълон қилди. М.а. 329 - йилда Македония армияси Бақтрия ва
Сўғдиѐнага бостириб кирди. Бу армия беш кун ичида Оксни (Амударѐни) кечиб ўтди.
Маҳаллий ҳукмдорлар Македония подшосининг ниятини билиб, Бессни қўлга
олиб унга етказдилар. Искандар Бессни жазолади, лекин юришни тўхтатмади.
Искандарнинг қўшини Наутаки (ҳозирги Китоб ҳудуди) орқали ўтди ва
Мароқандни (Самарқандни) эгаллади. Ундан кейин Македония армияси Яксарт
(Сирдарѐ) дарѐси бўйларига чиқди, унинг қирғоғида кучли мудофааланган
Чеккамустақиллиги учун курашган шаҳарлар ва қабилалар билан уч йил қаттиқ
курашишига тўғри келди
Сўғдиѐнада македониялик босқинчиларга қарши курашга, сак қабилалари билан
иттифоқчиликка таянган истеъдодли саркарда –
Спитамен
раҳбарлик қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |