“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
316
қувватлаш, шунингдек янда барқарор ва жадал ривожланиши механизмларини
ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни тақозо этмоқда
Андижон вилоятида 2020-2021 йилда тайѐр тикув-трикотаж маҳсулотлари
экспорти ассортиментлар бўйича таҳлил этилганда, уларнинг ярмидан кўроқ қисми
ички кийимлар, жумладан, майка, футболка,аѐллар сорочкаси ва ички кийиладиган
комплект трикотаж буюмларига тўғри келиши, уларнинг ҳар бир донасининг ўртача
нархи 0,51 АҚШ долларига тенглиги аниқланди. Экспорт қилинаѐтган
маҳсулотларнинг ҳар бир донаси ўртача нархи 0,45 АҚШ доллар бўлиб, энг
қиймати 1,59 АҚШ долларига свитер, полвер, жилет ва бошқа маҳсулотлар
сотилган. Андижон вилоятида ишлаб чиқарилаѐтган ва экспорт қилинаѐтган
тикув-трикотаж маҳсулотлари ассортименти бўйича энг арзон ва оддий товарлар
гуруҳига тўғри келмоқда. Вилоятимизда ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларимизни
Европа ва ривожланган давлатларни талаблари мос равишда маҳсулот ишлаб
чиқаришни, сифат муаммоларни бартаф этишни ҳамда экспорт салоҳиятини янада
ошириш бўйича назарий ва амалий изланишлар олиб бориш долзарб ҳисобланади.
Бунинг учун биринчи навбатда давлатлар томонидан тикув-трикотаж
маҳсулотларига бўлган талабларни таҳлил қилиб чиқамиз. Тадқиқот давомида
хорижий давлатларга эскпорт қилинаѐтган маҳсулотларни лаборатория синовидан
қуйидаги кўрсаткичлари синовдан ўтказилиши аниқланди.
Андижон вилоятида ишлаб чиқарилаѐтган трикотаж маҳсулотларни экспорт
қилишда импорт қилувчи давлатлар қабул қилган халқаро стандарт талаблари асосида
амалга оширилади (1- жадвал)
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ишлаб чиқарувчи корхоналарда, халқаро
сифат менежменти тизимини жорий этиш жараѐнларига комплекс-тизимли
ѐндашиш масалалари ҳали тўла ҳал этилмаган. Натижада, кўпчилик ҳолларда,
корхоналар фақат кўргазма – ярмаркаларда намойиш этиш учун энг юксак
сифатли товар намуналарини ишлаб чиқаришга ѐки сертификатлаштириш
жараѐнидагина эмас, балки тизимли фаолиятга ўтишлари шарт деб ҳисобланади.
Тикув-трикотаж корхоналарида олиб борилаѐтган сертификатлаштириш
жараѐнлари ва уларнинг натижаларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш асосида
қуйидагича ҳулоса қилинди: ―ИСО-9001. Халқаро сифат менежменти‖
стандартининг бош стратегияси бўлган – корхонанинг ишлаб чиқариш жараѐнини
асосий сифатни шакллантирувчи қисмларга ажратиш ва уларнинг ўзаро ҳужжатлар
Do'stlaringiz bilan baham: |