“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
315
ЭКСПОРТБОП ТРИКОТАЖ МАҲСУЛОТАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА
ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР
Сотволдиева Н
Андижон машинасозлик институти, 1-курс магистранти;
Маматисақова Н
Андижон машинасозлик институти, 1-курс магистранти;
Аннататция:
Экспортга чиқриладиган тикув-трикотаж маҳсулотларини
экпортга чиқариш учун импартѐр давлатларнинг маҳсулотга қўйилган талабларнинг
сифат кўрасаткичлари мухим ахамият касб этади.
Калит сўзлар:
Экпорт, инвестицион, демографик, тайѐр маҳсулотлар.
Миллий саноат ривожланишининг аҳамияти асосан, унинг иқтисодий
ўсишини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва миллий бозорни
инвестицион ва истеъмол маҳсулотлари билан тўлдиришдаги роли билан
белгиланади. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида саноатнинг кўпроқ хомашѐ
қазиб олувчи, қайта ишловчи ва истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи
соҳалари тез суръатлар билан ривожланди.
Ҳозирги кунда мамлакат аҳолиси сонининг ортиб бориши енгил саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳажм ва сифат жиҳатидан юқори даражага
кўтаришни тақозо этади. Шу туфайли бугунги кунда кўплаб озиқ-овқат ва енгил
саноат корхоналарининг ишга туширилиши юқоридаги мақсадларни амалга
оширишнинг бир қисми ҳисобланади.
Андижон вилоятида енгил, тикув-трикотаж саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ва аҳолини ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиѐжини қондириш
вилоятнинг табиий, иқтисодий географик шароити, демографик вазиятига узвий
боғлиқлиги яққол намоѐн бўлади. Бизга маълумки, тўқимачилик саноати
истиқболли соҳалардан бири ҳисобланиб, йил сайин ривожланиб келмоқда. Янги
ишлаб чиқариш технологияларининг жорий қилиниши, юқори самарали
зaмонавий ускуналардан фойдаланиш ва айни пайтда самарали бошқарув соҳа
корxоналарида меҳнатнинг юқори самарадорлигини, саноат ишлаб чиқариш
ҳажмининг ўсишини таъминлайди. Кўп йиллар давомида фақат пахта толасини
экспорт қилган республика, бугунги кунда нафақат пахта толаси таъминотчиси
сифатида, балки тўқимачилик саноат маҳсулотлари, айниқса, тайѐр маҳсулотлар
экспорт қилувчиси сифатида жаҳон тўқимачилик бозорида етакчи мавқега эга
бўлиши учун чекланмаган имкониятларга эгадир. Ўзбекистон дунѐдаги энг йирик
табиий тўқимачилик толалари, ип калава ва трикотаж ишлаб чиқарувчиларидан
бири ҳисобланади. Республикамизда 7000 да зиѐд тўқимачилик корхонлараи
мавжуд. Шу билан бирга тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати
ривожланишининг ҳар томонлама таҳлили рақобатнинг кучайиши шароитида
жаҳон бозорининг ўзгарувчан конюнтураси соҳани давлат томонидан қўллаб
Do'stlaringiz bilan baham: |