Дастурлаш асослари



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/158
Sana03.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#526505
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   158
Bog'liq
Oquv-uslubiy majmua

Линда Жоулл
нинг «Индустриально-организационная психология» номли 
китобида бошқа бир олимлар Манц ва Симслар томонидан ишлатилган яна бир 
тушунчада лидерлик феномени юқорироқ босқичда ѝрганилган. Бу – 
«суперлидер» тушунчасидир.
Суперлидер ким ва қачон оддий лидер суперга айланади? Манц ва 
Симсларнинг фикрича, энг яхши лидер – бу «суперлидердир». Бу шундай шахски, 
у ѝз ходимларининг аксариятини лидерларга, биринчи навбатда ѝзлари учун 
лидерларга айлантира олади. Бундаги асосий ғоя шундан иборатки, агар одам энг 
аввало ўзи учун лидер бўла
олсагина, ѝзидаги бу малака ѐки маҳоратни 
бошқаларга етказа олсагина, бу одам вақти-саоти келиб ѝзи бошқараѐтган 
жамоани ѝзи мустақил ишлайдиган, бевосита тепасида туриб бошқариб турадиган 
инсонга муҳтож бѝлмайдиган механизмга айлантиради. Бу жараѐннинг субъекти - 
суперлидердир.
Олимлар оддий раҳбар ѐки лидернинг суперлидерга айланишини бир неча 
босқичларда кечашини таъкидлайдилар: 
I – босқич: дастлаб инсон, яъни, бу ѝринда лидер-раҳбар ѝзи учун лидер бѝлиши, 
яъни шахсий мақсад ва маслаклар, ѝзини ѝзи кузатиш, ѝзини ѝзи рағбатлантириш, 
ҳаѐлий машқлар ва когнитив таҳлиллар орқали ѝзининг мустақил инсон, шахс 
эканлигини, ѝзида бошқаларга ѝрнак бѝлувчи сифатлар борлигини англаши ва 
камчиликларини бартараф эишга қодир бѝла боради; 
II – босқич: лидер юқорида қайд этилган ѝзидаги фазилатларнинг афзалликларини 
ѝзгаларга намойиш этиб, айнан шундай сифатлар соҳиби бѝлишнинг афзаллик 
томонларига ходимларни ишонтиради; 
III – босқич: ходимларига ѝзларида ташаббаус ва ѝзига ишончни намоѐн этиш 
учун шароит яратади, ташаббуслар кѝрсатилишини тинимсиз рағбатлантиради; 
IV – босқич: мустақил қобилият эгаси бѝлган ходимларни рағбатлантириш, керак 
бѝлганда, фақат конструктив танбеҳлар бериш йѝлига ѝтиб олади; 
V – босқич: ѝз-ѝзини бошқаришга асосланган ижтимоий фаолиятни ташкил этиш 
ва ишларга хадеб аралашаверишдан ѝзини тийиш йѝлининг афзалликларига 
ѝзини ишонтиради. 
Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб таъкидлаш мумкинки, самарали 
бошқарув – аслида ижтимоий таъсирни амалга оширишнинг энг намойишкорона 


30 
кѝринишидир. Шу маънода, лидерлик – аввал шахснинг ѝзига, сѝнгра ѝзгаларга 
бера оладиган таъсирида кѝринадиган фазилатлар мажмуидир, деб таърифланади. 
Демак, суперлидерлик ғоясининг асосида ѐтган муҳим фазилат – бу раҳбарнинг 
ѝзгаларга 
ташаббусларни намойиш 
этишларига 
имконият 
яратишдир. 
Ташаббуслар кѝрсата олиш ва унга яратилган имокниятлар ҳақида ҳам илмий 
адабиѐтларда кѝп ѐзилган. Масалан, америкалик машҳур психолог Дейл 
Карнегининг таъкидлашича, аср бошида америка долларида ҳисоблаганда йилига 
бир миллиондан ортиқ даромадли бошқарувчилар икки киши бѝлган. Улардан 
бири Уолтер Крайслер ва иккинчиси – Чарльз Швэблардир. Америка чѝян қуйиш 
индустриясининг етакчиларидан бѝлган Эрдрю Карнеги Швэбга одамларни яхши 
ишлатиб, корхона даромадини кескин ошириб юборганлиги учун кунига уч минг 
доллар, йилига бир миллион доллар тѝлар экан. Лекин ана шу миллионернинг ѝз 
эсдаликларида қолдирган сѝзлари эътиборга лойиқдир: «Мен чѝян қуйиш 
борасида энг оддий ишчидан ҳам нѝноқ эдим, асосий ютуғим – мен ѝзгаларни 
бошқаришни билганман. Мендаги энг ноѐб сифат – 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish