Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак 101 дуолари


Аллоҳумма инний ас´алука ҳуббал ҳасанати



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/89
Sana03.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#525769
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   89
Bog'liq
Paygambarimiz-s.a.v.ning-muborak-101-duolari

Аллоҳумма инний ас´алука ҳуббал ҳасанати 
ва таркал мункароти ва ҳуббал масакийни ва ан 
тағфиро лий ва тарҳаманий ва татуба ъалаййа 
ва иза ародта фитнатан фий холқика фанажжи
-
ний минҳа ғойра мафтунин. Аллоҳумма инний 
ас´алука ҳуббака ва ҳубба ман юҳиббука ва ҳубба 
ъамалин юқоррибуний ила ҳуббика.
Маъноси: 
Ё Аллоҳ, Сендан яхшиликларни севишни, ёмон ­
лик ларни тарк қилишни, мискинларни севишни, 
мени афв этиб, менга шафқат ва марҳамат қили­
шингни сўрайман. Ё Аллоҳ, Сен халқ орасида фит
-
на яратишни мурод қилганингда, мени у фитнадан 
адаш маган ҳолимда қутқар. Ё Аллоҳ, Сени севишни, 
Сени севганларни севишни, Сени севдирувчи амални 
ҳам севишни сўрайман. 
Шарҳ:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бу 
муборак дуони уммат уламолари раиси Муоз ибн Жа­


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
30
бал ҳазратлари бундай англатади: “Бир куни Расу­
луллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бомдод намо
-
зига масжиди саодатга кечроқ келдилар. Бутун асҳоб 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кутди. 
Қуёш чиқишига ҳам озгина вақт қолди. Ўша куни 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бомдод 
на мозини енгил ўқидилар­да, сўнгра муборак юзла
-
рини асҳобга буриб, бундай дедилар: «Эй асҳобим, 
менинг наздимда сизнинг мавқеингиз шарафли. Шу 
сабабдан сизга бугунги намозимнинг кеч қолиши 
ҳикматини айтаман”. Барча саҳобайи киромлар ба
-
жонидил Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 
сўзларига қулоқ солдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам) сўзларида давом этдилар: “Бу кеча 
Аллоҳ таоло хоҳлаганича нафл намоз ўқидим. Сўнгра 
кўзларимга уйқу келди. Шунда Раббим менга: «Эй 
Муҳаммад!» деди. Мен: «Лаббайк, ё Рабб!» дедим. 
Раббим: «Самодаги малакларнинг савоби кўплиги 
ҳа қида баҳслашган нарсаларини биласизми?» деди. 
Мен эса: «Билмайман, ё Раббим», дедим. Раббим 
қуд рати илоҳиясини икки елкам орасига қўйди. Ўша 
пайт ҳамма нарсани мушоҳада қилдим, ўргандим. 
Сўнгра Раббим менга такроран: «Ё Муҳаммад! Ма
-
лаклар савоби кўплиги ҳақида баҳслашган нарсалар 
нима?» деб сўради. Мен эса бунга жавобан: «Каффо
-
ратдир», дедим. Раббим мендан: «Каффорат нима?» 
деб сўради. Мен эса: «Намоз учун жамоатга бориш
-
дир. Яна совуқ кунда чиройли таҳорат қилишдир. Яна 
намоз ўқиганидан сўнг бир оз масжидда ўтиришдир», 
дедим. Сўнгра Раббим олдинги саволни яна сўради. 
Мен эса: «Фақирларнинг қорнини тўйдириш, ҳаммага 
юмшоқ, ширин сўз айтиш, инсонлар ухлаётганида 
тун ги намозга туришдир», дедим. Сўнгра Раббим: «Ё 
Муҳаммад! Мендан нима истасангиз, тиланг», деди. 


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
31
Мен эса: “Ё Аллоҳ, Сени севишни истайман, Сени сев
-
ганларни ҳам севишни истайман, Сени севдирувчи 
амалларни ҳам севишни истайман”, дедим». 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу дуо ­
ни ўқиб бўлгач, саҳобаларга хитоб қилиб: “Эй ас­
ҳобим! Сиз бу дуони ўрганинг ва билмаганларга ўр­
гатинг, зеро, бу нарсалар ҳақиқатдир”, дедилар».

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish