40
оппортунизм номи берилган. Рационал мақсадли феъл-атворни оппортунизмга
айлантиришга қарши кафолатлар барча иштирокчилар фаолиятининг қуйидаги
ё таркибий ёки расмий-ҳуқуқий жиҳатлари билан тавсифланади:
-
мукаммал малакали қобилият ва алмашувда тўлиқ ахборотга эга
бўлиш;
-
шартнома тузишда махсус таомиллардан фойдаланиш.
Иккинчи жиҳат оптимал шартнома назариясини махсус ўрганиш объекти
ҳисобланади, шунинг учун бу ерда бозорнинг асосий қонунига иккинчи унсури
сифатида
тўлиқ рационаллик
мезонларига
жавоб берувчи
рационал мақсадли
феъл-атвор
ни таъкидлаш лозим.
Мақсадли рационал феъл-атвор шаклланиши асосларидан бири атроф-
муҳитдаги нарсаларни ва кишиларнинг феъл–атворини кутилаёган воқеликка
нисбатан мос равишда айта олишдир. Индивид томонидан қабул қилинадиган
қарорлар хатарининг ҳамкор фаолияти асосида аниқланган вазиятлари
кутилаётган воқеликка шартнома иштирокчиси харакатларининг мос бўлиши
учун ўта аҳамиятлидир. Ўзаро боғлиқлар шароитида индивидлар ўртасидаги
мунособатларни тартибга солувчи норма сифатидаги ишонч бўлган тақдирда
мақсадли рационал ҳаракатга эришилади.
Индивидга ўз ҳаракатини бошлашига қадар атрофдаги ҳаракатлар аниқ
бўлиб,
индивид
танловига
айрим
атрофдаги
ҳаракатлар
бўйича
кутилишларнинг таъсир қилиши ишонч дейилади.
Бозордаги битим билан
индивидуаллашмаган ишонч ўртасидаги боғлиқлик олдиндан тўловларнинг
амал қилишида намоён бўлади. Бу энг оддий бозор битими ҳисобланади.
Иқтисодиёти ривожланган малакатларда индивидуаллашмаган ишонч бўйича
ўтказилган сўровларга жавоблар (Дания-94 %; Германия-90 %; Франция-
84%)да юқори натижаларга эришилган.
Бозор иқтисодиётининг яна бир нормаси хайриҳоҳлик бўлиб, бунда
индивид ўзини ҳамкор ўрнига қўйиб кўради ва
унинг барча кечинмалари,
қизиқишлари ва мўлжалларини бозор субьекти сифатида ўзидан ўтказишга
ҳаракат қилади. Айрим шахслар доираси билан чекланмаган хайриҳоҳлик
индивиднинг ўз ҳаракатларида эркинликка чиққани билан боғлиқ. Инсоннинг
фаолияти қанча эркин бўлса, у атрофдагиларнинг ҳаракатини шунча яхши
тушунади ва уни олдиндан айта олади. Бу эркинлик
нормасининг рационал
асосланган мақсадга эришишда тўсиқ эмас, балки муваффақият шартига
айланишини таъминлайди. Сўнгги норма очиқлик (эркинлик) бўлиб, бунда
қонунни ҳурмат килиш ва ўз ихтиёрига кўра, унга бўйсиниш тушунилади. Бу
норма айни чоғда, мулкий ҳуқуқларнинг самарали ҳимоя қилинишига ҳам йўл
очади. Юқорида баён этилганлардан шу нарса келиб чиқадики,
бозор
иқтисодиёти нормалари тизимида ҳам айрим нуқсонлар мавжуд бўлгани ҳолда,
уларнинг ўзаро боғлиқ тарзда амал қилиши тизимнинг мунтазам
такомиллашувига хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: