Ключевые слова:
коммерческий банк, ценные бумаги, портфель, ликвидность,
процентная ставка, процентный доход, дивиденды, диверсификация, риск.
Keywords:
commercial bank, securities, portfolio, liquidity, interest rate, interest
income, dividend, diversification, risk.
_____________________________________________________________________
Кириш
2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида банкларнинг молиявий
58
4/2021
Банк иши
барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш банк тизимини ислоҳ қилиш ва
ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилган
[1]. Бу эса, ўз навбатида, тижорат банклари активлар портфеллари сифатини, шу
жумладан, қимматли қоғозлар портфелининг сифатини таъминлаш заруриятини
юзага келтиради. Чунки, тижорат банкларида активларнинг иккита портфели
(кредит портфели ва қимматли қоғозлар портфели) мавжуд бўлиб, уларнинг
молиявий барқарорлиги бевосита шу икки портфелнинг сифатига боғлиқ.
Айни вақтда, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг қимматли
қоғозлар билан амалга ошириладиган инвестицион операциялари ривожланмаган.
2021 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, республика тижорат банклари активларининг
умумий ҳажмида қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар атиги 2,9 фоизни
ташкил этди [2].
Мавзуга оид адабиётлар шарҳи
Халқаро банк амалиётида банкларнинг қимматли қоғозлар портфелини
шакллантиришда Х.Марковицнинг портфель назарияси кенг қўланилади.
Х.Марковицнинг портфель назариясига кўра, қимматли қоғозлар портфелини
шакллантиришдаги асосий хатоликнинг мазмуни шундаки, инвестор ҳар доим
даромадлиликнинг мақбул даражаси шароитида кам рискни таъминлайдиган
ёки рискнинг мақбул даражаси шароитида юқори даромадни таъминлайдиган
портфелни таъминлайди. Бундай хатога йўл қўймаслик учун инвестор шундай
портфелни танлаши керак бўладики, бунда кутилаётган даромад риск ошмасдан
туриб ошиши мумкин эмас ёки аксинча, риск кутилаётган даромад камаймасдан
туриб камаймаслиги керак [3].
Х. Марковицнинг ушбу назариясида қимматли қоғозларнинг риск даражаси
билан даромадлилик даражаси ўртасида тўғри мутаносибликнинг мавжудлиги
асослаб берилган.
Ю.Морозкин ва Е.Свистуноваларнинг хулосасига кўра, қимматли қоғозлар
бозори конъюнктурасининг динамик ўзгариши шароитида оптимал қимматли
қоғозлар портфелини шакллантиришга ҳар доим ҳам муваффақ бўлинавермайди ва
бундай ҳолатда тижорат банкига қимматли қоғозлар портфелини шакллантиришнинг
такомиллашган стратегиясини ишлаб чиқишга тўғри келади. Бошқарув қимматли
қоғозлар бозоридаги ҳолатлар тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилиш имконини
берадиган омилларни мониторинг қилиш асосида қимматли қоғозлар портфелига
тузатиш киритиш имконига эга бўлади. Бунинг натижасида, инвестициялаш
стратегияси ва портфелнинг таркиби бўйича аниқ ва тўғри қарорлар қабул қилиш
имконияти юзага келади [4].
Кўпчилик тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар портфелини
бошқариш стратегиясини ишлаб чиқишда У.Шарпнинг регрессион таҳлил
моделидан фойдаланилади [5]. Ушбу модель оптимал портфель мезонларини
аниқлаш имконини беради.
59
Do'stlaringiz bilan baham: |