218
этилган. Фин мантиқшуноси Яаакко Хинтикка ҳам Арасту
изидан бориб,
«Ёмғир ѐғаяпти»
хабарининг рост ѐки
ѐлғонлик қиймати ушбу хабар кеча ѐки бугун
айтилаѐтганлиги билан боғлиқ бўлишини эътироф этади,
бироқ фин олими, Арастудан фарқли ўлароқ, бу
икки
ҳолатда ифодаланадиган фикр (ҳукм) бир хил эмаслигини
уқтиради (Хинтикка 1980: 396). «Назарий –ўйин»
семантикаси йўналишининг асосчиси номини олган фин
олимининг Арасту билан келиша олмаганликларининг ҳам
ўз сабаби бор. Юнон файласуфи нутқий ҳаракатларнинг
мантиқий қийматини аниқлашда субстанционал нуқтаи
назардан ѐндашган бўлса, Я.Хинтикка ва унинг издошлари
субстанциянинг турли атрибутлар (кўриниш, хусусиятлар)
олишини ва бу атрибутларнинг ўзгарувчанлиги субстанция
хусусиятлари мажмуасига таъсир ўтказишини эътиборга
олиш лозимлигини уқтирадилар (яъни воқеликдаги
фактларнинг ўзгариши ахборот мазмунига таъсир
ўтказади). Дарҳақиқат,
ягона пропозиция негизида
шаклланадиган
нутқий
ҳаракатларнинг
мантиқий
қийматининг кўчиши ва турли вазиятларда турлича мазмун
ифодалай олиш қудрати
лисоннинг ботиний имкониятлари
намунасидир. Заҳирадаги имкониятгина юзага чиқиши
мумкин. Албатта, бундай зоҳирийлашув керакли шароит
мавжуд бўлишини тақозо этади. Мана буни тил ва
нутқнинг тизимий муносабатлари деса бўлади. Нутқий
фаолиятнинг тизимийлиги тил тизими имкониятларида
реаллашади ва воқеланади.
Ушбу тизимий муносабатлар
бўлмаган тақдирда, нутқий фаолият самарасиз кечиб,
суҳбатдошлар бир-бирларини тушунмас эдилар.
Тил ва нутқнинг тизимий муносабатлари негизида
лисоний бирликларнинг маъно ва мазмун муносабати,
бошқачароқ
айтганда, семантика ва прагматиканинг
уйғунлашуви юзага келади. Масалан,
«Бу китоб
қизиқарли»
гапининг
мазмунини,
ахборот
узатиш
219
жараѐнидаги қийматини аниқлаш учун айнан қайси китоб
ҳақида сўз кетаѐтганлигини билиш керак бўлади. Ушбу
гапнинг пропозитив маъносига «бу» дейксиси қўшимча
қиймат бағишлаган ва шу восита унинг мазмунини
мулоқот матнида воқеланишига кўмак беради.
Худди
шунингдек, «
Тақсиримга овқат сузиб берайми?
» гапининг
она лаҳжасида эшитилиши болага нисбатан меҳрни
ифодаловчи эмоционал дейксис ҳодисасини ифодалайди.
Айрим мутахассислар дейксиснинг киноя (ирония)
мазмунида қўлланиши сифатида қараѐтган ушбу ҳодисани
тил тизими заҳирасининг нутқий мулоқот тизимида
фаоллашуви натижасида юзага келадиган ҳодисалар
қаторига киритганимиз маъқулроқдир.
Дейктик ибораларнинг «жонсиз» (meager) луғавий
маъноси ва уларнинг аниқ референция (determinate
reference) ўртасида бўшлиқ борлигини қайд этган ҳамда
ушбу бўшлиқ устидан қандай «кўприк» қуриш устида бош
қотирган Ҳовард Уэттштайнга (Wettstein 1991: 161)
«келинг, биродар, бу кўприкни тил ва нутқнинг тизимий
муносабатлари пойдеворига қўяйлик», дегим келади.
Дейксис ҳам худди шу кўприкнинг устунларидан
биридир.
Маълумки, лисон – мулоқот воситаси, мулоқот
фаолиятида шахс ва лисон муносабатининг юзага келиши
муқаррар. Аммо бу муносабатда мулоқот, лисоний фаолият
субъекти қандай бир номаълум, «шахссиз» киши эмас.
Субъект
лисоний
белгига
(бирликка)
нисбатан
муносабатини
ифодалашда
ўзининг
«Мен»ини
тасдиқлашга ҳаракат қилади ва шу йўсинда «тилни
бутунлай ўзиники қилиб ўзлаштириб олади» ҳамда
сўзлашув жараѐнида нутқий ҳаракат вақти, ўрни кабиларга
ишорани ифодалашга ва сўзловчини
ушбу ишораларни
қабул қилишга, улар билан мослашмоққа (мувофиқ иш
тутмоққа) ундайди» (Степанов 1985: 224). Шунга мувофиқ,
академик Ю.С.Степанов лисоний белги ва мулоқот шахси
220
муносабати билан машғул бўладиган фанни аташда
анъанавий «прагматика» ўрнига «дейктика» (юнонча,
dektikos «таъсирланувчан, мойил») атамасини қўллашни
тавсия этади. Бу тавсия дейксис ҳодисасининг лисоний
фаолиятнинг прагмалингвистик таҳлилида аҳамиятга
молик эканлигидан далолатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: