Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

ѐ мэ
(ўта 
қўпол), 
ѐндэ курэ
(бироз юмшоқроқ, ўзидан паст 
мавқедагига буюрилганда), 
ѐндэ – о-курэ
(янада 
юмшоқроқ), 
ѐндэ ярэ
(қўпол, «учинчи шахсга ўқиб бер» 
мазмунида) 
о-ѐми, ѐндэ тѐдай, ѐминасай, ѐмитамаэ
(норасмий мулоқотда), 
о-ѐминасай
(бир оз ҳурмат 
маъносида), 
ѐндэ кудасай
(ҳурмат шакли), 
о-ѐми кудасай
(эҳтиромли «марҳамат, ўқинг» мазмунига эга), 
о-ѐми 
кудасаимаси
(ўта 
эҳтиромли) 
каби 
шаклларда 
ифодаланиши мумкин (Алпатов 2003: 73). 
Социал дейксис белгилари, айниқса, 
маросимий 
(ритуал) нутқий фаолиятда 
яққол кўзга ташланади, зеро, 
бу фаолиятда шахслар ўртасидаги муносабат мутлақ 
(абсолют) кўринишни олади. Бу муносабатлар доирасида 
мулоқот 
иштирокчиларининг 
ижтимоий 
мавқеини 
фарқлашда тингловчи ва сўзловчининг табақаси бир хилда 
эътиборга олинади ҳамда шунга нисбатан уларга ваколат 
берилади. Бундай ваколатларни фарқлаш ритуаллашган 
нутқий фаолият кечишининг асосий меъѐрларидан 
биридир. 


214 
Ритуаллашган нутқий афолиятнинг талаби жамиятда 
қабул қилинган этикет қоидаларига амал қилиш ва 
«маълум ҳудуддаги ўйин қоидаларини билишдир» 
(Зерецкая 1998: 48). Ушбу турдаги нутқий фаолият 
мулоқотнинг қатъий тартибга туширилган барча турларига 
оид бўлиши мумкин. Унинг 
саломлашиш, табриклаш, 
ташаккур изҳор қилиш, ҳамдардлик билдириш
каби 
турлари билан бир қаторда
, никоҳ ўқиш, дуо ўқиш
каби 
мурккаблашган турлари ҳам мавжуд. Ритуаллашган 
нутқнинг энг мураккаб кўринишлари сифатида 
парламент
мулоқоти, дипломатик мулоқот, давлат раҳбарларининг 
мактуб алмашинувлари 
кабиларни келтириш мумкин. 
Мулоқотнинг оддий турларида социал дейксис белгилари 
маълум шароитларда ўзгариб туриши мумкинлиги маълум. 
Аммо ритуал нутқда бу нарса қарийб кузатилмайди, социал 
дейксис мазмунан ва шаклан турғун кўринишга эга бўлади. 
Демак, социал дейксис мулоқотнинг самарали 
кечишини таъминловчи ҳодисалардан ҳисобланади. Аммо 
ушбу ҳодисанинг моҳиятини аниқлашда «ўлчов меъѐри» 
сифатида фақатгина нутқ муаллифининг ижтимоий 
мавқеига мурожаат қилиш етарли эмас. Мулоқот шаклида 
тингловчининг мавқеи ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Бундай 
ѐндашув социал дейксиснинг прагматик ҳодиса сифатида 
мавжудлигига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди ҳамда 
Санкт-Петербург университетининг марҳум профессори 
В.В.Бурлакованинг мулоқот жараѐнида «сўзловчининг 
ўзгариши ва унинг ўрнининг ўзгариши шахснинг 
ижтимоий статусига таъсир ўтказмайди», деган даъвоси 
(Бурлакова 1988: 88) қанчалик асоссиз бўлганлигидан 
дарак беради. Яхшиси, ижтимоий мавқе доимий ва 
ўзгарувчан хусусиятга эга бўлгани каби матнда социал 
дейксис белгилари ҳам кўчиб туриши мумкин, десак 
маъқул бўлармиди?! 


215 
Дейксис ҳодисасининг табиати ва вазифавий 
хусусиятлари 
ҳақида 
ушбу 
бобда 
билдирилган 
мулоҳазаларни умумлаштириш ва якунлаш пайти келди, 
менимча. 
Дейксиснинг категориал белгилари ва ифода 
воситаларини қиѐсий-типологик тилшунослик нуқтаи 
назаридан тадқиқ қилиш ниятини кўзлаган ҳамюртимиз 
профессор Сотиболди Рахимов қарийб 20 йил олдин ушбу 
ҳодисанинг тил тизимининг қайси сатҳига оидлигини 
аниқлаш муаммосини муҳокамага қўйганлигини биламиз 
(Рахимов 1988). Бу муаммо устида бош қотирган олим тил 
тизими билан бир қаторда 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish