Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

Баҳолаш ҳаракатининг
юзага келишида беш 
унсурнинг мавжудлиги мажбурийдир, булар: субъект, 
объект, асос, эталон (намуна) ва баҳолаш белгиси. Баҳолаш 
дастлабки ўринда субъект-объект муносабатида, яъни 
субъект томонидан объектнинг муҳимлиги, эътиборга 
моликлиги, миқдор ва сифат жиҳатидан ажралиб туришини 
аниқлаш жараѐнида ҳосил бўлади. Ушбу жараѐнда субъект 
объектнинг баҳоланаѐтган хусусиятини идеал намуна ѐки 
меъѐрга қиѐслайди ҳамда ушбу меъѐрга қай даражада мос 
келиши ѐки узоқлашишига нисбат беради. Ниҳоят, барча 
«ўлчов»лар босқичидан ўтган баҳо лисоний белги 


203 
воситасида воқеланади. Баҳонинг юзага келиши ва 
баҳолаш ҳаракатининг фаоллашуви учун мантиқий асос 
талаб қилинади. Бундай асоссиз ҳар қандай ақлий ва 
лисоний фаолият бесамар, ҳатто ножўя тус олишини 
биламиз. Асоссиз қиѐс ва баҳога ҳожат йўқ. Баҳолаш 
ҳаракатининг мантиқий асосида эмоция интенцияси ѐтади. 
Ўз пайтида Гегель субъект ва объект муносабатининг 
гносеологик 
хусусиятлари 
ҳақида 
гапираѐтиб, 
бу 
муносабатда 
ҳеч 
қандай 
қарама-қаршилик, 
бири 
иккинчисини инкор қилиш ҳолатлари йўқлигини уқтирган 
эди. Дарҳақиқат, воқеликни идрок этиш жараѐнида субъект 
ўзини ҳеч қачон ушбу воқеликдан айри ҳолда тасаввур 
қилмайди ва бунга унинг ҳиссиѐти ҳам йўл қўймайди. 
Ҳиссиѐт, 
эмоция 
идрокнинг 
мантиқий 
тафаккур 
босқичидан олдинги ҳолатдир, эмоционал ҳис этиш 
босқичида идрок ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам ҳар 
қандай рационал (мулоҳазали) идрок баҳолаш ҳаракатига 
асосланади деб ҳисобланади (Вольф 1980: 85). 
Эмоция дейксисининг кўрсаткичларидан бири бўлган 
баҳолаш ҳаракати иллокутив мақсад ва перлокутив вазифа 
умумлашмасидан 
иборат 
(Пиотровская 
1995: 
45). 
Иллокутив мақсад воқеланишида нутқ субъектининг 
эмоционал-ҳиссий ҳолати намоѐн бўлса, тингловчи – 
адресатга таъсир ўтказилишини тақозо этади. Биринчи 
ҳолатда 
сўзловчи 
воқеликда 
кечаѐтган 
ҳодисани 
баҳолаѐтиб ўз ҳиссиѐти, туйғусини ифодалайди. Масалан, 
«Бошқа бундай яшай олмайман! Ўзимни ўлдиришга 
тайѐрман!» 
қабилидаги нутқий ҳаракатда сўзловчи ўз 
қайғуси, дард-аламини изҳор қилмоқчи бўлса, 
«Бу ўта 
пасткашлик, мунофиқлик! Сен бундан узоқ бўлишинг 
керак!»
қабилидаги ҳаракат перлокутив вазифани, яъни 
тингловчини ўз қилмишидан уялишга, афсусга ундаш 
мақсадини кўзлайди. 


204 
Шу ўринда эмоционал баҳо бериш воситаси бўлган 
гапларнинг ҳақиқий мазмунини матнсиз аниқлаш қийин 
вазифа эканлигини эслатмоқчиман. Бинобарин, инглиз 
тилидаги 
What a life that is!
Ундовини интонациянинг 
ўзгариши ҳамда қайси вазиятда қўлланишига нисбатан 
«
Қандай яхши ҳаѐт!
» ва «
Қандай ѐмон ҳаѐт!
» 
муқобиллигида таржима қилиш мумкин. 
Бундан ташқари, сўзловчи шахснинг воқеликка 
бераѐтган эмоционал баҳоси «бамайлихотир баѐн» усулида 
ҳам ифодаланиши мумкин: «
Эътирозларимиз жуда ўринли 
бўлди
!». 
Худди шунингдек, эмоционал баҳо мазмунини 
ифодалаш «юки» махсус грамматик тузилмалар зиммасига 
тушиши мумкин. Масалан, инглиз тилида бир таркибли 
номинатив 
тузилмалар 
салбий 
баҳони 
ифодалаш 
имкониятига эга (
What an idea? « Бу қандай хомхаѐл!
»), 
ушбу тузилмалар таркибида феъл бўлганда эса, ижобий 
баҳо ифодаланади: 
That is an idea! «Мана бу (ажойиб) 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish