Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

Эмоционал 
дейксис. 
Воқеликдаги 
предмет-
ҳодисаларнинг идроки бир хилда кечмайди. Турли шахслар 
ягона бир воқеликка турлича, ўз нуқтаи назарларидан 
қарайдилар, уни идрок этишда шахсий мотивларига эга 
бўладилар. Ҳар бир шахснинг воқеликни баҳолаш меъѐри 
(ўлчови) мавжуд ва бу «шахсий ўлчов» тўғридан-тўғри 
нутқий фаолиятда ўз аксини топади. Умумий тилшунослик 
фанининг асосчиларидан бири бўлган Вильгельм фон 
Ҳумбольдт предметлар идроки субъективлик хусусиятига 
эга эканлигини ва бу субъективлик тил қурилишида акс 


200 
этишини таъкидлаб, сўзни предметнинг айнан акси эмас, 
балки инсон қалбида ҳосил бўлган тимсол (образ)нинг 
инъикоси сифатида қараш лозимлигини уқтиради. Ҳар 
қандай объектив идрокка субъективлик ҳамроҳ бўлишини 
инобатга олиб, «ҳар қандай индивидуал инсонни, ҳатто 
лисонга эътибор бермаган ҳолда ҳам, олам идрокида 
алоҳида нуқтаи назарга эга деб ҳисоблаш керак» 
(Гумбольдт 1984: 80). Олмон файласуф-тилшуносининг 
ушбу фикри кўпчиликка маъқул келиши аниқ эди. Лисонда 
субъективлик мавзусини давом эттирган фаранг тилшуноси 
Эмиль Бенвенист «лисонда (лисоний фаолиятда деса 
маъқулроқ – Ш.С.) инсоннинг ўрни бетакрордир», деб 
хитоб қилади, чунки «ҳар бир сўзловчи шахс ўзини нутқда 
ўзига «мен» сифатида ишора қилаѐтган субъектдек 
тасаввур қилади» (Бенвенист 1974: 294). 
Воқеликнинг 
тафаккур 
ва 
лисондаги 
акси, 
ифодасининг субъективлиги психологлар тадқиқотларида 
ҳам ўз тасдиғини топган. Л.С.Выготский биринчилардан 
бўлиб тафаккур фаолиятининг аффектив манбалари 
мавжудлигини назарий жиҳатдан асослашга ҳаракат қилди. 
У «мазмун» («смысл») тушунчасини лисоний белги 
маъносига нисбатан субъектив шахсий тажриба жараѐнида 
туғиладиган эмоционал муносабатларни аташда қўллашни 
тавсия қилгани маълум (Выготский 1956: 369). «Шахсий 
мазмун» (личностный смысл) атамасини амалиѐтга 
киритган А.Н.Леонтьев (1977) ҳам ҳис-туйғу субъект 
фаолиятида 
пайдо 
бўладиган 
шахсий 
мазмунни 
шакллантирувчи омил, восита бўлишини эътироф этади. 
Буларнинг барчаси нутқий фаолиятнинг шахсига оид 
томонлари, индивидуал дейксиснинг мавжуд эканлигидан 
дарак беради. Бундай дейксис эмоционал дейксис 
кўринишига эга ва у нутқий мулоқот иштирокчиларининг 
лисоний фаолияти амалларини белгилаб беради. 


201 
Эмоционал дейксис шахснинг (аниқроғи –лисоний 
шахснинг) воқелик билан муносабати натижасидир ва 
унинг ифода воситаси тил қурилишининг турли сатҳларига 
оид лисоний бирликлардир. Дастлаб унутмаслик керакки, 
эмотивлик
ҳар қандай нутқий ҳаракат мундарижасига 
хосдир, зеро, сўзловчи кечаѐтган воқеа-ҳодиса идрокида 
бетараф бўлиб қола олмайди ҳамда нутқий баѐнида, 
ахборот узатишда ўз ҳиссиѐтини изҳор этишга мажбурдир. 
Аммо ҳиссиѐт даражаси ҳар хил, унинг миқдори 
тингловчига (ўқувчига) қайси даражада таъсир ўтказиш ва 
қандай фаолиятга ундаш мақсади билан белгиланади. 
Лисоний фаолиятда эмоционаллик ва рационаллик 
(мулоҳазакорлик) муносабати нисбатини қадрлаш талаб 
қилинади. Эмоционалликнинг нутқий фаолиятда турли 
кўриниш ва даражаларда ифодаланиши ҳис-туйғуни изҳор 
этиш мақсади, модаллик мазмуни, тоналлик (оҳангдошлик) 
каби нутқий бирликлар мазмун доирасини шакллантирувчи 
ҳодисалар иштирокида ҳосил бўлади. Эмоционалликнинг 
нутқий фаолиятда акс этиши муаммолари билан кўп 
йиллардан бери шуғулланиб келаѐтган ҳамкасбимиз 
Волгоград педагогика университетининг профессори 
В.И.Шаховскийнинг 
қайдича, 
турли 
сўзловчилар 
қўллайдиган эмотив нутқий тузилмаларнинг мазмун ва 
ифода доираларига оид хусусиятлари мулоқотдошларнинг 
эмоционаллик ифодасига бўлган эҳтиѐжи, мақсади билан 
боғлиқ. Бу эҳтиѐж эса сўзловчи шахсларнинг воқеликка 
муносабати, уни идрок этиш мақсади билан белгиланади. 
Айнан шу мақсаднинг лисоний акс топиши эмоционал 
дейксиснинг воқеланишидир (Шаховский, Жура 2002: 45). 
Замонавий тилшуносликда дейксис ҳодисаси кенг 
маънода талқин қилиниб, унинг нутқий фаолиятнинг барча 
турларига оидлиги эътироф этилмоқда. Дейктик мазмун 
коммуникатив 
ҳаракатнинг 
«замон-макон-ижтимоий 
тугуни қўшимчаси» (Кравченко 1992: 88) сифатида ҳосил 


202 
бўлади ҳамда турли шакл, кўринишда намоѐн бўлиш 
имкониятига 
эга. 
Ҳис-туйғунинг 
нутқий 
фаолият 
кечишидаги 
таъсири 
эмоция 
дейксисининг 
турли 
кўринишларини намоѐн қилади. В.И. Шаховский ва унинг 
шогирдларининг фикрича, эмоционал нутқий фаолиятнинг 
кечиши тўрт асосий хусусиятнинг ўзаро муносабати 
натижасидир. Бундай кўрсаткичлар қуйидагилардир: 1) 
сўзловчининг эмотив мақсади (интенцияси); 2) унинг 
ҳиссиѐтининг модаллиги; 3) эмоционаллик даражаси; 4) 
эмоциянинг йўналтирилиши, яъни мўлжали (Шаховский, 
Жура 2002: 47). 
Е.М.Вольф эмоционал нутқий бирликларнинг икки 
хил интенцияга (мақсадга) эга бўлишини таъкидламоқчи 
бўлган эди. Биринчи турида тингловчида маълум бир ҳис-
туйғу туғдириш мақсади кўзланса, иккинчисида эса 
сўзловчи ўз ҳиссиѐтларини маълум қилишга ҳаракат 
қилади (Вольф 1985: 166). Бироқ бу икки турдаги мақсадни 
бир-биридан ажратиш қийин, ҳар иккала ҳолатда ҳам 
коммуникатив вазифа бир хилда намоѐн бўлади ва нутқий 
ҳаракатдан кутиладиган самара ҳам ягонадир. Чунки ҳар 
қандай ҳолатда ҳам нутқ субъекти баѐн қилинаѐтган ҳодиса 
ва нутқ вазиятига эмоционал баҳо беради ҳамда 
тингловчининг хатти-ҳаракатига таъсир ўтказади. 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish