Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

корефентлик
(ҳамреферентлик) 
ҳодисаси 
мавжуд 
бўлишини талаб қилади (қиѐсланг: 
Мен Болтаевни яхши 
биламан, бундай одамлар ҳеч қачон қийинчиликлардан 


186 
чекинмайдилар; Кумуш кундаликни доимо тўлдириб боради 
ва уни ҳеч қачон унутиб қолдирмайди
.). 
Воқелик 
бўлагининг 
лисонда 
турлича 
ифодаланишидан иборат бўлган кореферентлик анафора 
ѐки анафорик ишора воситасида намоѐн бўлади. Анафора 
нутқий тузилма бўлакларининг мазмунан боғланишини 
таъминлайди, у кореферентлик ҳақида маълумот берувчи 
лисоний ҳодисадир. Тилшунослар анафора ҳодисасига 
тавсиф бераѐтиб, анъанага биноан анафорик олмошларнинг 
матннинг олдинги қаторларида эслатилган референтини 
излашган. Кореферентлик мазмуни пайдо бўлиши учун олд 
рефентнинг (антицидентнинг) мавжуд бўлиши зарур. Аммо 
референтнинг матнда турлича ўрин олиши мумкинлигини 
ҳам унутмаслик лозим. Айрим ҳолларда олмошларнинг 
референтини ифодаловчи бирликларни матннинг кейинги 
қаторларидан излашга мажбур бўламиз. Матндаги яширин, 
бевосита ифода топмаган ѐки матн қисмлари муносабатини 
инобатга олиб изланадиган кореферентлик «ассоциатив 
анафора» ҳодисасини юзага келтиради. Бу турдаги 
анафорик боғланишни аниқлашда матн мундарижасини 
билишдан ташқари ўқувчи (тингловчи)нинг умумий билим 
даражаси ҳам муҳим роль ўйнайди (Immott 1999: 7). 
Мазмуний боғланишнинг бундай матн ва умумий билим 
ҳамкорлигида юзага келишини биз, айниқса, метонимия ва 
метафора тузилмалари ҳосил бўлишида аниқ кўрамиз. 
Масалан, «
Ойбек
жавоннинг устки қаватида
.
У
чарм 
муқовали
» тузилмасида «Ойбек» ва кейинги қатордаги «У» 
бирликларининг боғлиқлигини билишда ўзбек тилида 
китобни муаллиф номи билан аташ «лисоний келишув» 
асосидаги умумий қоида эканлигига таянамиз. Бундай 
«лисоний келишув» барча тиллар учун маълум бўлган 
когнитив ҳодиса эканлиги ҳам маълум (қиѐсланг: 
Ko``vecses, Gunter 1998). 


187 
Шундай қилиб, ўрин алмаштириш – анафора 
вазифасининг бажарилиши ишора вазифасини инкор 
қилмайди. Анафора дейктик мазмундан холи эмас, бу икки 
вазифа ягона бир контекстда, айни бир пайтнинг ўзида 
бажарилиши мумкинлигини ҳозирча ҳеч ким инкор 
этганича йўқ. Бу борада Ж.Лайонзнинг икки жилдлик 
«Semantics» асарида келтирилган мисолни эслайлик (Lyons 
1977: 676): 
I was born in London and have lived there ever 
since
«
Мен Лондонда туғилганман ва шундан буѐн ўша 
ерда яшайман»
. Бу мисолда there «ўша ерда» ўз 
кореференти «Лондон» билан анафорик боғланишда 
бўлишдан ташқари, ушбу нутқий ҳаракатнинг Лондонда 
ижро этилаѐтганлиги ҳақида ишора маълумотини ҳам 
бермоқда. 
Тингловчи (ўқувчи) матн ва нутқий тузилмалар 
идроки, уларнинг мазмунини англаш жараѐнида тил 
бирликларининг матндаги боғланишини (анафора бундай 
боғланишнинг бир тури) аниқлаш билангина чегараланиб 
қолмасдан, балки инсон онгида акс топган воқелик 
ҳодисалари ҳақидаги билим «тасма»сига ҳам мурожаат 
қилади. Мазмун ана шу турдаги матн ва воқелик, лисоний 
ва қомусий билим муносабати асосида юзага келади. 
Фаранг когнитолог олими Г.Факонниернинг таъбирича, 
«Лисон мазмун ташувчи эмас, уни фақатгина бошқариб 
боради» (Fauconnier 1994: xxii). Ҳа, маълум бир маъно ѐки 
мазмунни у ѐки бу лисоний бирликнинг «мулки»га 
айлантириш ушбу бирлик моҳияти ҳақидаги нотўғри 
тасаввурга сабаб бўлиши мумкин. Яхшиси, мазмунни 
инсон когнитив фаолиятининг натижаси бўлган матн 
тузилишидан, унинг таркибидаги боғланишлардан излаган 
маъқул. Учинчи шахс олмошларининг маъно хусусиятлари 
ҳам бундан мустасно эмас. 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish