Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

Шахс дейксиси
Юқорида айтилганидек, дейксис 
майдони марказида шахс туради. Нутқий мулоқот 
жараѐнида 
бажараѐтган 
ролига 
нисбатан 
шахс 
дейксисининг таркиби аниқланади. Биринчи шахс 
сўзловчининг 
ўрнига 
ишора, 
«ўзини 
кўрсатиши, 
эслатиши»нинг лисоний ифодасидир, иккинчи шахс - 
тингловчи ѐки адресантнинг лисоний белгиланиши ҳамда 
учинчи шахс мулоқотнинг бевосита иштирокчиси бўлмаган 
шахсга ишорадир. Мулоқот кўчишига қўшган ҳиссасига 
нисбатан 
фарқланаѐтган 
ушбу 
тизим 
олмошлар 
гуруҳларида ўз аксини топади. Олмошлар эса, ўз 
навбатида, уч шахсдан ташқари, кўплик, род каби 
категориал белгилар асосида ўзаро фарққа эга бўлади. 
Аммо кўплик сон белгисига эга бўлган олмош ҳар доим 
ҳам бирлик сондаги олмошга тўғридан-тўғри мос 
келавермайди. Жумладан, «биз» ҳар қандай контекстда ҳам 
сўзловчиларнинг сони кўп эканлигини англатмайди. 
Шунинг учун ҳам «биз» олмоши қўлланилган айрим 
ҳолатларда узатилаѐтган ахборот мазмунини ва кўплик 
сони қайси маънода воқеланаѐтганлигини аниқлаш 
тингловчининг ихтиѐридадир. Масалан, инглиз тилидаги 
We clean up after ourselves a rоom here 
гапини тингловчи 
икки хилда англаши мумкин: тингловчи ўзини адресат 
гуруҳига қўшади ѐки бу гуруҳга кирмайди. Шунга 
нисбатан, эксклюзив «биз» (exclusive «we») ва инклюзив 


183 
«биз» (inclusive «we») кўплик шакллари фарқланади. 
Буларнинг биринчисида (эксклюзивликда) «биз» «сўзловчи 
ва бошқалар» маъносини англатиб, бу гуруҳга адресатни 
киритмайди, иккинчисида эса сўзловчи «биз» деганида 
адресатни ҳам назарда тутади. Айрим тилларда 
эксклюзивлик ва инклюзивлик ўз грамматик ифодасига эга. 
Масалан, фожиан (қизил танлилар тили) лаҳжасида 
keimami –эксклюзив биринчи шахс кўплик олмоши бўлса, 
keda ушбу олмошнинг инклюзив мазмундаги шаклидир 
(Yule 1996: 11). 
Инклюзив ва эксклюзивликнинг фарқи, шунингдек, 
инглиз тилидаги 
Let`s go ва Let us go
тузилмалари 
мазмунида 
ҳам 
намоѐн 
бўлади. 
Биринчи 
ибора 
қўлланилаѐтганида, сўзловчи бирор дўстига (дўстларига) 
мурожаат қилиб, ҳаракатни биргаликда бажаришга 
чақирмоқда: 
«Кетдик!» («Кетайлик!», «Кетамиз!»). Let us 
go
гапида эса сўзловчи ўзи ва ҳамроҳларини қўйиб 
юборишни, кетишга ижозат беришни илтимос қилмоқда: 
«Бизга кетишга ижозат беринг!»
. Демак, бу ҳолатда 
биринчи шахс кўплик эксклюзив «биз»ни англатади, 
тингловчи – адресат ижозат сўралаѐтган ҳаракат 
иштирокчиси ҳам эмас. 
Бундан кўриниб турибдики, нутқий мулоқотнинг 
икки асосий иштирокчиси бўлмиш сўзловчи ва адресатдан 
бошқа нофаол қатнашчилар ҳам тил тизимида ўз 
грамматик ифодасини топиши мумкин. Аммо бу ифода 
турли тилларда турлича кўриниш олади. Бинобарин, япон 
тили олмошлар тизими шаклларга бой эканлиги маълум. 
Бу тилда сўзловчи ва тингловчининг ижтимоий мавқеи, 
қайси жинсга оидлигига нисбатан олмошлар қўлланишида 
фарқ мавжуд. Бу тилда сўзловчиларнинг барчаси 
фақатгина ўта эҳтиромли 
ватакуси
олмошини бир хилда 
ишлатишлари мумкин, 
боку, орэ, васи
каби 
атаси, атакуси 
шаклларини аѐллар маъқул кўришади (Ide 1982: 358). Япон 


184 
тилидаги 2-шахс олмошлари ҳам қачон ва кимга нисбатан 
қўлланишига нисбатан катта фарққа эга. Булардан 
омаэ
қўпол, қўрс мазмунида бўлса, 
анта
– ҳурмат маъносини 
ифодалайди, 
кими
эса сўзловчи бирор шахсни ўзига яқин 
олиб мурожаат қилганида фаоллашади. 
Умуман, япон тили олмошлар гуруҳлари ўта 
мураккаб тизимни ташкил қилади (Алпатов 1980) ва 
мураккаблик таржимонлар фаолиятида катта муоммолар 
туғилишига сабаб бўлади. Бунинг мисоли сифатида 
А.Рембонинг «Маст кема» шеърининг японча таржимаси 
йўлидаги уринишларни келтириш мумкин. Маълумки, 
фаранг шоирининг ушбу шеъри кема номидан биринчи 
шахсда ѐзилган ва бир неча таржимонлар уни япон тилига 
ўгиришда турли олмошларни қўллашга ҳаракат қилишган, 
лекин қандай олмошга мурожаат қилинишидан қатъий 
назар асл ниятдан бошқа бўлган маъно пайдо бўлаверган. 
Олмошни қўлламаслик эса нутқнинг сунъий тус олишига 
сабаб бўлади (Алпатов 2003: 92). 
Шахс дейксисини ифодаловчи воситалар ҳақида 
гапираѐтиб, тил тизимида учинчи шахс олмоши ҳам 
алоҳида гуруҳга ажралишини унутмаслик лозим. Бу 
гуруҳдаги олмошлар семантик ва коммуникатив моҳияти 
жиҳатидан бошқаларидан тубдан фарқ қилиши аллақачон 
қайд этилган. Биламизки, биринчи ва иккинчи шахслар 
бевосита мулоқат иштирокчиларидир ва «мен»: «сен» 
гуруҳларидаги олмошлар «коммуникатив шахс»ларни 
ифодалайди. Учинчи шахс олмошлари эса бундай 
хусусиятга эга эмас, уларнинг референти - мулоқотнинг 
бевосита иштирокчилари бўлмаган «нокоммуникатив 
шахс»лардир. 
А.А.Уфимцева, 
учинчи 
шахс 
олмошларининг бундай семантик хусусиятини ҳисобга 
олиб, улар бажарадиган асосий вазифа дейктик мазмун 
ифодаси бўлмасдан, балки ўрин алмаштириш (олиш) деб 
ҳисоблайди (Уфимцева 1974:176). Олиманинг ушбу 


185 
фикрини бир томондан қувватлагим келади, чунки учинчи 
шахс олмошлари маъно жиҳатидан «мен» ва «сен» 
олмошларидан анча фарқ қилиши маълум. Аммо 
коммуникатив жараѐнда учинчи шахснинг ролини инкор 
қилиб бўлмаслигини ҳам унутмаслик лозим. Тўғри, 
мулоқот кечишида нутқ субъекти ва унинг тингловчиси 
муносабати марказий ўринни эгаллайди ва дейктик майдон 
маркази ҳам шу муносабат доирасида белгиланади. Балки 
шу сабабли «мен» ва «сен» олмошларининг дейктик 
мундарижаси равшанроқ кўринади ва тадқиқотчилар 
уларни дейктик ибора сифатида эътироф этишдан ҳеч 
тортинмайдилар. 
Бироқ 
бунинг 
билан 
3-шахсни 
коммуникатив жараѐн доирасидан бутунлай четга суриб 
қўйиб бўлмайди. Бу шахс мулоқотнинг «нофаол 
иштирокчиси» (side participant) ѐки унда баѐннинг иштирок 
этмаѐтган «кузатувчиси» (bystander) сифатида фарқланади 
(Clark, Carlson 1982). Иккала турдаги иштирокчилар, лозим 
бўлганда, мулоқотнинг кечишига бевосита таъсир 
ўтказадилар. 
Нофаол 
иштирокчи 
ва 
кузатувчи 
Г.Г.Почепцовнинг эътирофича, ««мен» ва «сен» га қарама-
қарши турадиган «у»дир. Бундан ташқари, бу шахс (у-
Ш.С.) «мен» ва «сен»нинг мулоқоти жараѐнида «шу ерда» 
бўлиб, шу йўсинда коммуникантлар нутқий фаолиятига 
бевосита таъсир ўтказади» (Почепцов 1987: 37). 
Учинчи шахснинг коммуникатив моҳияти етарли 
даражада эканлигини эътиборга олиб, «у» олмошини шахс 
дейксисини ифодаловчи лисоний воситалар қаторига 
қўшиш мумкин. Ушбу олмошнинг А.А.Уфимцева қайд 
этган «ўрин алмаштириш» вазифасига келсак, бу вазифа 
барча турдаги олмошлар учун хосдир. Ўрин алмаштириш 
вазифасининг бажарилиши нутқий актда ѐки матнда 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish