Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

тил бирликларининг қўлланиши 
тизими 
ҳам мавжудлигини қайд этади, бу тизим тил 
бирликларининг нутқ таркибига кириши ва унинг 
тузилишида иштирок этишини таъминловчи қоидалар 
мажмуасидан иборат. Дейксис айнан шундай тил 
бирликлари қўлланиши тизимининг бир қисми бўлиб, 
матннинг мазмуний яхлитлигини таъминловчи воситадир. 
Дейксис воситасида матн мазмуни замон ва макон 
мўлжалларига эга бўлади, унинг модаллик хусусиятлари 
шаклланади (Ўша асар, 74-76 б). Ҳамкасбимнинг ушбу 
фикрига изоҳ бериш истагида айтмоқчиманки, ҳақиқатдан 
ҳам дейксис ибораларининг барча вазифавий хусусиятлари 
мулоқот матнида намоѐн бўлади ҳамда у матн мазмунини 
таркиб топтирувчи энг муҳим воситадир. Шу ўринда проф. 
С.Рахимов кўтарган муаммонинг ўзи мавжудмикан ѐки 
унга жавоб топиш муҳиммикан? деган саволнинг туғилиш 
мумкинлигини унутмаслик керак. Хўш, бундай саволга 
қандай жавоб бериш лозим?! 
Сиз ўқиѐтган бобнинг бошида Й. Бар-Ҳиллел ишига 
берилган ҳаволани яна бир бор эсланг. I am hungry 
«Мен 
очман (оч қолдим)» ва Ice floats on water «Муз сувда 
сузаяпти» 
гапларини қиѐслаган олим бу гаплар мазмунини 
аниқлашда икки йўлни танлашни таклиф қилади. Дейктик 


216 
тузилма сифатида қаралаѐтган биринчи гапнинг тўлиқ 
маъноси контекстга, унинг қўлланиш матнига боғлиқ ҳолда 
аниқланади. Иккинчи гап 
(«Муз сувда сузаяпти»)
маъносининг матнга боғлиқ эмаслигини олим ушбу 
гапнинг ҳар қандай контекстда ҳам ўз маъносини сақлаши, 
ўзгартирмаслиги билан исботламоқчи. Бу гаплардан 
биринчисининг мазмун тадқиқини прагматика қарамоғига 
ўтказиб, иккинчисини семантикага қолдирган Й. Бар-
Ҳиллелдан (Bar-Hillel 1970: 69-70) унчалик хафа бўлмаслик 
керак. Чунки лисоний бирликлар маъносини улар 
фаоллашадиган матндан узиб қўйиш ва мавҳум ҳодиса 
сифатида талқин қилиш бизнинг фанимизнинг узоқдан 
давом этаѐтган анъанасидир. Замонавий тилшунослик бу 
анъанадан узоқлашаѐтган бир пайтда, яна маънонинг қайси 
тизимга ва сатҳга оидлиги масаласига алоҳида эътибор 
беришга қанчалик эҳтиѐж бор экан?! 
Бу эҳтиѐжнинг туғилиши ҳам бекорга эмас. Юнон 
файласуфи Демокрит «ҳеч бир нарса сабабсиз пайдо 
бўлмайди, аксинча, ҳамма нарса эҳтиѐжга нисбатан пайдо 
бўлади ва бирор бир асосга эга бўлади» деганидек, инсон 
тафаккурида ҳосил бўладиган савол ва муаммолар ҳам 
ташқи дунѐдаги предмет ва ҳодисалар боғлиқлигини акс 
эттиради. Ҳар бир ҳодиса олдинги ҳодиса таъсирида 
шаклланади, дастлабки «тайѐргарлик» босқичидан ўтади. 
Лисоний ҳодисаларни тизимлараро ва сатҳлараро 
тақсимлаш ҳаракатининг туғилиш ҳам ўз сабабига эга. 
Лисоннинг яхлитлигини исботлаш учун унинг тизимий 
хусусиятларини топиш керак эди. Тизимий хусусиятлар 
мавжудлигини исботлаш учун ушбу тизим таркибидаги 
қисмлар ва бирликлар муносабатини аниқлаш талаб 
қилинади. Худди шу йўсиндаги талабларни қондириш 
йўлидаги изланишлар тил тизимини сатҳларга ажратиш ва 
сатҳлараро муносабатларни ҳосил қилувчи манбаларни 
аниқлаш анъанасини туғдирди. Систем тилшуносликнинг 


217 
бу анъанасини қоралаб бўлмайди, зеро, бу йўналишда 
бажарилган тадқиқотларнинг илмий-амалий аҳамияти 
каттадир. Тилшунослик фани бу босқичдан ўтмаганида, 
лисоний 
ҳодисалар 
табиатини 
ва 
умуман 
тил 
қурилишининг ўзига хос хусусиятларини батафсил ѐритиш 
имконига эга бўлмас эди. Аммо «тизим» тушунчасини 
худди структурализмнинг «ўта тажовузкор» оқимларида 
бўлганидек, бир томонлама, чегарали ҳодиса сифатида 
талқин қилиш лисоний ҳодисалар моҳиятини фақатгина 
маълум бир кичик тизим, гуруҳ доирасида намоѐн бўлувчи 
хусусиятлар жамланмаси сифатида таърифлашга олиб 
келмасмикан?! 
Бундай хавфнинг мавжудлиги рисоланинг дастлабки 
қисмларида ҳам эслатилган эди. Афсуски, тил ва нутқни 
бир-биридан кескин фарқлаш, тизимлиликни фақатгина 
тилга хослаш, нутқни эса хусусийликдан иборат ҳодиса 
сифатида талқин қилиш ҳаракати ҳозиргача давом этмоқда 
(қаранг: Мусулмонова 2007: 9). Қизиқ, нутқ тизимий 
белгилардан маҳрум бўлса ва у фақатгина хусусийликлар 
тўпламидан иборат бўлса, унда инсонлар бир-бирларини 
қандай тушунишади?! Қолаверса, лисоннинг тизимлилиги 
унинг нутқий фаолиятга кўчиши жараѐнида қаѐққа 
йўқолади?! Менимча, бу саволларни жавобсиз қолдириш 
мумкин эмас. Ахир «бордан йўқ бўлмайди» деганларидек, 
мавжуд ҳодиса (системлик) ўз-ўзидан йўқолишнинг ўрнига 
бошқа бир кўринишда нутқда ҳам сақланмайдими? 
Бир вақтлар Арасту 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish