―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖


Д и а д и н а м о т е р а п и я



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/129
Sana30.03.2022
Hajmi3,36 Mb.
#517693
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   129
Bog'liq
A.A. Usmanxodjayeva. Umumiy va xususiy fizioterapiya darslik

Д и а д и н а м о т е р а п и я
- организмга даволовчи диадинамик 
импульсли токларнинг таъсир усули. 
Усулда 
қўлланиладиган 
динамик 
токлар 
ритмик 
ҳолатда 
миелинизацияланган нервлар ўтказувчанлигининг соматосенсор системасига 
(тери ва мушак афферентлари) қўзғатувчи таъсир этади. Шу нарса маълумки, 
терининг нерв ўтказувчанлиги бу токларга максимал сезгирликка эга. Ҳосил 
бўлган ритмик кўтарилувчи афферент оқимлар қалин миелинлашган толалар 
бўйича орқа мия орқа шохларининг желатинали субстанциялар йўналиши 
бўйича тарқалади ва кейинчалик палеоспиноталамик, неоспиноталамик ва 
спиноретикулоталамик йўллар бўйича бош мия поясининг эндоген опиоид 
ва серотонинергик системаларини фаоллаштиради ва унинг пўстлоғида 
доминант қўзғалиш ўчоғини шакллантиради.
Ритмик қўзғалиш доминантаси орқага қайтувчи индукциянинг 
манфий қонуни бўйича пўстлоқдаги оғриқ доминантаси жойининг 
ўзгаришига ва парасимпатик нерв системаси марказларининг фаоллашишини 
чақиради. Натижада беморда оғриқ сезувчанлиги камаяди, ҳаттоки тўлиқ 
оғриқ йўқолгунча. Натижада оғриқ ўчоғидан афферент импульсация 
марказий нерв системасига етиб бормайди. Бу ҳолат кўпроқ катод остидаги 
тўқималарда намаѐн бўлади.Диадинамик токларнинг аналгетик таъсири бир 


27 
вақтда маҳаллий анестетикларни (диадинамофорез) юбориш билан 
потенцияланади ва 2соатдан 6 соатгача давом этади. Пўстлоқ ва пўстлоқ ости 
марказларининг фаоллашиши натижасида шаклланаѐтган тушувчи эфферент 
импульс оқимлари жарохатланган орган ва тўқималарда қон оқими тезлигини 
кучайтиради, симпатик нерв системасининг трофик таъсирини ва маҳаллий 
ҳимоя гуморал механизмларини фаоллаштиради. Эндорфинларнинг ишлаб 
чиқарилишининг фаоллашиши, ферментлар фаоллигининг ортиши юзага 
келади, диадинамик токларнинг паравертебрал соҳага таъсири натижасида 
Реншоу хужайралари фаоллашади ва спинал тормозланиш системасининг 
бузилишлари тикланади. Бу оғриқ синдроми билан боғлиқ мушакларнинг 
ошган кучланишини камайтиришга олиб келади. Тананинг жарохатланган 
соҳасига бевосита таъсири скелет мушакларда ва томирнинг силиқ 
мушакларида кўп сонли миофибриллаларнинг ритмик қичқаришини юзага 
келтиради. 
Уларнинг 
контрактил 
хусусиятларнинг 
ўзгариши 
микроциркулятор оқим томирларининг ўзига хос массажига олиб келади, у 
қон оқимининг рефлектор кучайишини аниқлайди, шунингдек анастамоз ва 
коллатералларнинг фаол миқдорини оширади. Бу усулда қўлланиладиган 
импульс токлари тўқималарда алмашинув жараѐнларини фаоллаштиради. 
Натижада уларнинг ҳарорати таъсир этиш соҳасида 0,4 – 1
0
га ортади. 
Томирлар силлиқ мушакларининг қисқариши гиперемия чақириш бир 
қаторда веноз оқимининг ортишига, ионлар ва сув диполларининг 
интерстицияда сақланишининг қайта тақсимланишига, хужайра аутолизи
тўқима 
дегидрацияси 
махсулотларининг 
чиқариб 
ташлашига 
ва 
шишишларнинг камайишига олиб келади.

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish