тутганликлари ҳамда янги тарафдорлар уларни сиёсатга алоқаси йўқ деб
билганлари боис сингдирилаётган фикрларга кўникиб бораверганликларини
кўрсатади. Бу йўлдаги амалий даъват услуби бошқа мутаассиб кучлар ёндашувидан
фарқли бўлиб, оммага мафкуравий тузоқ қўйишга асосланган.
Маълумки, 2005 йил 12-13 май кунлари Андижон шаҳрида «Акромийлар»
оқими мавжуд конституциявий тузумни ағдариш мақсадида кўплаб одамларнинг
қурбон бўлишига ҳамда фуқаролар ва давлат мулкига катта зарар етказилишига
олиб келган террорчилик ҳаракати содир этган. Ташқи кучлар таъсири билан
жиноий гуруҳ томонидан юзага келтирилган тартибсизликлар оқибатида
ҳисоботга кўра, 187 киши қурбон бўлган. Шундан 60 нафари тинч аҳоли
вакиллари (уларнинг ичида икки нафар вояга етмаганлар ва бир нафари аёл)
эди. Террорчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 31 нафарини
ўлдиришган. 287 нафар киши, жумладан, 91 нафар тинч аҳоли вакиллари, 49
нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва 59 нафар
ҳарбий турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Террорчиларга қарши
чора-тадбирлар вақтида эса 94 нафар террорчи йўқ қилинган, 76 нафари
яраланган.
Ҳозирги вақтда Ғарбда «Акромийлар» янги диний-сиёсий гуруҳлар таркибида
фаолиятни давом эттирмоқда. Жумладан, оқим тарафдорлари Германиянинг Дюссельдорф
шаҳрида 2009 йилнинг май ойида «Андижон – Адолат ва Тикланиш» ташкилоти ташкил
қилган. 2011 йилда «Акромийлар» жамоаси ва уларга мойил бўлган «Андижон – Адолат
ва Тикланиш», «Таняч» ташкилотлари ва «Эрк» партияси иштирокида 2011 йилнинг май
ойи охирида Германиянинг Берлин шаҳрида «Ўзбекистон халқ ҳаракати» номи остида
реакцион ташкилот тузилган. Ушбу ҳаракат аъзолари томонидан «озодлик», «эътиқод
эркинлиги», «инсон ҳуқуқлари» каби жозибали тушунчалар ишлатилиб, турли йўллар,
масалан, интернет тизими орқали асосан юртимиз ёшларини ўз сафларига қўшишга ҳаракат
қилмоқда.
«Ироқ ва Шом ислом давлати» (ИШИД) ёки «Ислом давлати»
ташкил топишида
«ал-Қоида» ташкилоти муҳим ўрин тутган. Дастлаб, 2004 йилда халқаро миқёсдаги
террорчи Абу Мусъаб Зарқовий Ироқда «Тавҳид ва жиҳод жамоати»ни тузади ва «ал-
Қоида»нинг Ироқдаги бўлими сифатида фаолият олиб боради. Ироқдаги ҳаракат
доирасини кенгайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилади. Кейинчалик унга
«Жайш ал-фотиҳин», «Жайш ас-саҳоба» каби бир қатор террорчи гуруҳлар қўшилиши
натижасида Зарқовий 2006 йилда Абдуллоҳ Рашид Бағдодий бошлиқ «Мужоҳидлар
маслаҳат кенгаши» тузилганини эълон қилади. Бунинг натижасида Яқин Шарқдаги бир
неча террорчи гуруҳларни бирлаштирган ташкилот 2006 йил 15 октябрда «Ироқ ислом
давлати» номи остида Ироқда ташкил топади ва унга Абу Умар Бағдодий исмли шахс
раҳбарлик қилади.
2010 йил 19 апрелда Абу Умар Бағдодий ўлдирилгандан сўнг гуруҳга Абу Бакр
Бағдодий номи билан танилган Абдулло Иброҳим ас-Самарий (айрим маълумотларга
кўра, Иброҳим Аввад ал-Бадрий ал-Ҳусайний) раҳбарлик қилади. Сурияда кечаётган
можароларга мустақил армия сифатида келиб қўшилгандан сўнг, 2013 йил апрель ойида
ташкилот «Ироқ ва Шом ислом давлати» (ИШИД) деб номланди. «Ал-Қоида» ташкилоти
«ИШИД»нинг Суриядаги можароларга аралашганидан сўнг, 2014 йил февраль ойида
мазкур ташкилотнинг «ал-Қоида»га алоқаси йўқ деб баёнот берди. БМТ Хавфсизлик
кенгаши маълумотларига кўра, дунёдаги энг хавфли ҳисобланган «ал-Қоида»
фаоллигининг камайиши унданда кучлироқ террорчилик ташкилотлари, хусусан «Ироқ ва
Шом ислом давлати»нинг пайдо бўлишига сабаб бўлган.
2014 йил 29 июнда ташкилот раҳбарлари томонидан Ироқ ва Шом (Сурия)
ҳудудида халифалик тузилгани ва Абу Бакр Бағдодий халифа экани эълон қилинди.
Кейинчалик, «ИШИД» ўзини «Ислом давлати» деб номлади.
Ташкилотнинг бош мақсади ислом «халифалиги»ни қайта тиклаш ва ислом
шариатини амалга татбиқ этишдан иборат. Бу йўлда Ироқ, Сурия мамлакатлари негизида
сунний мусулмонларнинг ягона давлати «халифалик»ни барпо этиб, босқичма-босқич
Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари ҳисобига кенгайтиришни эътироф этади.
Мазкур террорчи ташкилот томонидан 2013-2017 йиллар мобайнида Ироқ ва Сурия
ҳудудларида 10 мингдан зиёд террорчилик ҳаракатлари содир этилди, ўз жонига қасд
қилувчи террорчилар томонидан 100 дан ортиқ қўпорувчилик ҳаракатлари, портлашлар
амалга оширилди. Сурияда «ИШИД» жангарилари 60 дан зиёд черков ва монастирни
вайрон қилишди.
«Жабҳат ан-Нусра»
(«жабҳа» – фронт, «нусра» – ёрдам). Тўлиқ номи – «Жабҳат
ан-нусра ли аҳлиш Шом» (Шом аҳлига ёрдам фронти) бўлиб, у «ал-Қоида»
ташкилотининг Сурия ва Ливия ҳудудидаги шўъбаси ҳисобланган. 2016 йил 28 июль куни
ташкилот ўз номини «Жабҳат фатҳ аш-Шам» деб ўзгартирганидан сўнг «Ал-Қоида»
алоқалар узилганини эълон қилди.
«Жабҳат ан-нусра» салафий-жиҳодий йўналишидаги ҳаракат бўлиб, 2012 йил
январда Сурияда юзага келган. Тез орада Сурия ҳукуматига қарши курашувчи кучларнинг
асосийларидан бирига айланди. Ҳаракат олдин Ироқда Абу Мусъаб Зарқовий қўл остида
ҳаракат қилган «ал-Қоида» жангариларидан ташкил топган. 2011 йил мартда Сурияда
давлат тўнтариши бошланиши билан «ал-Қоида» ушбу жангариларни Сурияга жўнатган.
Фронтнинг асосий муассиси «Ал-Фотиҳ» лақабли суриялик Абу Муҳаммад Жулонийдир.
«Ал-Қоида» ташкилотининг раҳбари Айман Завоҳирий «Жабҳат ан-нусра»ни «ал-
Қоида»нинг Суриядаги ягона бўғини сифатида эътироф этади.
Мамлакатдаги жорий ҳукуматни ағдариш орқали дастлаб Сурия ҳудудида, сўнг
барча мусулмон оламини бирлаштирган ислом шариатига асосланган «ислом
халифалиги»ни ўрнатиш мақсад қилинган.
«Жабҳат ан-нусра» ҳаракати «ал-Қоида» ташкилотининг «жиҳод»га тарғиб этувчи,
«салафий» ақидасига асосланган бўлинмаси ҳисобланади. Шунингдек, ҳаракат назарий
жиҳатдан «Мусулмон биродарлар» уюшмаси аъзоси бўлган Саид Қутбнинг қарашларига
ҳам асосланади. «Жабҳат ан-нусра» ҳаракатининг асосий ғояси халифаликни қайта
тиклаш, ислом шариатини татбиқ қилиш, жиҳод орқали давлат тузумини ағдариш ва
қайси ерга ҳукмрон бўлса, ўша ерда «ислом давлати»ни қуришдан иборат.
«Глобал терроризм индекси» маълумотларига кўра, «Жабҳат ан-Нусра» томонидан
амалга оширилган террорчилик амалиётлари натижасида 2015 йилда 600 дан ортиқ инсон
вафот этган. Жумладан, 2015 йил сентябр ойида жангарилар «Абу ад-Духур» аэродромини
қўлга киритиш чоғида асирга тушган Сурия ҳукуматнинг 56 нафар аскарларини қатл
этган. Шунингдек, жангарилар 2014 йил август ойида БМТнинг тинчликпарвар
кучларидан иборат 45 нафар кишини асир олган. Кейинчалик 20 миллион АҚШ доллари
эвазига уларни озод этган.
2012 йил декабрда АҚШ Давлат Департаменти, 2013 йил май ойида БМТ
Хавфсизлик Кенгаши «Жабҳат ан-нусра» ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатига
киритди. Шунингдек, Австралия, Буюк Британия (2013) ҳамда Россия (2014) каби бир
қатор давлатлар ҳам мазкур уюшмани террорчи ташкилот деб эълон қилган.
Умуман олганда, дин байроғи остида талончилик ва босқинчилик, террорчилик ва
қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилаётгани, наркобизнес ва ноқонуний қурол-яроғ
савдоси амалга оширилаётгани, корхоналар ва иншоотларга зарар етказилаётгани ҳам ҳеч
кимга сир эмас. Бундай ҳаракатлар ижтимоий барқарорликнинг издан чиқишига,
миллатлараро ва динлараро адоват, миллатчилик ва диний айирмачилик кайфиятларининг
шаклланишига замин яратмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |