Ҳизбут-таҳрир
ал-исломий.
(Ислом
озодлик
партияси).
«Ҳизбчилар»,
«таҳрирчилар»
деб ҳам юритилади. Фаластинлик Тақийиддин Набаҳоний (1909-1979)
мазкур экстремистик ташкилотнинг асосчиси ҳисобланади. Исроил давлатини ташкил
этиш ҳақидаги БМТ қароридан кейин 1947 йилда оиласини олиб, Фаластиндан Байрутга
кўчган. Аслида Мисрдаги «Мусулмон биродарлар» ташкилоти аъзоси бўлган Набаҳоний
1953 йилда мазкур жамоа аъзолигидан чиқиб, Қуддус (Иерусалим)да «Ҳизбут-таҳрир ал-
исломий» ташкилотини тузган. Набаҳоний вафотидан сўнг ҳизбга фаластинлик
Абдулқадим Заллум (1925-2003) бошчилик қилди. Унинг раҳбарлиги даврида ташкилот
собиқ Иттифоқ таркибига кирган республикаларда (асосан Марказий Осиё ҳудудида) ўз
фаолиятини жадаллаштирган. Абдулқадим Заллум вафотидан кейин «Ҳизбут-таҳрир»
ҳаракатига Ато Абу Рушта (Абу Ёсин) раҳбарлик қилади.
Даставвал Фаластинни озод қилишни мақсад қилган Набаҳоний, кейинчалик бутун
дунё мусулмон мамлакатларини бирлаштирувчи ягона халифалик давлатини қуришни
бош мақсад деб эълон қилган. Шундан кейин эса, ушбу шаклланган ислом умматининг
даъватлари орқали бутун дунёда халифалик давлатини қуриш мумкин, деб ҳисоблайди.
«Ҳизбут-таҳрир»нинг Марказий Осиё минтақасидаги фаолияти XX аср 80-
йилларнинг охири 90-йилларига тўғри келади. «Ҳизбут-таҳрир»нинг ўзагини 1990 йиллар
бошида Наманганда тузилган «Адолат», «Ислом лашкарлари» ва «Тавба» сингари
экстремистик ташкилотларнинг собиқ аъзолари ташкил қилди. 1992 йилда диний
экстремистик гуруҳлар бошлиқлари Ўзбекистондан қочиб кетгач, уларнинг ўрнини
«Ҳизбут-таҳрир» эгаллади. Бу даврда «Ҳизбут-таҳрир»нинг таълимотларига оид чет
давлатларда нашр этилган мутаассибликка йўғрилган турли хилдаги китоб, рисола ва
журнал шаклидаги материаллар ноқонуний йўллар билан юртимизга кириб келди.
Сўнгги йилларда «Ҳизбут-таҳрир»да ғоявий якдиллик йўқолиб, фаолиятида юзага
келган самарасизлик таркибий бўлинишларга олиб келди. Ундан «Ҳизбун-нусра» гуруҳи
ажралиб чиқди. Шунингдек, «Ҳизбут-таҳрир»нинг «Аёллар қаноти» кучайтирилиши
баробарида, улар орасида ўзини ўзи ўлдириш амалиётидан кенг фойдаланилмоқда. Улар
ёш қиз ва аёлларга «уй тутиш сирлари» (пазандалик, тикувчилик)ни ўргатиш орқали
ҳаракатнинг ғояларини тарғиб этиш, тузоққа илинган аёлларни гўёки, «ҳижрат» қилиш
йўлида чет давлатлардаги ўз «биродарлари»га ёрдам бериш учун жўнатиш ёки жазо
муддатини ўтаётган жамоа аъзоларига турмушга чиқишга даъват этиш каби амалиётлар
билан шуғулланмоқдалар.
«Акромийлар».
Асосчисининг номидан келиб чиққан ҳолда, «Акромийлар»
фирқаси «имончилар», «биродарлар», «халифачилар» деб ҳам аталади. «Ҳизбут-таҳрир»
ташкилоти асосчиси Тақийиддин Набаҳоний китобларидан таъсирланган ҳолда, 1992
йилда Акром Йўлдошев (1963-2009) томонидан Андижонда шакллантирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |