этилган у ёки бу белгиларнинг бўлиши, унга халқаро мақом берилиши ва шундан
келиб чиқиб, унга мос чоралар кўрилишига олиб келади.
3. Ислом ниқобидаги экстремизмнинг ғоявий илдизлари. Ислом ниқоби
остида пайдо бўлган экстремистик ҳаракатлар тарихига эътибор берадиган бўлсак,
уларнинг илдизлари узоқ ўтмишга, ҳатто ислом тарихининг биринчи асрига бориб
тақалишини кўриш мумкин. Унинг илк вакилларидан бири сифатида 657 йили
халифа Али (р.а.) аскарларидан ажралиб чиққан, ўзларини ҳақиқий мусулмон,
сафларига қўшилмаганларни «диндан қайтган» деб эълон қилиб, уларга қарши
муросасиз кураш олиб борган «хорижийлар» (арабча–ажралиб чиққанлар,
исёнчилар) диний-сиёсий оқими фаолияти мисол бўла олади.
Хорижийлик йўналиши ва таълимоти. Халифа Усмон ибн Аффон (р.а.) (644-656)
даврига келиб ислом жамоаси ичида фитналар пайдо бўлди. Усмон (р.а.)га уюштирилган
суиқасд (656 й.) ҳам ана шу сиёсий курашларнинг натижаси эди. Халифа ўлдирилгач,
унинг ўрнига Али ибн Абу Толиб (р.а.) (656-661) сайланди.
657 йил (37 ҳижрий)да Шомнинг (Сурия) шимоли-шарқида жойлашган Сиффин
мавзесида халифа Али (р.а.) қўшини билан у ернинг ҳокими Муовия (р.а.) қўшини
ўртасида «Жамал воқеаси»дан бир ой ўтиб, тўқнашув содир бўлган. Ушбу тўқнашув 656
йил учинчи халифа Усмоннинг (р.а.) ўлдирилиши муносабати билан Али (р.а.) ва Муовия
(р.а.) тарафдорлари ўртасидаги кескин қарама-қаршиликлар сабаб бўлди. Марҳум
халифанинг яқин қариндоши бўлган Муовия (р.а.) халифалик тахтини эгаллаган Али
(р.а.)дан айбдор жиноятчиларни жазолашни талаб қилиб, шундан сўнггина Али (р.а.)га
байъат қилишни маълум қилди. Жанг тўққиз кун давом этди. Али (р.а.)нинг қўли баланд
келиб турганда, Муовия (р.а.) тарафдорлари ҳийла ишлатдилар. Улар Амр ибн Осс (р.а.)
кўрсатмаси билан катта найзалар учига янги кўчирилган Мусҳаф варақларини илиб,
Қуръон билан ҳукм чиқаришни талаб қилдилар. Муовия (р.а.)нинг жанжални сулҳ орқали
ҳал қилиш ҳақидаги таклифини Али (р.а.) қабул қилгач, жанг тўхтатилди. Али ва Муовия
(р.а.)лар ўртасида ҳижрий 37 йил сафар ойининг 15 куни (мил. 657 йил 8 сентябрь)да сулҳ
тузилди. Мазкур «Сиффин» жанги мусулмонлар учун жуда катта йўқотиш бўлди. Унда
ҳаммаси бўлиб тўқсон минг мусулмон ҳалок бўлди. Айнан «Жамал» ва «Сиффин»
жанглари мусулмонлар ўртасида дастлабки бўлинишлар ва турли фирқалар келиб
чиқишига сабаб бўлди. Аҳли сунна ва-л-жамоа эътиқодига кўра, саҳобийлар орасида юз
берган бу вазиятларда улар айбланмай, уларнинг бари ҳақни излаган мужтаҳидлар
ҳисобланадилар. Умумий қоидага асосланиб, улардан қайси бирлари тўғри ижтиҳод
қилган бўлсалар, икки ажр, хато ижтиҳод қилган тарафга эса бир ажр берилади.
Халифа
Али (р.а.) билан Муовия (р.а.) ўртасидаги тузилган битимдан Куфа
яқинида турган 12 минг кишидан иборат қўшиннинг бир қисми норози бўлди. Улар «ҳукм
чиқариш фақат Аллоҳнинг изнидадир», деган шиор билан қўшинни тарк этиб, Куфа
яқинидаги Ҳарура қишлоғига кетдилар. Бу фирқанинг Куфадаги «хypyж» (бўйсунмаслик)
воқеаси уларнинг «хавориж» (қарши чиқувчилар) номини олишларига сабаб бўлди. Бу
воқеа Ҳарура қишлоғида юз берганлиги боис аввалига уларни «ҳарурийлар» деб ҳам
атаганлар. Улар ўзларини «Шурот» (Жонларини Аллоҳ йўлида тиккан кишилар) деб
номлаганлар. Яна уларнинг «Муҳаккима» («ҳукм Аллоҳнинг изнида» дегувчилар) деган
номлари ҳам бўлган.
Хорижийлар ўзларига Абдуллоҳ ибн Ваҳб ар-Росибийни амир этиб сайлаб, Али
(р.а.) ва Муовия (р.а.)ни йўқ қилиш пайига тушдилар. Халифа Али (р.а.)ни 661 йилда
хорижий Абдурраҳмон ибн Мулжам ўлдиргач, хорижийлар икки фирқага бўлиниб, бири
Ироқда қолди, иккинчиси Арабистон ярим оролига кетди. Умавийлар даврида
хорижийларга қарши кескин кураш олиб борилди. Чунки улар Умавийлар давлатига катта
хавф солардилар. Бу даврда хорижийлар кучайиб, Кирмон, Форс, Ямома, Ҳадрамавт,
Тоиф ва Яман каби шаҳар ва ўлкаларни эгалладилар.
Ҳокимият Умавийлардан Аббосийлар сулоласи (749-1258) қўлига ўтганидан кейин
ҳам бу тоифа бир муддат ўз кучини йўқотмади. Бироқ Аббосийлар узоқ вақт уларга қарши
узлуксиз олиб борган курашларидан сўнггина хорижийлар инқирозга юз тутди.
Демак, исломда дастлаб пайдо бўлган фирқа «хорижийлар»дир. «Хорижийлар» ўз
талқинларидаги «соф» ислом қоидаларига қатъий риоя қилиш тарафдори эди. Айнан улар
ўз қарашлари ва фаолиятига қўшилмаганларни имонсизга чиқариш, уларга қарши
«жиҳод» олиб бориш ҳақидаги ғояларни ишлаб чиқиб, террор услубини қўллаш орқали
ҳукмдорларни жисмонан йўқ қилиш амалиётини бошлаб берган эди. Бундай ғоялар келиб
чиқишига кўра ҳокимият учун курашнинг зўравонликка асосланган усулларидан бўлиб,
минглаб кишиларнинг ҳалок бўлишига олиб келган. Ўз даврида
улар билан баҳс мунозара
қилиш, уларнинг фикрларига раддия бериш, тўғри йўл кўрсатиш мақсадида машҳур
саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) уларнинг ҳузурига жўнатилган эди. Абдуллоҳ ибн
Аббос асосан уларнинг «Аллоҳнинг ҳукми» борасидаги хато қарашларига раддия берган.
Натижада жами олти минглик хорижийлардан икки минг нафари нотўғри йўлда
эканликларини англаган ҳолда ундан қайтганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |