Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус таълим вазирлиги ҚЎҚон давлат педагогика институти


турли динлар, шу жумладан, ислом, христианлик, яҳудийлик динларини ниқоб



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/93
Sana29.03.2022
Hajmi1,27 Mb.
#516569
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   93
Bog'liq
УМК-диншунослик 2018

турли динлар, шу жумладан, ислом, христианлик, яҳудийлик динларини ниқоб 
қилиб олган ҳолда фаолият юритаётганларини кўриш мумкин.
Ақидапарастлик (араб. – «ақида» – «ишонч», «бирор нарсани иккинчисига 
боғлаш») муайян шароитда, бирон-бир ғояга қатъий ишониб, уни мутлақлаштириш 
асосида шаклланган қоида ва тартибларни шароит, ҳолат, вазиятни ҳисобга олмаган 
ҳолда, кўр-кўрона қўллаш ёки шунга уринишни англатади. У муайян қонун ва 
қоидалар таъсир доирасини сунъий кенгайтиришга уринишда ёрқин намоён бўлади.
Мутаассиблик (араб. – «ғулув кетиш», «чуқур кетиш») ўз фикр-мулоҳаза ва 
дунёқараши тўғрилигига ўта қаттиқ ишониб, бошқа диний эътиқодларга муросасиз 
муносабатда бўлишни англатади. Мутаассиблик барча даврларда турли дин ва 
йўналишлар орасида кескин низо ва тўқнашувлар келиб чиқишига сабаб бўлган.
Айни пайтда, дунёвий ва диний билимларнинг саёзлиги, соф диний 
тушунчаларнинг асл мазмунини билмаслик ҳам диний мутаассиблик ғояларнинг 
тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Бу жараённинг энг хатарли жиҳати динни 
сиёсийлаштириш воситасида ҳокимиятга интилиш, диндан одамлар орасига нифоқ 
солиш, қўпорувчилик ишларини амалга ошириш ва ғаразли манфаатларни рўёбга 
чиқаришда фойдаланишга уринишларда намоён бўлмоқда.
Демак, диний экстремизм келиб чиқишининг биринчи ва асосийси сабаби бу – 
мутаассиб фикр ва қарашларнинг пайдо бўлишидир. Мутаассиблик диний экстремизм ва 
терроризмга замин тайёрлайди. Шу ўрин қайд этиш жоизки, кўп манбаларда 
«ақидапарастлик» сўзи ҳозирги воқеликдан келиб чиқиб «мутаассиблик» сўзи билан 
алмаштирилган ҳолда истефода этилмоқда. 


Мутаассиблик ва ғулув Қуръони каримда муҳокама қилинган мавзулардан 
ҳисобланиб, унинг ҳар қандай кўриниши қатъий рад этилган. Жумладан, «Моида» 
сурасида шундай дейилади: 
«Эй, имон келтирганлар! Сизлар учун Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган нарсаларни 
ҳаромга чиқармангиз ва ҳаддан ошмангиз! Зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди» 
(Моида, 87).
Пайғамбаримиз (алайҳис-салом) ҳам ўзларининг қатор ҳадисларида диний 
масалаларда ҳаддан ошганлар нотўғри йўлда эканини кўп бор таъкидлаб, уларнинг 
аксарияти Аллоҳнинг ғазабига учраб, ҳалок бўлганини айтиб ўтганлар. Жумладан, Абу 
Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: 
«Албатта, дин осонликдир. Ким 
динда чуқур кетса, у енгилади»,
дейилган (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ҳадисда 
эса, Расулуллоҳ (алайҳис-салом) 
«Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди. Динда чуқур 
кетадиганлар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди»
, (Имом Муслим 
ривояти) деб уч бора такрор айтганларининг ўзидан ҳам мутаассиблик ва ғулувнинг 
нақадар ёмон иллат эканини кўришимиз мумкин. 

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish