Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус таълим вазирлиги ҚЎҚон давлат педагогика институти



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/93
Sana29.03.2022
Hajmi1,27 Mb.
#516569
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   93
Bog'liq
УМК-диншунослик 2018

караимлар 
деб аталадиган яҳудий сектаси пайдо 
бўлади. Бу секта тарафдорлари фақат Торани тан олар, Талмудни эса инкор қилар 
эдилар. X аср Ўрта Осиё караимларининг кўзга кўринган раҳнамоларидан бири ғазналик 
Менехем Талмуд тарафдорларига қарши ўз фикрларини исботлаш учун Искандарияга 
сафар қилган. Караимлар сектаси намояндаларидан яна бири Хиви ал-Балхий кўплаб 
асарлар ёзиб, уларда Талмудни танқид қилган ва унинг ишончлилигига шубҳа билан 
қараган. 
XIII аср бошига келиб, Чингизхон қўшинлари Мовароуннаҳр шаҳарларини бирма-
бир қўлга киритгач, ерли аҳолини шафқатсиз равишда қирғин қилдилар. Қадимги 
яҳудий жамоалари ҳам инқирозга учради. Сақланиб қолган кам сонли яҳудийлар Бухоро 
ва унинг атрофларида яшаганлар. XIII асрда бошланган яҳудийлар инқирози, баъзи 
истиснолардан ташқари, XVIII асрга қадар давом этди.


Амир Темур ва темурийлар даврида Мовароунаҳр минтақасига Эрондан кўпгина 
яҳудий жамоалари кўчириб келтирилган, уларнинг бир қисми Бухорода яшаган. 
Темурийлар даврида Ўрта Осиёдаги христиан жамоалари инқирозга учраган бўлсалар-да, 
лекин яҳудий жамоалари сақланиб қолди ва ўзларининг диний марказларидан ажралиб ва 
узоқлашиб қолганликларига қарамай, улар минтақада ўз мавқеларини узоқ вақг эгаллаб 
турдилар. 
XVIII асрнинг бошларида Ўрта Осиёда юз берган сиёсий жараёнлар туфайли 
яҳудийлар Эрон, Афғонистон, Хива, Қўқон ва Бухоро жамоаларига бўлиниб кетди. XIX 
асрнинг иккинчи ярмида Россия империяси томонидан Ўрта Осиёнинг бир қисми босиб 
олиниши яҳудийларнинг яна Туркистон ва Бухоро жамоаларига бўлиниб кетишига олиб 
келди. Ўрта Осиё яҳудийлари Бухоро амирлиги ҳудудларида яшаганликлари туфайли 
«Бухоро яҳудийлари» номи билан танилган бўлсалар-да, уларнинг асосий қисми кўпроқ 
Самарқандда яшаган. 
Яҳудийлик ягона миллатга хос дин бўлганлиги сабабли яҳудийлар қаерда 
яшамасин, бири иккинчисидан қанча узоқда бўлмасин, улар ўз динига ва муқаддас 
китобларига эътиқод қилишни давом эттиравердилар. XVIII асрда Ўрта Осиё 
яҳудийлари руҳий тушкунлик даврини бошдан кечирдилар. 1793 йили ўзи Ғарбий 
Африкадан бўлиб, Фаластиннинг Цфат шаҳрида яшовчи Иосиф Мамон Мағрибий ўз 
шаҳри яҳудийлари учун моддий ёрдам тўплаш мақсадида Бухорога келади. У маҳаллий 
яҳудийларнинг ўз динларидан узоқлаша бошлаганликларини кўриб, ш
у 
ерда қолишга ва 
миллатдошларига диний таълим беришга аҳд қилади. Яҳудийлар доимо тинч, кам 
аҳолили жойларда яшашни афзал кўрганлар. 
XIX асрга келиб яҳудийлар Ўрта Осиёнинг Қарши, Марв, Хатирчи, Шаҳрисабз, 
Катгақўрғон, Кармана, Марғилон, Душанба шаҳарларида яшаганлар. Улар одатда бир 
мавзега жам бўлиб яшар эдилар. 1843 йилда маҳаллий яҳудийларга Самарқанднинг 
шарқий қисмидан 2,5 гектар ерни 10000 кумуш тангага сотиш ҳақида шартнома 
тузилди. Бу шартномани яҳудийлар жамоасининг 32 аъзоси имзолади, давлат унинг 
ҳақиқийлигини тўрт муҳр билан тасдиқлади. Шундай қилиб, яҳудийлар ўзларининг 
биринчи маҳаллаларига эга бўлдилар. Жамоа бошлиғи Моше Калонтар сотиб олинган 
ерда қурилишлар қилиш учун яҳудийлардан пул йиғди. Улар янги жойда биринчи булиб 
Бани Исроил қабилалари сонига мос 12 та ҳовлида уй-жой, мактаб, ҳаммом, синагога 
қурдилар. 
XIX асрнинг 80-йилларида бухоро яҳудийларидан 1,5 мингга яқини, XX асрнинг 
20-30-йиллари эса - 4 мингга яқини яҳудий тилида ўқиш учун Фаластинга кўчиб кетган. 
Ўрта Осиёда 1940 йилгача яҳудийларнинг иврит тилидаги мактаблари, даврий ва 
махсус нашрлари мавжуд бўлган. 1932 йилда Самарқандда яҳудийлар театри ташкил 
қилинган. Кейинчалик яҳудий тилида ўқитиш ва маданий фаолият юритиш тўхтатилган. 
СССР парчаланиб кетгунига қадар Бухоро яҳудийлари асосан (28396 киши) Ўзбекистон 
ҳудудида истиқомат қилганлар. 
Яҳудийларнинг турмуш тарзлари, урф-одатлари қадимий яҳудий, форс ва маҳаллий 
маданий анъаналарнинг қоришмасидан иборат. Тарихнинг турли жараёнларида бу уч 
маданиятдан баъзиларининг таъсири кучайиши ёки аксинча, сусайиши кузатилган.
Яҳудийликда овқатланишда қатъий чекловлар (кошер қоидалари) мавжуд. 
Истеъмолда фойдаланиладиган мол, қўй, эчки каби ҳайвон гўштларини муайян диний 
қоидалар асосида сўйилиши лозим ҳисобланган. «Шохет»лар (қассоблар) ҳайвонни 
сўйишдан аввал унинг териси, ўпкаси, жигари соғлом бўлиши, қорни ёриб кўрилганда 
унинг ичида ўлимига сабаб бўлувчи жисмлар (тош, темир, ойнак) бўлмаслигини текшириб 
кўрадилар. Шунингдек, сўйилган ҳайвон гўшти таркибидан қони бутунлай чиқариб 
юборилиши керак бўлади. Балиқ гўштини тановул қилганда, унинг тангали ва сузкичли 
бўлишига эътибор қаратилган.
Бухоро яҳудийлари орасида ислом динини қабул қилганлар ҳам бўлиб, 
бундайлар 
чала 
деб юритилган. Исломни қабул қилган яҳудийлар мусулмонлар 


орасида яшаганлар. Бироқ кўп ҳолларда улар ўзларининг эски урф-одатларини 
яширинча сақлаб қолганлар. Бухорода Эшони Пир мавзеида 100 тача, Чор карвонсарой 
мавзеида эса бир нечта мана шундай чала яҳудий оилалари яшаган. Уларнинг асосий 
машғулоти ҳунармандлик, пахта савдоси бўлган. Жамоа оқсоқоли 

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish