Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус таълим вазирлиги ҚЎҚон давлат педагогика институти



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/93
Sana29.03.2022
Hajmi1,27 Mb.
#516569
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   93
Bog'liq
УМК-диншунослик 2018

Ақида, калом, мотуридийлик, ашъарийлик, имон, Аллоҳ, 
фаришта, пайғамбар, тақдир, қиёмат, жаннат, дўзах. 
Мавзу ўқув мақсади: Талабаларда ислом калом (ақида) илми, мавзуси, моҳияти, 
имон ва унинг шартлари, баъзи тушунчалар, калом илми мактаби вакиллари ҳақида 
маълумот бериш.
1. Калом илми. «Калом» сўзи араб тилида гап, суҳбат, тил, сўзлашув, нутқ ва баён 
маъноларини англатади. Истилоҳий маънода эса, мусулмон кишининг эътиқоди, ақидаси 
ва дунёқарашини белгилаб берадиган таълимотга айтилади. Бошқача айтганда, балоғатга 
етган кишининг эътиқоди, имон келтириши, ислом динининг талаблари шаклида 
тасдиқлаши шаръий эътиқодий ҳукмларга айтилади. Ислом таълимоти бўйича барча 
пайғамбарларнинг Аллоҳга имон келтиришга даъватлари энг асосий вазифалари деб 
қаралган. Шундай бўлса-да, уларнинг тутган шариат йўллари турлича бўлганини алоҳида 
таъкидлаш керак. 
Ислом таълимотини Муҳаммад (алайҳис-салом)дан бевосита саҳобийлар ўрганиб, 
ўзларидан кейинги тобеийларга етказишган. Ўз навбатида улар ҳам ўзларидан 
кейингиларга етказган. Шу тариқа ислом таълимоти соф ҳолда ҳозирги кунгача етиб 
келган. Бироқ тарих мобайнида одамлар мавжуд диний матнларни турлича талқин 
қилишлари натижасида турли оқимлар ва тоифалар пайдо бўлганини кўрамиз. Айни дин 
масаласида юзага келган нотўғри тасаввур ва тушунчалар хато эканини кўрсатиб 
берадиган олимлар ҳам пайдо бўлиб, улар ислом таълимотини тўғри тушунтириб 
берадиган фанга асос солдилар. Мазкур фанни турли даврларда «ал-фиқҳ ал-акбар», 
«тавҳид», «ақида», «калом», «усул ад-дин» каби бир қанча номлар билан аталди. Шундан 
маълум бўладики, номлар турлича бўлса-да, уларнинг ҳаммаси бир мавзуни, яъни ақида 
илмини ўрганиш ва тадқиқ этишга қаратилган.
«Ал-Фиқҳ ал-акбар» атамасини биринчи бўлиб имом Абу Ҳанифа қўллаб, айни шу 
мавзуга бағишлаб бир рисола ёзади. Чунончи, «фиқҳ» сўзи бирор нарсани ҳар томонлама 
ўрганиб, унинг дақиқ қирраларигача фаҳмлаб етиш маъносини билдиради. Шунингдек, 
намоз, рўза, ҳаж, никоҳ ва бошқа амалий ҳукмларни ўрганувчи илмни ҳам фиқҳ деб 
аталади. Шунинг учун ақидавий масалаларни ўрганувчи илмни «Ал-Фиқҳ ал-акбар», яъни 
«катта фиқҳ», амалий фиқҳ ни эса кичик фиқҳ деб юритиладиган бўлган. Яна бир «усул 
ад-дин»да шариат ва диндан олинган эътиқодий ҳукмларни ўрганилиб, диндаги асл 
ҳукмларни тадқиқ этилади. Бир қатор олимлар шу ном остида ўз китобларни таълиф 
этганлар. «Тавҳид» илмида Аллоҳнинг ягоналигини ва Унинг сифатларини ўрганишга 
эътибор берилади. Бу илм асосида Аллоҳ таолони яккаю ягона деб билиб, Унинг 
сифатларини шарҳлаб тушунтиришга кўпроқ аҳамият берилади. Зеро, мусулмон киши 
ақида борасида ўзига зарур бўлган дастлабки билимга эга бўлиши керак. Бу дастлабки 
илм Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти, яъни яккаю ягоналигига имон келтириш ва уни 
ўрганишдан иборат. Яна бу атама «калом илми» деб юритилади. Ислом динига оид 
манбаларда уни ақида илмининг энг машҳур номларидан бири сифатида келтирилади. 
Ислом таълимотини ўрганишда энг кўп қўлланган атама «ақида» (кўп. ақоид) 
бўлиб, бу ном бошқаларидан кейинроқ, Х асрда пайдо бўлган. «Ақида» сўзи бир нарсани 
иккинчисига «маҳкам боғлаш» маъносини беради. Ислом ақидаси мусулмон кишини 
муайян тушунчалар билан мустаҳкам боғлаб турадиган ақидалар йиғиндиси ҳисобланади. 
Яъни, бирор нарсага эътиқод қилиш учун уни ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган 


даражада жуда яхши билиш керак. Муайян бир фикрни инсон фикрига айланиб, ҳис-
туйғулари ва хатти-ҳаракатларини бошқарадиган ҳолга етгандагина ақидага айланган, деб 
тан олинади. Ақида илми тўғри, соғлом ва соф эътиқодда бўлишни таъминлашга 
қаратилган. Диндаги айрим шаръий ҳукмлар макон ва замон тақозосига кўра, муайян 
даражада ўзгаришга учраши мумкин. Аммо мусулмон олимлар ўз асарларида соф ва 
мустаҳкам эътиқод ҳеч қачон ўзгаришга учрамаслигини таъкидлаб ўтганлар. Чунончи, 
Аллоҳ таолонинг яккаю ягоналиги, фаришталар, жаннат ва дўзахга имон келтириш каби 
эътиқодга оид қарашлар замон ва маконга қараб ҳеч қачон ўзгармайди. Инсон ақидаси 
тўғри бўлмаса унинг инсоний фазилатлари ҳам тўғри ҳисобланмайди. Шу нуқтаи назардан 
айтиш керакки, мусулмон кишининг тутган ақидаси пок бўлса, унинг тутган йўли ҳам 
тўғри бўлади, қилган барча амаллари ижобат бўлади ва бандалик туфайли содир этган 
баъзи гуноҳлари афв этилади. Бироқ кишининг ақидаси соф бўлмаса, унда бирон хатолик 
бўлса, тутган йўли ҳам нотўғри бўлади, ҳаёт давомида қилган амаллари беҳуда кетади. 
Ақида илми ислом динининг асосини ташкил этади. Шу боис ҳам Сўфи Аллоҳёр:

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish