38
қилинмайди, унинг айбдор эканлиги жабрланувчи томонидан тегишли
далиллар билан исботланиши керак. Юридик шахс ёхуд фуқаро ўз
ходимига меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб турган
вақтида етказган зарарни қоплайди.
Агар фуқаролар юридик шахс ёки уларни ишга ёллаган
фуқаронинг топшириғи бўйича ёки назорати остида ҳаракат қилган
бўлсалар ёхуд ҳаракат қилишлари лозим бўлган бўлса, улар ходимлар деб
эътироф этилади ва бундай ходимлар томонидан
уларнинг айби билан
етказилган зарар учун юридик шахс ёки ишга ёлланган фуқаро жавобгар
бўлади. Агар ходимларнинг айби билан етказилган зарар, уларнинг мехнат
(хизмат) бурчларини бажариш билан боғлиқ бўлмаса, юридик шахс ёки
фуқаро жавобгар бўлмайди.
Жабрланган шахсга етказилган зарарни тўлаган юридик шахс ёки
фуқаро бевосита зарар етказувчи ходимга нисбатан регресс (қайтарма
даво қилиш) ҳуқуқига эга бўлади. Агар бирон бир корхонанинг фаолияти
зарар етказишда давом этаётган бўлса ёки унинг фаолияти келажакда
зарар етказиш хавфидан дарак берадиган бўлса,
бундай корхонанинг
фаолияти унга нисбатан қўзғатилган даъво ҳисобига олинган ҳолда суд
қарорига асосан тўхтатиб турилиши ёки таъқиқлаб қўйилиши мумкин.
Агар корхона келажакда аҳоли учун зарар етказиш хавфини туғдирадиган
фаолиятга эга бўлса, зарар етказишнинг олдини олиш учун даъво қилиш
лойиҳага киритилган ва қурила бошлаган корхонага нисбатан ҳам
қўзғатилиши мумкин.
Корхонанинг фаолияти суд томонидан тугатилиши ёки
тугатилмаслигидан қатъий назар, жабрланувчилар унинг фаолияти
туфайли етказилган зарарни талаб қилиш хуқуқидан маҳрум
этилмайдилар.
Давлат органларининг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларининг ёки бу органлар мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида, шу жумладан давлат органлари
ёки фуқароларнинг ўз ўзини бошқариш органлари томонидан қонун
ҳужжатларига мос келмайдиган ҳужжатлар чиқарилиши
натижасида
фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар, улар мансбдор шахснинг
айбидан қатьий назар, суднинг қарори асосида қопланади.
Фуқаро мажруҳ қилинганда ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст
етказилганда жабрланувчи оладиган ёки
муайян равишда олиши мумкин
бўлган йўқотилган иш ҳақи (даромадлари), шунингдек саломатлигига
шикаст етказилиши туфайли қилган қўшимча харажатлари, шу жумладан
даволаниш, қўшимча овқатланиш, дори-дармонлар сотиб олиш, протез
қўйдириш,
бировнинг
парваришида
бўлиш,
санаторий-курортда
даволаниш, махсус транспорт
воситаларини сотиб олиш, бошқа касбга
39
тайёргарликдан ўтиш ҳаражатлари, агар жабрланувчининг ана шу ёрдам
ва парвариш турларига муҳтожлиги ҳамда уларни бепул олиш ҳуқуқига
эга эмаслиги аниқланса, ўрни қопланиши лозим.
Йўқотилган иш ҳақи (даромад)ни аниқлашда жабрланувчига
ногирон бўлиш ёки соғлиғига бошқача
шикаст етиши сабабли
тайинланган ногиронлик нафақаси, худди шунингдек соғлиғига зарар
етказилмасидан олдинги ва ундан кейинги бошқа турдаги нафақалар,
ногиронлик ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар эътиборга олинмайди ва
зарарни қоплаш миқдорини камайтиришга сабаб бўлмайди (зарарни
қоплаш хисобига киритилмайди). Зарарни қоплаш ҳисобига,
шунингдек
жабрланувчи соғлиғига шикаст етказилганидан кейин оладиган иш ҳақи
(даромади) ҳам киритилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: