31
ташкил қилишда, санитария-маиший хоналар ташкил этиш ишларида,
турли хил машина ва механизмларини ўрнатишда, янги технологик
машина ва
механизмлар, технологик тармоқларни йиғиш ва ўрнатиш
ишларида қатнашиши керак. Хавфсизлик техникаси муҳандиси назоратчи
сифатида корхонада тузилган ҳар хил комиссиялар аъзоси сифатида
қатнашиши керак. Масалан, янги қурилган ёки қайта жиҳозланган
объектларни, янги ўрнатилган ёки таъмир қилинган жиҳозларни қабул
қилишда, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш
соҳасидаги билимларини текширишда,
ходимларни аттестациядан
ўтказиш ва бошқаларда иштирок этиши зарур.
Бундан ташқари хавфсизлик техникаси муҳандиси меҳнатни
муҳофаза қилишга қаратилган масалаларни муҳокама қилишда
қатнашибгина қолмасдан, қабул қилинган қарорларни режалаштириб,
амалга ошириш чора-тадбирларини кўради.
Унинг бажариши зарур бўлган вазифалари қаторига яна
қуйидагиларни киритиш мумкин:
- ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга
олиш, уларни келтириб чиқарган сабабларни таҳлил қилиш ва бахтсиз
ҳодисанинг қайтарилмаслик чора-тадбирларини кўриш;
- бахтсиз ходисалар ва касб
касалликларини камайтириш
шароитларини яхшилаш учун ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши
ҳақида ҳисобот тузиш;
-
корхонадаги меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини таҳлил
қилиш ва раҳбар ходимларга ўз мулоҳазаларини билдириш;
- тегишли бўлим ва хизматчилар олдига ходимларни хавфли ва
зарарли омиллар таъсиридан муҳофаза қилиш талабларини қўйиш;
- бўлимларга меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларида ва иш
шароитини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатиш;
- бўлимларда ишлаб чиқилган меҳнатни муҳофаза қилиш
режаларини умумий корхона режасига киритиб, умумлаштириш ва уларни
амалга ошириш чора-тадбирларини кўриш.
Хавфсизлик техникаси муҳандиси
ходимлар хавфсизлигини
таъминлаш бўйича уларни ўқитади ва йўриқномалардан ўтказади. Шунинг
учун у кадрлар тайёрлаш бўлими билан биргаликда ходимларни мақсадли
курсларда ўқитиш ишларини ташкил қилади, меҳнатни муҳофаза қилиш
хоналари, бурчаклари ва витриналари ташкил қилади. Хавфсизлик
техникаси қоида ва меъёрларини ташвиқот қилиш мақсадида маърузалар
уюштиради, плакатлар сотиб олади ва уларни тарқатади,
хавфсизлик
техникасининг огоҳлантирувчи ёзувларини ва белгиларини керакли
ерларга ўрнатади.
32
Иш берувчи ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича
ўқишини таъминлаши ва уларнинг билимларини текшириб туриши шарт.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан, йўл-йўриқдан ўтмаган
ва билимлари текширилмаган ходимларни ишга қўйиш таъқиқланади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси сифатида хавфсизлик
техникаси муҳандиси янги ишга кираётганларни кириш йўриқномасидан
ўтказади ва уларга меҳнатни мухофаза қилиш қоида ва
нормаларини
тушунтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: