Фойдаланилган адабиѐтлар:
1.
А.Авлоний Туркий гуслитон ѐхуд
ахлоқ. Т., Ўқитувчи, 1992 160 б.
2.
А.Навоий «Махбуб ул-қулуб». Т.,
1983 112 б.
3.
Кайковус «Қобуснома». Т.
Ўқитувчи, 1994 173 б.
4.
Қаюмов А. Абу Райҳон Беруний,
Абу Али ибн Сино. Т., 1987 240 б.
- 66 -
Volume 1 Issue 05, May 2021
ISSN 218
ISSUE 9. SENTABR
ЁШЛАРНИ ИНФОРМАЦИОН
ХУРУЖЛАРДАН ҲИМОЯ
ҚИЛИШДА ПСИХОЛОГИК
ХАВФСИЗЛИКНИНГ РОЛИ
ФарДУ психология кафедраси
ўқитувчиси Н. Джуҳонова
ФарДУ талабаси Д. Иброҳимов
Аннотация:
Ушбу мақолада
ривожланаѐтган жамиятда ѐшларни
информацион хуружлардан ҳимоя
қилишнинг психологик механизмлари
ѐритиб берилган.
Калит сўзлар:
ахборот,
компьютер,
электрон энциклопедия, транснационал,
коммуникатив.
Бугунги кунни юқори ахборот
технологияларисиз, айниқса, интернетсиз
жамиятни тасаввур қилиб бўлмайди.
Шахслар, жамият ва давлатлараро янги
сифат муносабатлари шаклланди.
Индустриал жамиятнинг ўрнига ахборот
жамияти келмоқда, натижада оммавий
коммуникация ва ахборотларни роли
кескин ўсиб бормоқда. Миллионлаб
одамлар ҳаѐтини тарғибот қилишга
компьютер, уяли телефон, интернет
кириб келди. Ушбу коммуникация
воситалари журналистларни доимий
йўлдошига ҳамда уларнинг асосий
меҳнат қуролига, маслахатчисига ва
дунѐдаги беқиѐс билимларни ўзида
мужассам этган кутубхоналарга,
электрон энциклопедияга айланди.
Ҳақиқатдан ҳам, юқори
технологияларни ижтимоий, иқтисодий
ҳаѐтга жорий этиш тезлиги- бугунга
келиб, етакчи кўрсаткич ҳисобланади.
Аѐниқса, янги ахборот технологиялар
ѐрдамида журналистика соҳасида сифат
ўзгаришлари зарурдир. Журналистика
бора-бора транснационал характерга эга
бўлмоқда. Иккинчи томондан
журналистнинг ўзини ҳам имкониятлари
ўсиб бормоқда. Шуни таъкидлаш жоизки,
юқори технологиялар журналистни
ҳақиқатдан ҳам эркин қилди. Илгари
агар маълум бир нашриѐтнинг ижодий
ходими аудиторияга мурожаат қилиши
учун вақт ѐки ОАВ имкониятлари,
ҳаттоки, рахбарият билан ҳисоблашиш
керак эди. Бугунги кунда бундай
вазифаларни бажариш учун юқорида
таъкидланган ҳолатларни четлаб ўтиб
бажариш мумкин. Илгарилари одамлар
тавсия қилинган кўрсатувларни битта
канал орқали кўриб чеклансалар,
бугунги шароитда ўзларига маъқул
бўлган кўрсатувни кузатишлари мумкин.
Демак, янги ахборот технологиялар
фақат журналистгагина эмас,
аудиториянинг ўзига ҳам эркинлик
берди.
Кибернетика асри бўлмиш бугунги
кунда ахборий жамиятни аниқ бир ишлаб
чиқилган ахборот хавфсизлиги
тизимисиз тасаввур қилиш қийин. Бундай
тизимнинг бошланғич нуқтаси эса
ахборот хавфсизлигининг хуқуқий
асосларидир. Албатта, ҳар қандай
- 67 -
Volume 1 Issue 05, May 2021
ISSN 218
Do'stlaringiz bilan baham: |