Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


Экология соҳасидаги жиноятчиликнинг олдини



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

18.4. Экология соҳасидаги жиноятчиликнинг олдини
олиш чоралари ва асосий йўналишлари 
Экология жиноятчилигининг олдини олиш умумий чорала-
рини амалга ошириш жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири соҳа-
сидаги ижтимоий жараѐнларнинг натижалари билан бевосита 
боғлиқ. Экология соҳасидаги ижтимоий муносабатларда қону-
нийлик ва ҳуқуқий тартибот, қонуний экологик онг ва хулқ-
атворни шакллантиришга қодир узоқ муддатли антикриминоген 
таъсир айнан макродаражада шаклланади. Бу жараѐнларни оп-
тималлаштиришда табиатнинг экологик аҳамиятга молик ун-
сурларига бўлган барча мулк шаклларининг қонуний мавжуд-
лиги муҳим ижтимоий муаммосини ҳал қилиш улкан аҳамият 
касб этиши мумкин.
Барча даражаларда антикриминоген жараѐнларнинг субъект-
лари жумласига қуйидагилар киради: давлат, идоралар, корхо-
налар, жамоат ташкилотлари, айрим фуқаролар. 


237 
Криминологик жиноятчиликни умумий огоҳлантириш соҳа-
сида хусусан атроф муҳитга фаол таъсир кўрсатувчи саноат 
ишлаб чиқаришини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигини 
модернизация қилиш, табиатни авайлаб асрашга қаратилган оп-
тимал технологияларни ривожлантириш билан боғлиқ ижтимо-
ий-иқтисодий чоралар муҳим аҳамиятга эга.
Ижтимоий-иқтисодий омилларнинг антикриминоген таъсири 
ерларнинг ҳолати, уларнинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши-
га яроқлилиги, ҳайвонот ва ўсимликлар оламининг ҳолати, сув-
ларнинг ҳолати, уларнинг саноат, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқа-
риши, жамоат ва фуқароларнинг турли эҳтиѐжларини қонди-
ришга яроқлилигига илмий асосланган муносабат билан узвий 
боғлиқ бўлиши лозим. Бунда инсон хулқ-атвори, инсон меҳна-
тининг хусусияти, урф-одатлар, анъаналар, ўзликни англаш, 
ўзига ўзи баҳо бериш ва ҳоказоларга таъсир кўрсатишга қодир 
географик омиллар, иқлим омиллари ва бошқа омиллар ҳисобга 
олиниши шарт.
Экология соҳасидаги жиноятларнинг олдини олишда ижро 
этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият тузилмалари ҳузурида 
ташкил этиладиган тегишли қўмиталар ва комиссиялар катта 
роль ўйнаши лозим.
Ижтимоий ва индивидуал даражаларда экологик-ҳуқуқий 
онг (тафаккур)ни муттасил ўтсириб бориш ҳам муҳим аҳамият-
га эга. Экология соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш фао-
лиятининг асосий имкониятлари айни шу вазифани ечиш билан 
боғлиқ. 
Экологик-ҳуқуқий тарбияни такомиллаштиришга қаратилган 
чора-тадбирлар жумласига қуйидагилар киради: ҳуқуқий тақиқ-
лар билан одамларнинг ички ва ташқи келишувини таъминлаш; 
экология соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик белгиловчи 
нормаларни тарғиб қилиш ва улар ҳақида ахборот бериш; фуқа-
роларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг мазкур 
ҳуқуқбузарликлар билан муросасизлигини кучайтириш.
Экология соҳасидаги жиноятларнинг олдини олишнинг са-
марадорлиги умумий ва махсус профилактика чораларини фаол 
қўллашни назарда тутади. 
Махсус профилактика чоралари жумласига қуйидагилар ки-
ради: экологик аҳамиятга молик хулқ-атвор, шу жумладан жи-
ноят-ҳуқуқий тақиқларга риоя этиш устидан назоратни тако-


238 
миллаштириш; экология соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарлик-
лар ҳақида тегишли идораларга ахборот бериш; махсус режим 
ўрнатиш ҳамда технология ва бошқарув вазифалари ва жараѐн-
ларини қайта қуриш; экология учун зарарли бўлган муайян ҳа-
ракатларни амалга оширишни норматив йўл билан тақиқлаш ва 
ҳ.к.
Айрим табиий комплекслар, ҳудудлар, участкалар, сув ҳавза-
лари, атмосфера ҳавоси, ҳайвонот олами, ўрмон массивлари ва 
шу кабилар назорат объектлари ҳисобланади. Бундан ташқари, 
айрим одамлар гуруҳлари ва фуқароларнинг хулқ-атвори усти-
дан назорат олиб бориш лозим.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, табиатни муҳофаза 
қилувчи инспекциялар, жамоат ташкилотлари, маҳкамавий на-
зорат органлари назорат субъектлари ҳисобланади. Назорат 
усуллари табиий объектлар ҳолатини бевосита кузатиш, рейд-
лар, текширувлар ўтказиш, объектларни ғайриқонуний кириш-
дан қўриқлаш, ўтказиш режимини ўрнатиш, экология соҳасида 
содир этилган ҳуқуқбузарлик қуролларини олиб қўйиш, ғайри-
ҳуқуқий ҳаракатларни тўхтатиш ва ҳоказоларни қамраб олади.
Экология соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга со-
лувчи ҳуқуқ нормаларига риоя этилишини назорат қилиш 
алоҳида ўрин эгаллайди. Булар: табиатни муҳофаза қилиш қо-
нунчилигининг ижро этилишини устидан прокурор назорати; 
рухсат берувчи тизим фаолияти; маъмурий назорат. 
Прокурор тақдимномаси, протести ва таклифлари, судлар-
нинг хусусий ажримлари, ички ишлар органлари, табиатни 
муҳофаза қилувчи органларнинг ахборотлари экология соҳаси-
даги жиноятларнинг олдини олишнинг самарали чораларидир.
Табиатни муҳофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи 
қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш муҳим профи-
лактик аҳамиятга эга. Экология соҳасидаги жиноятларга қарши 
кураш қонунларга ҳамда уларга мувофиқ қабул қилинган қонун 
ости ҳужжатларига биноан ва уларнинг доирасида олиб бори-
лади. Бу қонун ҳужжатларида экология соҳасидаги жиноятлар-
нинг олдини олиш ҳаракатлари атрофлича баѐн этилган, эколо-
гия соҳасида хавфсизликни таъминлашга қаратилган муҳим 
тадбирларни ўтказиш юзасидан кўрсатмалар берилган. Улар 
экология соҳасидаги жиноят аломатлари бўлган фактларга доир 


239 
материалларни милиция ва прокуратура органларига топшириш 
тартибини белгилайди. 
Табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг ҳуқуқий базасини 
муттасил такомиллаштириш экология соҳасидаги жиноятларга 
қарши кураш самарадорлигини оширишнинг муҳим омиллари-
дан биридир. Бу йўналишда катта қонун ижодкорлиги ишлари 
олиб борилмоқда, бу жиноятларга қарши курашда кўмакла-
шишга қодир бўлган янги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб 
чиқиш ва қабул қилиш, мавжудларини эса такомиллаштириш 
учун қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари, жа-
моат бирлашмалари, олимлар ва тадбиркорлар куч-ғайратини 
бирлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Экология соҳасидаги турли муаммоларни ечишни ҳуқуқий 
жиҳатдан таъминлаш топшириғини назарда тутувчи давлат ил-
мий-техникавий дастурлари ҳам экология соҳасидаги жиноят-
чиликка қарши курашнинг ҳуқуқий негизини мустаҳкамлашга 
кўмаклашади.
Экология соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қар-
ши курашда илмий-амалий конференциялар, кенгашлар, давра 
суҳбатлари ҳам муҳим роль ўйнайди. Улар турли соҳа мутахас-
сисларининг куч-ғайратини бирлаштиради, ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органларнинг бу борадаги фао-
лиятини мувофиқлаштиришни янада яхшилайди.
Экология соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш олиб бо-
рувчи органлар тизимида ихтисослашган табиатни муҳофаза 
қилиш прокуратураси муҳим роль ўйнаши лозим.
Экология соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш мустаҳ-
кам ҳуқуқий негизга эга бўлиши керак. Масалан, экология соҳа-
сида қонунни бузганлик учун жисмоний ва юридик шахслар-
нинг жавобгарлигини ошириш билан боғлиқ барча муҳим қои-
далар бир махсус қонунда жамланса, мақсадга мувофиқ бўлар 
эди.
Экология соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашда у ҳаѐт-
нинг биологик асосларига, инсоннинг саломатлиги ва ривожла-
нишига амалда хавф туғдиришини доимо ѐдда тутиш муҳим-
дир.


240 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish