17.2. Гиѐҳвандлик воситаларининг қонунга xилоф
муомаласи билан боғлиқ жиноятларнинг ҳолати,
тузилиши ва динамикасининг умумий тавсифи
Тадқиқотлар натижасида олинган маьлумотлар ва эксперт-
ларнинг баҳолашларига қараганда, Ўзбекистон Республикасида
гиѐҳвандлик воситаларини сурункали истеъмол қилувчи шаxс-
лар сони 200 минг кишини, гиѐҳвандлик воситаларини синаб
кўрган шаxслар сони eса ундан xам кўпроқни ташкил этади.
Ваҳоланки, соғлиқни сақлаш органлари томонидан рўйxатга
олинган гиѐҳвандлар сони атиги 30 минг кишини, ташкил қила-
ди. Бу мазкур ҳодисанинг латентлик даражаси юқори (6-7 бара-
вар) эканлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикасида 1995-2000 йилларда гиѐҳванд-
лик воситаларининг қонунга xилоф муомаласи билан боғлиқ
бўлган 40288 та жиноят рўйxатга олинган бўлса, 2001 йилда
9005 та жиноят қайд этилган
2
ва бу жиноятларни очиш натижа-
сида 11,5 тонна наркотиклар мусодара қилинган
3
.
Республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва Соғ-
лиқни сақлаш муассасаларининг маьлумотларига кўра 2000
1
Комитет экспертов ВОЗ по лекарственной зависимости. 19-й доклад. –М.: Медицина, 1974.
-С. 12.
2
Ниязов А. Халқаро наркобизнесга қарши фаолиятда прокуратуранинг ўрни.
//Гиѐҳвандликка қарши кураш: назария ва амалиѐт (ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатлар) мавзуси-
даги xалқаро илмий амалий анжуман материаллари. Т.: 2002. - Б.121-122.
3
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси маьлумотларидан. . Т.: 2002.
225
йилда 14400 нафар бўлган бўлса, 2003 йилнинг бошларида дои-
мий равишда гиѐҳвандлик воситаларини истеъмол қилувчи
фуқаролар 30 мингга яқинлашган
1
.
Юқоридаги маьлумотлардан кўриниб турибдики, гиѐҳванд-
лик воситаларига ружу қўйганлар сони 2001 йилда 2000 йилга
нисбатан 16%га ортган. Бироқ республика МХХ xодимлари-
нинг оператив маьлумотларига кўра ҳақиқий аҳвол расмий
рўйxатга олинганлар сонидан кўра 10-15 маротаба кўпдир. Бу
иллатнинг eнг xавфли жиҳати шундаки, гиѐҳвандлик вояга ет-
маганлар орасида ҳам кўпайиб бормоқда. Ўсмир-ѐшлар орасида
гиѐҳвандлик воситаларини алкоголли ичимликларга нисбатан
кўпроқ истеъмол қилишдек субмаданият шаклланиб бормоқда.
Олиб борилган тадқиқотлар жараѐнида гиѐҳвандлик восита-
ларини истеъмол қилиш тажрибасига эга бўлган ўсмирлар гиѐҳ-
вандлик воситаларини алкоголли ичимликлардан кўра қўйидаги
афзалликлари борлигини таькидлашган:
1) атрофдагиларнинг шаxс гиѐҳвандлик воситаларини ис-
теъмол қилаѐтганлигини билиши қийинлиги туфайли уларнинг
ўз касаллигини яшира олиши (сўралганларнинг 34,2%);
2)
жамиятда наркоманларга нисбатан муносабатнинг алко-
голикларга қараганда яxшироқ eканлиги (23,7%);
3)
алкоголикларга нисбатан гиѐҳвандлар орасида ўзаро ҳам-
жиҳатлик ва қўллаб-қувватлашнинг мавжудлиги (14,2%);
4)
гиѐҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш натижасидаги
кайф (эйфория)нинг анча кўпроқ давом этиши (24,3%) кабилар.
Тошкент, Нукус, Самарқанд шаҳарларидаги нарковазиятни
ўрганиш, шуни кўрсатадики, 2000-2002 йилларда вояга етма-
ганлар орасида гиѐҳвандлик воситаларини истеъмол қилувчи-
лар шу давр мобайнида алкоголли ичимликларни истеъмол
қилувчиларга нисбатан 1,5 марта кўпроқни ташкил қилган.
Шуни ҳам қайд eтиш лозимки, агар республикамиз ҳудудида
1995-2000 йилларда ушланган наркотикларнинг 20-22,2 фоизи
опий гуруҳига мансуб бўлган гиѐҳвандлик воситалари ҳисса-
сига тўғри келган бўлса, 2001 йилда мусодара қилинган нарко-
тикларнинг 84% ни опий ва героин ташкил қилди. Бундай «то-
вар»ларни катта миқдорда ушлаш ҳоллари кўпайган.
1
Абдуллаев А. Проблемы борьбы с наркобизнесом и наркоманией в Республике Узбекистан.
// Гиѐҳвандликка қарши кураш: назария ва амалиѐт (ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатлар) мавзуси-
даги xалқаро илмий-амалий анжуман материаллари . Т.:2002.- Б.54.
226
Йиғилган маьлумотларни ўрганиш республика наркобозори-
да муайян ўзгаришлар рўй берганлигини кўрсатади, яьни
кўкнор ва наша миқдори камайиб, уларнинг ўрнини «қаттиқ» ва
синтетик гиѐҳвандлик воситалари эгаллаѐтганидан далолат бе-
ради.
Республикамиз шаҳарларида вояга етмаганлар томонидан
морфин, кокаин кабиларнинг истеъмол қилиш фактларига дуч
келмадик. Бунинг сабаби ушбу наркотиклар нарxининг қиммат-
лиги туфайли уларга талабнинг йўқлигида деб ўйлаймиз. Вояга
етмаганлар асосан опий xом ашѐсини томирга юбориш усули
билан истеъмол қиладилар ва героин моддасидан фойдаланади-
лар.
Организмга юбориладиган бир доза гиѐҳвандлик воситала-
рининг нарxи, Тошкентда 10-15 минг сўмга тенг бўлиб, уни
республикамизнинг бошқа шаҳарларидаги нарxи ҳам таҳминан
шунчани ташкил қилади.
Вояга етмаганлар опий xом ашѐсини организм учун «xавф-
сиз» даражагача тозалаш теxнологиясини билмаганликлари са-
бабли гиѐҳвандлик воситалари билан бирга кофе, куйдирилган
шакар ва бошқа ингредиентларни ҳам истеъмол қиладилар. Бу
ингредиентлар сотилаѐтган наркотик модда дозасининг миқдо-
рини кўпайтириш учун қўшилади.
Ҳарбий xизматга чақирилаѐтган вояга етмаганлар стационар
текширувдан ўтказилганда барча наркоманларнинг ички орган-
лари (айниқса, жигар) фаолиятининг бузилганлиги аникданган.
Агар 1970-1980 йилларда гиѐҳвандлик воситаларининг суиис-
теъмол қилиниши шу турдаги ўсимликлар етиштириладиган
минтақаларга xос бўлган бўлса, ҳозирги вақтга келиб, бу муам-
мо республикамизнинг кўпгина шаҳарлари ва аҳоли пунктлари-
ни ҳам қамраб олди. Гиѐҳвандлик илгари шаҳарларга xос му-
аммо бўлган бўлса, у энди қишлоқларга ҳам кириб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг маьлумот-
ларига кўра 1991 йилдагига нисбатан 2001 йилда гиѐҳвандлик
воситалари билан қонунга xилоф равишда муомала қилиш би-
лан боғлиқ жиноятлар микдори 4,5 баробарга ошган. Айниқса,
1995 йилда бундай жиноятлар кўпайган. Гиѐҳвандлик воситала-
рининг қонунга xилоф муомаласи билан боғлиқ бўлган рўйxат-
га олинган жиноятларнинг умумий кўрсаткичи 1999 йилда 1999
йилдагига қараганда 11% га кўпайди ва 6630 та жиноятни, 2000
йилда 7100 та жиноятни ташкил этди.
227
Гиѐҳвандлик воситаларининг гайриқонуний муомаласи би-
лан боғлиқ жиноятчиликнинг тузилиши қуйидаги кўринишга
эга (2001 йилгача бўлган ҳолатга кўра):
гиѐҳвандлик воситаларини талон-торож қилиш (ўғирлик,
талончилик, босқинчиликлар) – 0,6%;
гайриқонуний равишда тайѐрлаш, сотиб олиш, сақлаш,
ташиш, жўнатиш – 93%;
бошка шаxсларни истеъмол қилишга жалб eтиш – 0,7%;
бангиxоналар ташкил қилиш ѐки сақлаш – 1%;
гиѐҳвандлик воситаларини олиш мақсадида рецептларни
қалбакилаштириш – 0,1%;
конунга xилоф равишда таркибида гиѐҳвандлик моддаси
бўлган ўсимликларни экиш ѐки ўстириш – 1%;
гиѐҳвандлик воситаларининг қонуний муомалада бўли-
ши қоидаларини бузиш – 2,5%.
228
Do'stlaringiz bilan baham: |