Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

 
 
1
Ерофеев Б.В. Экологическое право России. – М., 1996. – 279-б. 


231 
18.2. Экология соҳасидаги жиноятчиликнинг
криминологик тавсифи 
Экология соҳасидаги жиноятчилик – экологик жиноятлар, 
яъни атроф табиий муҳитга ва инсон соғлиғига зиѐн етказувчи, 
жиноят қонунига биноан тақиқланувчи ва жиноий жазога тор-
тилувчи ижтимоий хавфли қилмишларнинг мураккаб мажмуи.
Экология соҳасидаги жиноятчилик ўзининг демографик, эко-
логик, ижтимоий хусусиятга эга бўлган салбий оқибатларининг 
оғирлик даражасига кўра бугунги кунда миллий хавфсизликка 
реал хавф туғдиради. Бу хавф қуйидаги ҳолатларда айниқса 
яққол намоѐн бўлади: 
яшаш муҳити ҳаѐтнинг давомийлиги пасайишига, касалла-
ниш, ўлим ҳолларининг кўпайишига ва аҳоли генофондининг 
заифлашувига сабаб бўладиган даражада ѐмонлашувида; 
экологик танглик ҳудудларининг юзага келишида; 
тикланмайдиган табиий ресурслар (минерал хом ашѐ, угле-
водородли энергия манбалари)нинг камайишида; 
йирик техноген ҳалокатлар юз бериш хавфининг ошишида; 
ер устидаги ҳамда сизот сувлар сифатининг ѐмонлашувида; 
радиоактив ифлосланишнинг тарқалишида; 
ҳаво ҳавзасининг ифлосланиши ҳамда иқлимнинг хавфли да-
ражада ўзгаришида; 
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфли даражада ифлосланишида. 
Экология соҳасида энг кўп аниқланадиган жиноятлар жум-
ласига одатда ўрмонни ғайриқонуний кесиш, тупроқ ҳамда 
ўсимликлар тўшамини ифлослантириш киради. Бозор муноса-
батларига ўтиш шароитида ушбу турдаги жиноятларнинг хавф-
лилик даражаси айниқса ортади. Сўнгги йилларда экология 
соҳасида янада оғирроқ оқибатларга сабаб бўлаѐтган жиноят-
ларнинг янги турлари кўпайиб бораѐтир. Булар: тикланмайди-
ган табиий ресурсларни талон-торож қилиш; қазиб олинган ми-
нерал хом ашѐдан ғайриқонуний фойдаланиш; инсон учун за-
рарли озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа истеъмол товарла-
ри олиб кириш; ЎзР ҳудудида табиий муҳит учун зарарли 
бўлган хорижий технология ва ишлаб чиқаришларни жойлаш-
тириш. 
Экология соҳасидаги жиноятлар ўзининг бир қанча муҳим 
хусусиятларига кўра иқтисодий (табиий ресурслардан ғайриҳу-


232 
қуқий фойдаланиш), зўравонлик (инсон соғлиғига бевосита ши-
каст етказиш билан боғлиқ) ѐки тамагирлик (ғайриқонуний ов, 
балиқ овлаш) жиноятлар ҳамдир, бироқ ўз салбий оқибатлари, 
етказадиган зиѐн даражасига кўра деярли доим улардан оғирроқ 
ҳисобланади. 
Экологлар берган маълумотларга кўра, масалан, сув ҳавзала-
ри диоксин билан заҳарланишининг ўзидан Россияда ҳар йили 
20 минг киши ҳалок бўлмоқда. Стратосферанинг озон қатлами 
ифлосланиши натижасида деярли шунча одам тери раки билан 
касалланади
1

Экология соҳасидаги жиноятчилик яширинлик даражаси-
нинг юқорилиги билан тавсифланади. Бу соҳада содир этилади-
ган жиноятларнинг оз қисми статистикада акс эттирилади. Бун-
да мазкур жиноятларнинг нафақат яширин, балки яширилади-
ган қисми ҳам каттадир: аниқланган жиноятлар бўйича ҳар йи-
ли қўзғатиладиган жиноят ишларининг умумий миқдори улар 
ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум бўлган 
хабарлар сонига мос келмайди.
ЎзР ЖКда экология соҳасида содир этиладиган жиноятлар-
нинг кўпгина таркиблари учун жавобгарлик назарда тутилган. 
Бундай жавобгарлик ўрнатишнинг бош мақсади экология соҳа-
сидаги жиноятларнинг сабабларига ҳамда уларга имконият яра-
тувчи шарт-шароитларга барҳам беришдан иборат.
Ҳуқуқни қўллаш амалиѐтининг таҳлили жиноий жавобгар-
лик чоралари асосан табиий ресурсларни ғайриқонуний қўлга 
киритиш билан боғлиқ жиноятлар учун қўлланилишидан дало-
лат беради. Атроф табиий муҳитга зарар етказиш ҳамда аҳоли-
нинг экологик хавфсизлигини бузувчи жиноятлар (сув ҳавзала-
ри, атмосфера ҳавосини ифлослантириш ва б.) учун жиноий жа-
вобгарлик ўрнатувчи нормалар жуда кам кўлланилади.
Атроф табиий муҳитни ифлослантириш ҳоллари мулкдорлар 
табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари учун мўлжалланган ха-
ражатларни тежаб қолишга ҳаракат қилиши билан изоҳланади. 
Корхоналарнинг раҳбарлари ва тадбиркорлар табиатни муҳофа-
за қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва 
амалга оширишдан бўйин товлаш, шунингдек уларни лозим да-
ражада амалга оширмасликни кўпинча банкротликдан сақла-
ниш, иш жойларини сақлаб қолиш, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсу-
1
Криминология. – М., 1997. – 517-б. 


233 
лот таннархини камайтиришга уриниш билан асослашга ҳара-
кат қилади. Амалда бундай ғайриҳуқуқий ҳаракатлар замирида 
бошқа иқтисодий сабаблар – мавжуд барча, шу жумладан қо-
нунда ман этилган усуллар билан мумкин қадар кўпроқ бойлик 
орттиришга интилиш ѐтади.
Экология соҳасидаги янги жиноятлар ҳам иқтисодий сабаб-
лар билан изоҳланади. Кўпгина хорижий фирмалар сифатсиз 
ѐки ўз мамлакатларида тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва 
бошқа истеъмол товарларини сотиш мақсадида Ўзбекистон ҳу-
дудига киришга фаол ҳаракат қилмоқдалар.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish