Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


-мавзу. ЖИНОЯТЧИНИНГ ШАХСИ ТУШУНЧАСИ



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

4-мавзу. ЖИНОЯТЧИНИНГ ШАХСИ ТУШУНЧАСИ, 
УНИНГ ТАРКИБИ ВА КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ
 
1. Шахс умумий тушунчаси 
2. Жиноят субъектининг шахси ва унинг таркиби 
3. Жиноятчиларни таснифлаш 
4.1. Шахс умумий тушунчаси 
Ерда инсоннинг пайдо бўлиши ва унинг Қуѐш системасига 
кирувчи бошқа сайѐраларда мавжудлик имконияти ҳақида баҳс 
ҳозирга қадар давом этмоқда. Диний ѐндашувларга кўра, палео-
нтологияга оид солномалар инсоннинг эволюцион келиб чиқи-
шини тасдиқламайди.
Эволюционистлар асосан Чарльз Дарвин таълимоти вужудга 
келган пайтдан бошлаб тубан (бир ҳужайрали) организмлар ас-
та-секин мураккаб ва ўта мураккаб организмларга, сўнгра май-
мунларнинг муайян турларига ва ниҳоят одамга айланганлиги-
ни исботлашга ҳаракат қиладилар. Ақлли homo sapiens компью-
тер оламини забт этган ҳозирги одамнинг илк аждоди бўлса, 
ажаб эмас. 
Одамда онг мавжудлигининг ўзи уни шахс сифатида тавсиф-
ламайди.
Боз устига, «шахс» категориясини ҳар қандай бир фан дои-
расида мукаммал таърифлаш мумкин эмас. Шахсни инсон би-
лимларининг муайян тармоқлари ўрганар экан, улар юқорида 
зикр этилган муаммонинг муайян бир жиҳатинигина ҳал қила-
ди, деган фикрга қўшилиш лозим. 
Одамни жуда кўп фанлар – педагогика, тиббиѐт, биология, 
физиология, психология, ахлоқ, социология, эстетика, ҳуқуқ, 
фалсафа ва бошқалар ўрганади, лекин ҳар бир фан унга ўзига 
хос тарзда қизиқади. 
Масалан, ахлоқ шахсни моддий бойликлар эгаси ва яратув-
чиси сифатида ўрганади. 
Психология шахсга унинг руҳий фаолияти нуқтаи назаридан 
тавсиф беради. 
Социологияда шахс ижтимоий муносабатларнинг муайян 
шакли, юриспруденцияда эса – муайян ҳуқуқлар ва юридик 
мажбуриятлар ташувчисидир.


59 
Шахсга энг умумий таърифни фалсафа – табиат, жамият ва 
билишнинг умумий қонуниятлари ҳақидани фан беради. Лекин 
бу ерда ҳам биз жуда кўп ҳар хил талқинларга дуч келишимиз 
мумкин.
Неотомизм
(томизм – лот., thomas – Фома) – Фома Аквин-
ский (1225-1274) таълимотига асосланган католик черковининг 
расмий фалсафий доктринаси. 1889 йилдан у ўз Фалсафа олий 
институти (Лувен, Бельгия)га эгадир. Ҳозирда бу институт Не-
отомизм халқаро марказига айлантирилган (Франция, Испания, 
Германия, АҚШда ва Лотин Америкасининг бир қанча мамла-
катларида бўлимлари бор). Неотомизм намояндалари инсонни 
мутлақо эркин иродага эга бўлган олий мавжудот деб ҳисоб-
лайдилар.
Неотомизм фалсафасига кўра, шахс ҳаѐтининг мазмуни фа-
қат худо билан алоқа қилишдадир. Ҳар қандай тарихий жараѐн, 
кишилик жамияти ғайритабиий трансцедент кучларга боғлиқ 
бўлиб, улар инсонни ва унинг хулқ-атворини белгилаб беради.
1
Шахсни таърифлашга нисбатан ѐндашувга кўра «персона-
листлар» (лот. persona – шахс) неотомизмга яқин туради.
Персонализм
– ҳозирги замон христиан фалсафасидаги инсон 
концепцияси. Персонализм шахсни бирламчи, ижодий реаллик 
ва олий маънавий қадрият деб, оламни эса, олий яратувчи куч – 
Худо ижодий фаоллигининг намоѐн бўлиши, деб ҳисоблайди.
Персонализм XIX аср охирларида Россия ва АҚШда шакл-
ланди, кейинчалик ХХ асрнинг 30-йилларида Франция ва бошқа 
мамлакатларга ѐйилди. Россияда персонализм ғояларини 
Н.А.Бердяев, А.Шестов, қисман Н.О.Лосский ривожлантирди-
лар. Америка персонализмининг асосчилари Б.Боун, Ж.Гайс ва 
уларнинг издошлари У.Хайинг, Э.Брайтмен, Ж.Хаунсон эдилар. 
Ҳозирги вақтда персонализм сезиларли даражада ўз таъсирини 
йўқотган, унинг муаммолари феноменология, экзистенциализм, 
фалсафий антропология томонидан ишлаб чиқилмоқда.
Инсонни тушунтиришдаги яна бир йўналиш – 
фрейдизм
ин-
сон борлиғини вужудга келтирган асосларни аниқлашга ҳаракат 
қилди. Айниқса, инсон шахси таркибининг асосий компонент-
лари, элементларини аниқлаб беришга, киши хулқ-атвори, ха-
рактерининг юзага келиши сабаблари, индивид турмуш тарзи 
1
Желнов М.В. Современная неотомистская концепция личности // Проблема человека в сов-
ременной философии. – М., 1969. – 404-б.


60 
принципларининг ҳосил бўлишини тушунтиришга интилди. 
Фрейдизм намояндалари фикрига кўра, инсон шахсида бўла-
диган ўзгаришлар борлиқнинг ўзига хос, муҳим хусусият ва 
хоссаларга эга бўлган шаклидир. Фрейднинг психоанализ услу-
бига мувофиқ, инсон шахси учта асосий компонентдан ташкил 
топади. Ид, Эго ва Суперэго бирлашиб, бир бутун инсон шах-
сини вужудга келтиради.
«Шахс» тушунчасига нисбатан социологик ѐндашувлар ай-
ниқса кенг тарқалгандир. Социология одамга аввало ижтимоий 
мавжудот сифатида қарайди. Ҳақиқий илмий таҳлил одамнинг 
моҳиятини очишга ҳаракат қилиши лозим. Инсон – моддий 
оламнинг узвий қисмидир. Ўзи яшаѐтган табиий муҳитга мос-
лашиб оладиган ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, одам ижтимоий 
организм, уюшган ижтимоий куч сифатида табиатга муайян да-
ражада қаршилик кўрсатади, ўзи яшаѐтган муҳитни ўзгартира-
ди, уни ўз эҳтиѐж ва манфаатларига мослаштиради. Инсон та-
биат билан яшайди. Табиат – инсон танасидир.
Инсоннинг табиий мавжудот сифатида ҳайвондан фарқи 
шундаки, у онгли, фаол мавжудотдир. Шу сабабли у, олдиндан 
қўйилган мақсадларга мувофиқ, табиатдан ўз эҳтиѐжларини 
қондириш учун фойдаланиш билан бир вақтда, уни ўзгартира-
ди. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish