Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

тўртинчи таснифи
жиноятчи-
ликка ижтимоий омилларнинг «таъсир механизми»га асослана-
ди. Бу ерда жиноятчилик сабаблари ва унга имконият яратувчи 
шарт-шароитлар фарқланади. Сабаблар асосан шахс соҳасида 
ѐтади. 
Масалан, ғайриижтимоий қарашлар ва одатлар жиноятчилик 
сабабларига киради. Бунда сабаб ва оқибат боғланиши қуйидаги 
кетма-кетликда намоѐн бўлади: ҳаѐт ва тарбия тафсилотлари – 
шахснинг ўзига хос хусусиятлари – муайян вазиятдаги хулқ-
атвор хусусиятлари. 
Жиноятчилик сабабларининг 
бешинчи таснифи
сабабларни 
объектив, объектив-субъектив ва субъективга ажратишга асос-
ланади. Мавжудлиги шахснинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлма-
ган сабаблар объектив сабаблар ҳисобланади.
Субъектив сабаблар одамлар, уларнинг бирлашмалари 
хоҳиш-иродаси ва фаолияти билан белгиланади. 
Жиноятчилик сабабларининг 
олтинчи таснифи
ижтимоий-
иқтисодий тузумнинг, жамиятнинг ўзига хос хусусиятларига 
асосланади.
 
Жиноятчилик сабабларини таснифлашнинг ушбу схемасини 
мукаммал деб бўлмайди. Биз бу ерда фақат умумий эътироф 
этилган таснифларга тўхталиб ўтдик. 
Шу билан бирга, жиноятчилик сабабларини бошқа бир қанча 
мезонларга кўра таснифлаш учун имконият ва зарурат мавжуд 
деб ўйлаймиз. 
Биринчидан,
жиноятчилик сабабларининг манбалари сонига 
кўра, бир омилли ва кўп омилли сабабларни фарқлаш мумкин. 


57 
Буни юқорида сўз юритилган жиноятчилик сабабларини ўрга-
ниш тарихи (масалан, «омиллар» назарияси ѐки «хромосома-
лар» назарияси) кўрсатади.
Иккинчидан,
сабабларни жиноий хулқ-атвор турлари ва ху-
сусиятига кўра таснифлаш мумкин. Мулкка қарши, зўравонлик, 
давлатга қарши, транспортга оид, ҳарбий ва бошқа жиноятлар-
нинг сабаблари шулар жумласидан.
Учинчидан,
жиноятчилик сабабларини жиноятларнинг оқи-
батлари хусусиятига кўра таснифлаш мумкин (ўта оғир, оғир, 
унча оғир бўлмаган, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят-
лар ва ҳ.к.).
Тўртинчидан,
жиноятчилик сабабларини улар намоѐн бўлган 
соҳаларга кўра таснифлаш мумкин (қишлоқ хўжалик, савдо, қу-
рилиш соҳасидаги, жамоат жойларидаги жиноятлар ва ҳ.к.).
Бешинчидан,
жиноятчилик сабабларини жиноят содир этган 
шахсларнинг белгиларига қараб таснифлаш мумкин (масалан, 
маҳкумлар орасидаги жиноятчилик, вояга етмаганлар жиноят-
чилиги, рецидив жиноятчилик, мансабдорлик жиноятлари ва 
ҳ.к.).
Ниҳоят, жиноятчилик сабабларини жиноят содир этган шах-
сларнинг айб шаклига кўра таснифлаш мумкин (масалан, муа-
йян соҳада эҳтиѐтсизлик орқасида содир этилган жиноят-
ларнинг сабаблари ва шартлари, муайян соҳада маълум шахслар 
томонидан қасддан содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва 
шартлари ва ҳ.к.). Мазкур тасниф нафақат назарий, балки ама-
лий аҳамиятга ҳам эгадир, чунки у жиноятчиликка қарши ку-
рашиш профлиактик чора-тадбирлари тизимини янада аниқроқ 
ва муфассалроқ ишлаб чиқишга ѐрдам беради. 


58 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish