2.3-расм. Энергия тежамкор биноларни иссиқлик изоляциянинг прин-
ципиал схемаси:
1- яхлит иссиқлик изоляция қобиғи; 2- тўсиқ
конструкцияни ички сирти бўйича ҳаво ўтмайдиган ички қобиқ; 3- муҳим
аҳамиятга эга тугунлар, уларни “иссиқ кўприк”сиз қилиб лойиҳалаш керак
Бунга амалда эришиш учун бинонинг энергетик балансини тузиш керак.
Бундай баланслар юзлаб биноларда бевосита ўлчовлар билан тасдиқланади.
Энергия тежамкор бино иссиқлик изоляциянинг принципиал схемаси
2.3-расмда кўрсатилган. Энергетик жиҳатдан самарали бинолар учун асосий
принцип шундаки, бутун бино атрофида жойлашган иссиқлик изоляцияси
қобиғида ёриқ (узилишлар) бўлмаслиги керак.
Бу масалан, бир киши қишда кийиб чиқадиган пальто каби иссиқлик
йўқотилишини камайтиради. Иссиқлик изоляцияси материалларининг
аксарияти герметик бўлмаганлиги сабабли, изоляциялаш қобиғидан ташқари,
бинонинг ички сирти бўйлаб ҳаво ўтказмайдиган қобиқни яратиш керак.
Бинонинг ташқи қобиғи ҳам, иложи бўлса, ҳаво ўтказмайдиган
(герметик) бўлиши керак. Чунки ташқи тўсиқ конструкциядан ўтаётган
ҳавони иситиш учун иссиқлик миқдорининг бир қисми сарф бўлади. Буни
нафақат пассив бинолар қурилиши учун балки ҳамма бинолар қурилишида
амалга ошириш керак. Фақат ташқи қобиқнинг герметиклиги туфайли ички
сиртдан ташқи сирт томон сув буғлари билан иссиқ ҳаво оқимининг ўтиши
59
орқали юзага келадиган қурилиш конструкцияларининг бузилиши ва
зарарланишига йўл қўймаслик мумкин (2.4-расм).
2.4-расм. Муаммоли ҳол:
бино конструкциясидаги герметикган қобиқ
тирқиши орқали сув буғлари билан илиқ ҳаво оқимининг ички томондан
ташқарига йўналиши
2.5-расм. Намунавий турар-жой биносининг биринчи навбатда иссиқлик
изоляция қилиниши лозим бўлган тўсиқ конструкциялари
60
Бугунги кунда шамол ўтиб турадиган, герметик бўлмаган турар-жой
бинолар муаммоли ҳисобланади. Ҳозирги вақтдаги қурилиш технологиялари
бинолар учун талаб қилинадиган юқори герметиклик талабларига мос
келиши керак. Шундагина бу муаммо тўғри ва ижобий ҳал этилади. Пассив
уйнинг қулайлиги учун бу талаблар кўпроқ бажарилиши керак.
2.5-расмда намунавий турар-жой биносининг биринчи навбатда
иссиқлик изоляция қилиниши лозим бўлган тўсиқ конструкциялари
кўрсатилган. Иситилмайдиган чордоқ хонасидаги поли билан чордоқ ёпма
орасига иссиқлик изоляция ўрнатиш керак (1), шунинг билан бирга чордоқ
остидаги хонани чордоқдан ажратиш учун ҳам иссиқлик изоляция ўрнатиш
керак (1). Бундан ташқари, чордоқдаги мансарда хонага олиб борувчи ва
чордоқка чиқиш эшикларини ҳам иссиқлик изоляциялаш керак (1А).
Иситилмайдиган чордоқ хонаси билан мансарда хонаси орасидаги деворни
(2А), мансарда хонасининг ташқи деворини (2В), мансарда хонаси том
ёпмаси таркибидаги стропилалар орасини (2В), ҳамда мансарда хонаси
шифтини, яъни иситилмайдиган хонани яшаш хонасидан иссиқлик
изоляциялаб ажратиш (2С) керак.
Шунинг билан бирга, ҳамма ташқи деворлар яшаш хоналарни
ажратадиган
иситилмайдиган
ва
тақаб
солинган
иморатлардан,
омборхоналардан, бир нишабли шедовли томлардан (3А), текисланган ер
сатҳидаги пойдевор деворларидан (3В), ҳамда иситиладиган ертўла
хоналарининг ҳамма ташқи деворлари (3С) ё ташқаридан, ё ичкаридан
иссиқлик изоляцияланган бўлиши керак (3).
Иситилмайдиган хоналар устидаги поллар ва унинг атрофи иссиқлик
изоляцияланган бўлиши керак (4). Агар бино конструкцияси консол қилиб
чиқарилган бўлса, унинг чиқиб турган қисми ҳам (4А), ер сатҳида жойлашган
плиталар устидаги поллар ҳам (4В), шамоллатилмайдиган техник ертўланинг
юк кўтарувчи деворлари ҳам (4С) иссиқлик изоляцияланган бўлиши керак.
Иссиқлик оқимини ўтиш йўли (сквозняк) бўлиб қолмаслиги учун ёпмадаги
иссиқлик изоляциясини хона ичигача ўтишини таъминлаш керак (4D).
61
Бундан ташқари, эшик ва деразаларни ҳам мукаммал иссиқлик изоляциялаш
керак (6).
Do'stlaringiz bilan baham: |