Банк маркетинг стратегиясининг назарий асослари


ташкилий характердаги усуллар



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/69
Sana27.03.2022
Hajmi0,93 Mb.
#512284
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
tizhorat bankni innovatsion rivozhlanish asosida marketing strategiyasini takomillashtirish

ташкилий характердаги усуллар

- бошқарув тизимининг энг самарали усулларини жорий қилиш; 
- минтақавий бозорларга чиқиш имкониятини берувчи филиал 
тармоғини ривожлантириш (кўп харажатли усул); 
- мижозга хизмат кўрсатишнинг янги ташкилий шаклларидан 
фойдаланиш. 
Масалан: йирик молиявий имкониятларга эга юридик шахсга (VIP – 
мижоз) индивидуал хизмат кўрсатиш учун хизматлар комплексини таклиф 
қилувчи минибанк ташкил қилинади. Ташкилий ёндашувнинг ушбу усулига 
қўшимча жозибадорлик бағишлаш учун минибанк мижоз биносида 
жойлаштирилади. 


Рақобатнинг носоғлом ва ноқонуний усуллари

- банк разведкаси; 
- давлат органларининг яширин ёрдамидан фойдаланиш; 
- бозордаги монопол позицияни суистеъмол қилиш; 
- рақобатчиларнинг энг малакали мутахассисларни «тортиб олиш»; 
- рақобатчини давлат органлари ёки мижозлар олдида дискредитация 
(ёмонлаш) қилиш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш; 
- очиқчасига криминал усуллар. 
Изоҳ: ушбу усуллар банк қонунчилиги ва банк фаолияти этикасига 
тўғри келмайди. Бу биринчи навбатда банк разведкаси ва энг малакали 
ходимларни «тортиб олишга» оиддир. Аммо банк ҳамжамияти аъзолари 
томонидан улардан фақат баъзи бирларига нисбатан салбий фикр 
билдирилади 
– 
диффамация 
(рақобатчилар 
тўғрисида 
ёлғон 
маълумотларнинг тарқатилиши) ва очиқчасига криминал усуллар 
(рақобатчи банк раҳбарларига нисбатан тизийиқ ўтказиш ёки унинг 
компютер тизимларига шикаст етказиш учун ёлланма хакерлардан 
фойдаланиш).
Ассортимент (хизмат турлари) сиёсати. 
Ассортимент сиёсати мақсади
– банк томонидан мижозларга таклиф 
қилинаётган хизматларни шакллантириш ва ўзгартириш жараёнининг 
стратегик йўналишларини аниқлаб олишдир. Бу сиёсатнинг муваффақиятли 
амалга оширилиши қуйидаги масалаларнинг ечилишини таъминлайди: 
- фаолиятнинг тижорат йўналиши бўйича – вақтнинг ушбу нўқтасида 
энг жозибадор бўлган хизматлар жамланмасини таклиф қилиш билан 
мижозлар базасини доимий равишда кенгайтириб борилиши; 
- молиявий йўналиш бўйича – сотиш ҳажмини ошириш ҳисобига банк 
даромадининг кўпайишини таъминлаш; 
- банк рискларини бошқариш йўналиши бўйича – ассортимент 
рискларини минималлаштириш. 

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish