120
ХУЛОСА
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастуридан келиб чиққан ҳолда ва жаҳон
андозаларига мослашув эҳтиѐжидан келиб чиққан ҳолда ўқитувчи
кадрларнинг асосий қисми янги техника ва технологияни чуқур билиши,
ҳамда таҳлил қила олиши ва янгилик яратилиш даражасига эга бўлиши жуда
муҳим. Бунинг учун дарсни тушунтириш жараѐнида барчага мўлжалланган
аммо унча мураккаб бўлмаган усулларни қўллаш, кўргазмали қуроллардан
фойдаланиш, янги ишлаб чиқарилаѐтган техник воситаларни тадбиқ қилиш,
кўпроқ ўқувчиларни мустақил ишлашга ундаш, илғор тажрибалардан сабоқ
беришнинг турли йўлларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Мустақил ишлаш жараѐнида ўқувчида мустақил фикрлаш қобилияти
шаклланади. Мустақил ва ижодий фикрлаш қобилиятининг шаклланиши
натижасида, ўқувчида табиат ва жамият қонунларини, шунингдек, бошқа
дунѐвий билимларни тизимлаштириш, уларни чуқур ўрганиш ҳамда тегишли
қарорлар қабул қилиш кўникмалари шаклланади.
Ўқувчилар мустақил ишини самарали ва сифатли ташкил этиш учун
педагогнинг ташкилий ва услубий жиҳатдан тайѐргарлигини, ўқувчилар-нинг
мустақил таълим олишларига эҳтиѐжини, уларнинг мустақил иш
топшириқларини муваффақиятли бажаришларига индивидуал ѐндашув талаб
этилади. Ўқитиш жараѐнини лойиҳалаштиришда ўқувчиларнинг махсус
фанлардан мустақил таълим олиш жараѐнини ташкил этишни таъминловчи
ўқув-услубий таъминотни ишлаб чиқиш талаб этиладики, унинг базасида
ўқув жараѐнига замонавий ахборот технологияларини қўллаш имконияти
бўлсин.
Мустақил ва ижодий ишлаш жараѐнида ўқувчида мустақил фикрлаш
қобилиятининг ривожланиши натижасида, ўқувчида жараѐнлар ва ҳодисалар,
объектлар ҳақида билимларни тизимлаштириш уларни чуқур ўрганиш ҳамда
тегишли қарорлар қабул қилиш, назарий билимларни амалда қўллаш
кўникмалари шаклланади.
121
Касб-ҳунар коллежларда махсус фанлардан мустақил ва ижодий
ишларни ташкил этиш ва ўтказиш методикаси ишлаб чиқилди.
Ўқувчилар мустақил ва ижодий ишларни ташкил этишда қўйиладиган
дидактик талаблар ва асосий эътиборни қаратиш керак бўлган жиҳатлар
ѐритиб берилди, мустақил ва ижодий ишлар шакллари, турлари келтирилди.
-
ўқувчиларнинг махсус фанлардан мустақил ва ижодий ишлаш
фаолиятларини ривожлантиришда фаол таълим усулларини қўллаш
имкониятлари ўрганалиб, ўтказилган ишлар асосида мотивация, гуруҳий
ишлаш, мунозара, машқ, ишбилармонлик ўйини, муаммоли вазифалар,
топшириқ, йўналтирувчи матн усулларини моҳияти ѐритилиб уларни таълим
жараѐнига қўллаш бўйича илмий тавсиялар берилди.
-
касб-ҳунар коллежларида махсус фанларни ўрганишда фаолликни
таъминлашдан олдин ўқувчиларнинг билим даражаси, уни ўзлаштирганлиги
ҳамда эгалланган билимларни амалиѐтда қўллай олиш кўникма ва
малакаларни таҳлил қилиш зарурияти туғилади. Чунки эгалланган
билимларни ҳар томонлама таҳлил қилмай туриб, ўқувчиларнинг фаол
фаолият кўрсатиш даражаси ҳақида фикр юритиб бўлмайди.
Махсус фанлардан ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий ишлаш
фаолиятларини ривожлантиришга йўналтирилган машғулотларни ва
мустақил ишларини ташкил этиш, назорат қилиш баҳолаш бўйича қуйидаги
хулосаларни чиқариш мумкин:
-
ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий ишлаш фаолиятларини
ривожлантиришга йўналтирилган машғулотларда ўрганиш-ўзлаштириш
жараѐнининг асосини мустақил бажариладиган иш-ҳаракатлар ташкил
қилади;
-
ўрганиш мобайнидаги иш-ҳаракатлар ўқувчилар томонидан
мустақил равишда режалаштириши, амалга оширилиши, текширилиши ва
баҳоланиши лозим;
-
касб-ҳунар таълимида махсус фанлардан ўқувчиларни мустақил ва
ижодий ишлашга ўргатиш натижасида уларда биргаликда мулоқотда бўлиш,
122
режа тузиш, қарор қабул қилиш, ҳамда ўз ишини текшириш каби
қобилиятлар ривожланади.
Юқорида айтилганлардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки,
ўқувчиларда мустақил ва ижодий ишлаш кўникмаларини ривожлантириши
мумкин ва зарур. Ўқувчилар мустақил ва ижодий ишлаш фаолиятларини ҳам
дарсларда, ҳам дарсдан ташқарида ривожлантириб бориш мумкин. Бундай
ривожланиш ўқувчининг онглилик даражаси, олинган билим сифати ва
ўқишга иштиѐқининг ўқишига зарур шароит яратиб, мамлакатимиз келажаги
учун муносиб авлодни тарбиялашга кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |