ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЗЛАНУВЧАНЛИК ВА ИЖОДКОРЛИК
ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ
ТАЖРИБАДА СИНАШ
3.1. Тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш жараѐни
босқичларини режалаштириш
Республикамизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ юқори
малакали мутахассис кадрлар тайѐрлаш, улардан оқилона фойдаланиш
масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. 1997 йилда «Таълим
тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири, «Кадрлар тайѐрлаш миллий
дастури»нинг қабул қилиниши ва уларни ҳаѐтга жорий этишга оид Вазирлар
Маҳкамасининг бир қатор қарорларининг қабул қилиниши бунинг
исботидир.
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» асосида яратилган Ўзбекистон
Республикасининг «Кадрлар тайѐрлаш миллий модели»ни тўлиқ амалга
ошириш учун миллий моделни ташкил этувчи шахс, давлат ва жамият,
узлуксиз
таълим,
фан,
ишлаб
чиқариш
компонентлари
уйғунлаштирилгандагина кўзлаган мақсадга эришиш мумкин бўлади. Зеро,
давлат ва жамият кадрлар тайѐрлаш тизимининг ҳаѐтда амал қилиши ва
ривожланиши кафолатларини таъминласа, юқори малакали рақобатбардош
мутахассис кадрлар тайѐрлашда таълим муассасаларининг фаолиятини
уйғунлаштирсагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин.
Тадқиқотимиз доирасида тажриба-синов ишларини ўтказиш учун
тадқиқот муаммосига оид анкета-сўровномалар ўтказилди.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга тайѐрлаш
жараѐнига тизимли ѐндашувни жорий этиш, касбий маҳоратни
шакллантириш, келгуси фаолиятида таълим жараѐнини ҳамда ўтказишда
муаммоли вазиятларни қўллаш бўйича касбий-педагогик тайѐргарлигини
104
самарали ташкил этиш тажриба-синов ишларини асосий вазифаси этиб
белгиланди.
Тажриба-синов ишлари 2013-2014 -ўқув йиллари мобайнида амалга
оширилиб, унга 58 нафар колеж ўқувчилари жалб этилди. Тажриба-синов
ишларини ўтказиш майдонлари сифатида Бухоро енгил саноат ва педагогика
касб-ҳунар коллежи ва Вобкент маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг
“кенг ассортиментдаги кийимлар тикувчиси” йўналиши белгиланди.
Тажриба-синов ишлари олиб бориш дастури мазкур коллежларнинг услубий
кенгашлари томонидан тасдиқланди ва тажриба-синов ишлари учун рухсат
олинди.
Тадқиқот иши юзасидан олиб борилган тажриба-синов ишларининг
мақсади ўқувчиларнинг ижодкорлик ва изланувчанлик қобилиятларини
ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-меъѐрий ҳужжатлар, «Тикувчилик
ишлаб чиқариш технологияси» фани бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастури
мазмуни ва машғулотларда муаммоли ўқитиш технологияларини қўллаш
натижасида эришилган таълим самарадорлигини аниқлашдан иборат эди.
Мақсаддан келиб чиққан ҳолда, тажриба-синов ишлари жараѐнида қуйидаги
вазифалар ижобий ҳал этилди:
1.
Танланган тажриба-синов майдонларида «Касб таълими методикаси»
фанини тизимли ѐндашув асосида ўқитиш жараѐнини ташкил этиш ва амалга
ошириш мазмуни ўрганилди.
2.
Тажриба-синов ишларида иштирок этаѐтган назорат ва тажриба-синов
гуруҳларида «Касб таълими методикаси» фанини тизимли ѐндашув асосида
ўқитишни ташкил этиш бўйича турли тавсиялар, йўл-йўриқлар ишлаб
чиқилди ва амалда жорий этилди.
3.
Муаммоли ўқитиш технологияларини қўллаган ҳолда назарий ва
амалий машғулотлар ташкил этилди.
4.
Ўқувчиларда умумкасбий ва махсус фанлар бўйича машғулотларда
ижодкорлик ва изланувчанлик қобилиятларини ривожлантириш бўйича
билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланганлик даражаси баҳоланди.
105
Тажриба-синов ишлари тўрт босқичда амалга оширилди ва ҳар бир
босқичда муайян вазифалар бажарилди:
1. Ташхис ва башорат қилиш босқичи;
2. Ташкилий-тайѐргарлик босқичи;
3. Амалий босқич;
4. Умумлаштирувчи босқич.
Биринчи – ташхис ва башорат қилиш босқичида тадқиқотнинг мақсади,
вазифалари ва объекти аниқланди; муаммонинг назарий асослари ўрганилди;
анкета сўровномалари асосида касб таълими йўналиши талабаларининг
касбий фаолиятга оид билим, кўникма ва малакалари аниқланди.
«Тикувчилик ишлаб чиқариш технологияси» фанининг ўқув-меъѐрий
ҳужжатлари, ўқув-методик таъминот ҳолати ва мазмуни таҳлил этилди.
“Тикувчилик ишлаб чиқариш технологи” йўналиши бўйича
ўқитиладиган «Тикувчилик ишлаб чиқариш технологияси» фани бўйича
ўқув-услубий таъминот, ўқитиш методикаси, қўлланилаѐтган анъанавий ва
ноанъанавий ўқитиш усуллари тўғрисида, талабаларнинг билим ва
кўникмаларини баҳолашда қандай метод ҳамда усуллардан фойдаланган-
ликларига эътибор қаратилди.
Анкета сўровномалари ва савол-жавоб натижаларининг таҳлили шуни
кўрсатдики, талабаларда ноанъанавий ўқитиш методикасига оид билим,
кўникма ва малакалар етарли даражада эмас эканлигини кўрсатди. Талаба
фақат ўқитувчи томонидан узатилган ўқув материалини ўзлаштириб, ташкил
этилган таълим жараѐнида талабаларнинг фаоллиги суст эканлиги
аниқланди.
Бугунги кунда, умумий эътирофга кўра, XXI аср глобаллашув ва
чегараларнинг барҳам топиш даври, ахборот-коммуникация технологиялари
ва интернет асри, жаҳон майдонида ва дунѐ бозорида тобора кучайиб
бораѐтган рақобат асрига айланиб бораѐтганини исботлаб беришга ҳожат
йўқ, албатта.
106
Бундай шароитда инсон капиталига йўналтирилаѐтган инвестиция ва
қўйилмаларнинг ўсишини, ҳозирги замонда демократик тараққиѐт,
модернизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга эришишда
энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интеллектуал
ривожланган авлодни тарбиялаш вазифасини доимо ўзининг асосий устивор
йўналишлари қаторига қўядиган давлатгина ўзини намоѐн эта олиши
мумкин.
Демак, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда тадқиқотимизнинг
кейинги босқичларида айнан касб таълими ўқитувчиларини тизимли ѐндашув
асосида тайѐрлашда таълим жараѐнига муаммоли ўқитиш методларидан
фойдаланиш методикасига оид ишлаб чиқилган таълим технологияларини
қўллаш ишлари олиб борилди.
Иккинчи – ташкилий-тайѐргарлик босқичида педагогик тажриба-синов
ишларини ўтказиш жойи ва иштирокчилари аниқланди; назорат ва тажриба-
синов гуруҳлари шакллантирилди; бўлажак каб таълими ўқитувчиларида
таълимга тизимли ѐндашув асосида таълим жараѐнида муаммоли ўқитиш
технологияларни қўллаш, муаммоли вазиятларни ташкил этишга оид
методик ишланмалар, тарқатма материаллар, машғулотларни ташкил
этишнинг технологик хариталари тайѐрланди, тажриба-синов ўтказиладиган
таълим муассасаларида ўқув хоналарининг ҳолати ўрганилди.
Тажриба-синов давомида ўқувчиларнинг ижодкорлик ва изланувчанлик
қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган тажриба фан дастури,
қўлланма ва бошқа ўқув материаллари бўйича машғулотлар ташкил этилди,
олинган натижаларнинг таҳлили Бухоро енгил саноат ва педагогика ҳамда
Вобкент маиший хизмат касб-ҳунар коллежлари услубий кенгашларида
муҳокамалардан ўтказилиб, таълим методикасини такомиллаштириш бўйича
тавсиялар олиниб турилди.
Талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолашда иккитадан
параллел тажриба синов ва назорат гуруҳларида фаол ўқитиш усулларидан
фойдаланиш имкониятлари аниқланди. Тажриба-синов гуруҳларида биз
107
таклиф этган ўқувчиларнинг ижодкорлик ва изланувчанлик фаолиятларини
ривожлантиришга қаратилган ўқитиш методикаси ва фаол таълим
усулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.
Учинчи
– амалий босқичида «Тикувчилик ишлаб чиқариш
технологияси» фанини ўқувчиларнинг ижодкорлик ва изланувчанлик
қобилиятларини ривожлантириш асосида ўқитишга оид назарий ва амалий
дарс ишланмалари ишлаб чиқилди ва уларни қўллаш бўйича методик
тавсиялар тузилди.
Шунингдек, ишлаб чиқилган ўқув материаллари бўйича ташкил этилган
машғулотларнинг технологик хариталари ва ўқув материаллари йиғилди,
услубий тавсиянома тайѐрланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |