Ш. Пўлатов Низомий номидаги тдпу ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ―Педагогика, психология ва таълим технологияси‖ кафедраси доценти, п ф. н. Тақризчилар


Ўта ўқимишли, руҳан бардам ва жисмонан бақувват кишиларгина



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/144
Sana26.03.2022
Hajmi2,94 Mb.
#511334
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   144
Bog'liq
4.2-Маънавият-замдиректор

Ўта ўқимишли, руҳан бардам ва жисмонан бақувват кишиларгина 
истиқлол ва тараққиѐт йўлини босиб ўта олади (
Ислом Каримов). 
Инсон ҳаѐти ва унинг маънавиятини тўғри шакллантиришга бевосита 
таъсир қиладиган яна бир муҳим ҳаѐтий омил бу таълим-тарбия тизимидир. 
Маълумки, ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму 
маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти, миллат равнақининг энг 
асосий шарти ва гарови, деб билган. Албатта, таълим-тарбия – онг маҳсули, 
айни вақтда, онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган, яъни халқ 
маънавиятини шакллантирадиган ва бойитадиган энг муҳим омилдир. 
Мактаб, (мактабгача таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими) таълим-
тарбия масаласи давлат ва жамият назоратида бўлиши асосий қонунимиз 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида (41-модда) белгилаб қўйилган. 
Шу билан бирга, бу кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг иштироки ва 
қўллаб-қувватлашини талаб қиладиган умуммиллий масаладир. Шуни 
унутмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида 
яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши 
фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. 
Бунинг учун ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола 
тимсолида, аввало, юксак маънавиятли шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий 
талабдан келиб чиққан ҳолда фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш 
қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга 
етказиш – таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши 
лозим.
Зеро, Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек ―Таълим ва тарбия 
– ўзаро узвий боғлиқ шарқона тушунчалардир. Таълимни тарбиядан, 
тарбияни таълимдан ажратиб бўлмайди‖. 
Таълим муассасаларининг вазифалари:
 

болаларга таълим беришда илғор педагогик технологиялар, ахборот-
коммуникация воситаларидан ўринли фойдаланишига шарт-шароит яратиш; 

таълим муассасаларида аҳиллик, меҳр-оқибатлилик, миллатлараро 
дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш, бу мақсадга эришиш учун зарурий шарт-
шароит ва имконият яратиш; 

таълим муассасалари низомлар асосида жорий қилинган тартибга амал 
қилиш; 


140 

таълим муассасалари негизида педагогик, ҳуқуқий, психологик, 
маънавий ва маърифий билимлар берувчи ―Ота-оналар университетлари‖ 
ташкил қилиш ва машғулотларни турли хил шакл ва усулда ташкил этиш

ҳуқуқий тарбияни ўқувчи-ѐшлар, ота-оналар, жамоатчилик билан 
амалга ошириш; тарбия жараѐнининг барча иштирокчилари орасида миллий 
мафкурани тарғиб қилиш, ақидапарастлик, диний экстремизм ва миллий 
тараққиѐтимизга зарарли бошқа ғояларнинг кириб келишига қарши 
муросасиз курашишни ташкил этиш; 

ўқувчи-ѐшларнинг таълим-тарбия олиш жараѐнида турли хил 
чалғитувчи воситалар (яъни қўл телефонлари, видеотасмалар, интернет 
тармоғидаги маълумотлар, компьютердаги ўйинлар)нинг зарари ва уларнинг 
оқибатларини олдини олиш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб 
бориш; 

ҳозирги мураккаб шароитда ѐш авлод онги ва шуурига таъсир этиш 
учун бўлаѐтган маънавий таҳдидларга нисбатан мафкуравий иммунитет 
ҳосил қилиш; 

таълим муассасаларида ѐш авлоднинг ѐшига мос равишда миллий 
мафкуравий ғояларни сингдиришга табақалаштирилган ҳолда ѐндашиш ва бу 
ишни узлуксиз тарзда олиб бориш; 

ѐшларни мустақил фикрлашга ўргатиш, уларни истиқлол ғоялари ва 
миллий мафкурага садоқат руҳида тарбиялаш; 

ўқувчи-ѐшларнинг спорт турлари билан шуғулланишларига шарт-
шароитлар яратиш, уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш; 

ўқувчи-ѐшлар онгига қайта ишлаб чиқилган, модернизация қилинган 
дарслик ва қўлланмалар ҳамда бадиий адабиѐтлардаги ғояларни замон 
талаблари асосида сингдириш; 

таълим муассасаларида ѐшларнинг бирорта касб-ҳунарни эгаллаши 
учун пойдевор яратиш; 

ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини инобатга олиб, уларни 
турли 
соҳалар 
бўйича 
касб-ҳунарга 
йўналтириш 
ва 
таълимда 
табақалаштирилган ѐндашувни жорий этиш; 

болаларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларига узлуксиз ва
тизимли ѐндашишни ташкил этиш (мактабгача таълим умумий ўрта
таълим ўрта махсус касб-ҳунар таълими олий таълим); 

ѐшларимизни маънавий янгиланиш ва ислоҳотлар жараѐнининг фаол 
иштирокчисига айлантириш, уларнинг куч ва салоҳиятларини ижтимоий 
ҳамкорлик ва миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби эзгу 
мақсадларга ҳизмат қилишига эришиш; 

бола тарбияси намунали йўлга қўйилган оилаларни тегишли 
муассасалар ҳамкорлигида ўрганиб, тажрибаларини оммалаштириш; 

мактабга (касб-ҳунар коллежлари ва лицейларга) сурункали 
келмайдиган ўқувчи-ѐшларни таълим муассасалари ва маҳалла фаоллари 
ҳамда ҳамкорлик кенгаши ѐрдамида ўқишга жалб этиш; 

ўқишни ва ишлашни хоҳламайдиган, ҳуқуқбузарлик содир этишга 
мойил вояга етмаганларни рўйхатга олиб, уларга тегишли ташкилотлар 


141 
билан биргаликда зарур чоралар кўриб, ҳамкорлик кенгашида муҳокама 
қилиш; 

тарбияси оғир ѐшлар, фарзандлар тарбиясига беэтибор ота-оналар 
билан ишлаш, оилаларга педагогик маслаҳатлар бериш; 

имконияти чекланган болаларни туман, шаҳар тиббиѐт-педагогик 
комиссияси 
орқали 
махсус 
мактаб-интернатларга 
жойлаштиришга 
кўмаклашиш; 

ота-онасиз қолган (етим), ота-оналаридан турли сабабларга кўра 
маҳрум бўлиб қолган болаларни, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва 
ҳуқуқбузарлик профилактикаси гуруҳи инспекторлари орқали тегишли 
―Меҳрибонлик‖ уйларига жойлаштиришга кўмаклашиш; 

синфдан ва мактабдан ташқари ишларни янгича шакл ва усулларда 
ташкил этиш, тарбияга бир бутунликда ҳамда тизимли ѐндашиш; 

ўқувчиларни миллий қадриятларга таянган ҳолда оилавий ҳаѐтга 
тайѐрлаш; 

таълим муассасаларида ўтказиладиган барча тарбиявий, маънавий-
маърифий, маданий-оммавий ва спорт тадбирларининг маҳаллалар, жамоат 
ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борилишига эришиш; 

қизлар учун ―Қизлар клуби‖, ўспирин йигитлар учун ―Ўспиринлар 
клуби‖, ―Мулоқот‖ клублари (ҳар иккала жинсдаги ўқувчи, ота-она ва бошқа 
турли касб-ҳунар эгалари иштирок этиши мумкин) ишини ташкил қилиш; 

иқтидорли, ижодкор ўқувчиларни рағбатлантириш ишларини маҳалла 
ҳамкорлигида амалга ошириш; 

болаларнинг ўз ўқув муассасаси худудини тоза, озода сақлаш ва 
ободонлаштириш (таълим муассасалари атрофидаги қаровсиз ѐтган ерларда 
мевали боғлар яратиш) ишларига жалб этиш, шанбаликлар ташкил этиш; 

ҳамкорликда олиб борилган ижобий ишларни оммавий ахборот 
воситалари орқали кенг ѐритиб бориш.

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish