ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
76
+Са +Са
Т +Са+ 6 КNО
3
+ Т - К + Са(NО
3
)
2
+ 4КNО
3
- К
ҚСа +
Са
Эритмадаги калий тупроқ томонидан сингдирилиб, эритмага эса
эквивалент миқдорида кальций чиқади.
Турли катионларнинг алмашинув сингдиришидаги энергияси активлиги
бир хил эмас. Алмашиниш энергияси катионлар валентлигига боғлиқ.
Валентлиги қанча юқори бўлса, алмашинув энергияси ҳам шунча катта
бўлади ва тез алмашиниб, тупроқда мустаҳкам ушланиб қолади. Бир хил
валентликдаги катионларнинг сингдиришдаги активлиги эса улар атом
оғирлигининг кўпайиши ва ионлар гидратациясининг камайиши билан
кучаяди. Тупроқда учрайдиган катионларни уларнинг сингдирилиш
активлигига кўра қуйидаги қаторга жойлаштирилади:
Na
+
< NH
4
+
+
< Mg
2+
< Ca
2+
< H
+
< Al
3+
<Ғе
3+
Валентлиги жиҳатдан водород бу қаторда алоҳида ўрин эгаллайди ва
қонуниятга бўйсунмайди. Водород бир валентли бўлса-да, активлиги
жиҳатдан икки валентли кальцийдан юқори. Бунинг асосий сабаби, водород
иони ўз атрофига фақат бир молекулали сув бириктириб олганлигидан
гидратация қатламининг қалин бўлмаслигидир. Активлиги катта бўлган
катионлар тупроқда тез ва мустаҳкам сингдирилади. Катионлар
сингдирилишида эритманинг концентрацияси ҳам мухим роль ўйнайди.
Концентрациянинг
ошиши
билан
бир
валентли
катионларнинг
концентрацияси камайганда эса икки валентли катионларнинг сингдирилиши
активлашади. Демак, тупроқ қуриб, ундаги намнинг камайиши билан эритма
концентрацияси ошади ва бир валентли катионлар кўпроқ сингдирилади.
Шунинг учун ҳам шўртобларни кимѐвий мелиорациялаѐтганда (гипслашда)
кальцийнинг сингиш самарасини ошириш мақсадида ерда кўпроқ нам
тўплаб, уни сақлаб туриш чора-тадбирларини кўриш лозим. Катионларнинг
сингдирилишида коллоид заррачаларнинг таркиби ва тузилиши ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Масалан, кўп қаватли кристалл панжараларга эга бўлган гилли
минераллар (монтмориллонит, каолинит ва гидрослюдалар) да сингдириш
сифати ва энергияси унинг турли қаватларида бир хил эмас. Хуллас,
катионларни сингдирилиш энергияси тупроқда кечадиган турли жараѐнларни
ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
3. Тупроқда алмашинувчи катионлар билан бир қаторда маълум
миқдорда алмашинмайдиган ѐки фиксацияланган катионлар ҳам бўлади. Бу
катионлар тупроқни нейтрал туз эритмалари билан ишлаганда, ундан сиқиб
чиқарилмайди. Тупроқда алмашинмайдиган тарзда барча катионлар
сингдирилса-да, аммо К
+
ва NН
4
+
катионлари кўпроқ фиксацияланиб,
тупроқда мустаҳкам ушланиб қолиниш хусусиятига эга. Алмашинмайдиган
ҳолда сингдирилган катионлар тупроқ билан бирикиш мустаҳкамлигига кўра,
кристалл панжаралардаги ионлар ва сингдирилувчи комплексдаги
алмашинувчи катионлар оралиғида туради. Алмашинмайдиган сингдириш
ноқулай ҳодиса бўлиб, унинг натижасида калий ва аммоний ўсимликларга
Do'stlaringiz bilan baham: |