Археологиянинг роли


“Туркистон ўлкаси статистикаси учун



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana26.03.2022
Hajmi0,49 Mb.
#511044
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
74561 2-MODUL 1-MAVZU

Туркистон ўлкаси статистикаси учун 
материаллар”
номли тўплам чиқарила бошланди (1872 - 1876) йиллар ичида 
ҳаммаси бўлиб 5 та тўплам чиқарилди. 1887 йил биринчи январдан бошлаб 
Сирдарѐ 
(Тошкентда), 
Самарқанд 
(Самарқандда), 
Фарғона 
(Янги 
Марғилонда) вилоятларида 
статистика қўмиталари
тузилди. Қўмиталар 
вилоятларга хос маълумотлар тўплами нашр қилиб, уларда 
“табиий ва 
ишлаб чиқариш ишлари”
, халқ хўжалиги, суғориш тизимлари, йўллар, 
аҳоли ва унинг машғулоти, ўлпон ва солиқлар, маъмурий тузилиш, соғлиқни 
сақлаш ва маориф, жамоат ободончилиги, об-ҳаво кузатишлари ва ҳоказалар 
ҳақидаги муфассал маълумотлар берилди. 1886-1913 йилларга оид 
“Сирдарё 


вилояти обзорлари”
(Тошкент, 1887-1916 йиллар), 1884-1913 йилларга оид 
“Фарғона вилояти обзорлари”
(Янги Марғилон - Скобелов, 1889 - 1916 
йиллар) нашир қилинган эди. Қўмиталар булардан ташқари яна ўз ишлари
ҳақида ҳисоботлар ва бошқа китобларни нашр қилдилар. 
Ўрта Осиѐ халқларининг турмушига бағишланган, илмий ва 
ўлкашуносликка доир турли ҳабарлар ва мақолалалар 
“Туркестанские 
ведомости”
ҳамда 
“Туркистон вилоятининг газети”
(Тошкент 1870-917 
йиллар) ва бошқа маҳаллий матбуотда мунтазам босилиб турди. 
1870 йилда Тошкентда очилган Туркистон Халқ кутубхонаси 
(хозирги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси) 
ўлкани ўрганиш билан шуғулланувчи барча тадқиқотчилар, айниқса, 
маҳаллий ходимлар учун катта аҳамиятга эга бўлди. Kутубхона ташаббускор 
библиофиллар (китоб муҳаррирлари) ва библиографларнинг кўрсатган 
фаолияти асосида ўлкани ўранишга доир қимматли асар ва материал билан 
бойиб борди. Kутубхона очилиши вақтида фақат 1700 жилд китоб бор эди, 
1917 йилга ундаги китоблар сони 80 минг жилдга етди. Ҳозирда эса
китобларнинг умумий сони 10 миллион жилддан ортиқдир. Kутубхона 
фондида сақланаѐтган адабиѐт ва манба мажмуаларидан Ўрта Осиѐга, 
айниқса, Туркистон ўлкасига тааллуқли “Туркистон асарлар ва мақолалар 
тўплами” жуда хам қимматли асар бўлиб, шу кунларда ҳам ўз аҳамиятини 
йўқотмаган. Бу тўпламни тузишда кўзга кўринган рус библиографи 
В.И.Межов Петербургда 1868 йилдан бошлаб 20 йил давомида иш олиб 
борган эди.
1888 йилдан “Туркистон тўплами”га кирган катта-кичик жилдларнинг 
сони 416 га етганида (булар 1868-1888 йилларда тўпланган материаллар эди) 
ўлкада чор маъмуриятининг буйруғи билан “маблағ йўқлиги сабабли” бу 
ишлар тўхтатилган эди. В.И. Межов “Туркистон тўплами”га уч китобдан 
иборат систематик ва алфавит кўрсатгич тузган. А. Kун ва бошқа 
шарқшунослар машҳур “Туркистон альбоми” (Туркистон ўлкасининг 
этнография, археология, касб-ҳунар ва тарихга доир суратли альбом)ни тузиб 
тамомладилар.
Альбом 1262 дона рангли ва рангсиз фотосуратлар ѐпиштирилган 447 
картондан иборат бўлиб, Россияда фақат уч кутубхона - император 
кутубхонаси, 
Фанлар 
Академияси 
кутубхонаси 
ва 
Туркистон 
кутубхонасигина фахрлана оладиган, бадиий жиҳатдан ғоят ноѐб асар эди. 
Ўзбекистоннинг ва умуман бутун Туркистоннинг ѐдгорликлари кўпдан 
буѐн олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келарди. Х1Х - ХХ аср 
бўсағаларида осори атиқалар устида археологик кузатишлар, қидирув 
ишлари олиб борилди. Бу соҳадаги тадқиқотлар кўпроқ П.И.Лерх, 
Н.И.Веселовский, 
В.А.Жуковский, 
В.В.Бартолъд 
ва 
маҳаллий 
туркийшунослардан М.С.Андреев, В.Л.Вяткин, А.Л.Kун, А.А.Семѐнов ва 
бошқаларнинг номлари билан боғлиқдир. 
Собиқ Туркистоннинг қадимий ѐдгорликларини ҳисобга олиш ва 
текширишга Марказдаги илмий муассасалар; Имератор археология 
комиссияси, айниқса рус археология жамиятиннинг Шарқ бўлими, 


шунингдек, 1903 йил апрелда ташкил қилинган Ўрта ва Шарқий Осиѐни 
тарихий, архелогик, лингвистик ва этнографик жиҳатдан ўрганиш қўмитаси 
ҳам алоҳида эътиборни қаратди. 
Археология йиғмалари 1871, 1874, 1889 йиллардан Тошкент, 
Самарқанд ва Фарғонада очилган музейларда сақланади. 
Ўрта Осиѐ тарихига оид энг муҳим манбаларидан бири Муҳаммад 
Наршахийнинг 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish