Археологиянинг роли



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/17
Sana26.03.2022
Hajmi0,49 Mb.
#511044
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
74561 2-MODUL 1-MAVZU

 
 
 
3.Ўзбекистонда археология ва туризмнинг ривожланиши. 
Ўзбекистонда археология фанинг ривожланишида йирик рус олимлари 
А.Ю.Якубовский, 
С.П.Толстов, 
М.Е.Массон, 
А.П.Окладников, 
В.А.Шишкин
, биринчи 
ўзбек археологи, академик Яхё Ғуломов, Академик 
Аҳмадали Асқаров, академик Ўткур Исломов 
ларнинг хизматлари бениҳоя 
каттадир.
Атоқли олим, 
академик Яхё Ғуломов
1908 йилда Тошкентда дунѐга 
келди. 1917 – 1923 йилларда бошланғич мактабни битириб, Тошкентдаги 
эркаклар билим юртида ўқиди. 1927 йилда Самарқанддаги Ўзбек давлат 
педагогика академияси ижтимоий ва иқтисодий бўлимида таълим олди. У бу 
даргоҳда тарих фани бўйича биринчи ўзбек профессори
Бўлат Солиев
ва 
бошқа таниқли олимлардан таълим олиш билан бир пайтда ўз устида қаттиқ 
ишлаб, билим ва тажрибасини узлуксиз ошириб борди. Айни чоғда Яхѐ 
Ғуломов археология фанига қизиқиб, Самарқандда олиб борилаѐтган
археология қазув ишларида қатнашиб турди. Маҳаллий нодир қўлѐзмаларни
тўплаш ва ўрганиш билан шуғулланди. Яҳѐ Ғуломов ўлкадаги жадидчилик
ҳаракатининг машҳур намоѐндаларидан бири бўлган Абдурауф Фитратдан
ҳам таълим олган. У 1929 – 1931 йиллар мобайнида Ўзбекистон Халқ
Колмиссарлари Совети қошидаги илмий – тадқиқот институтининг 
аспирантурасида ўқиди. 1931 - 1932 йилларда Тошкент педагогика билим 
юртида дарс берди. 1933 – 1940 йилларда Ўзбекистон ХКС ҳузуридаги 
Тарихий ѐдгорликларни сақлаш ва илмий ўрганиш Республика комитетида 
илмий ходим, илмий котиб лавозимларида хизмат қилди.
Яҳѐ Ғуломов Сурхондарѐ ва Зарафшон археология экспедицияларида 


қатнашиб, қадимги давр тарихини синчиклаб ўрганди. 1936 – 1937 
йилларда Хоразмдаги археологик экспедицияларда олиб борган ишлари 
катта аҳамиятга эга бўлди. Унинг археология соҳасидаги ютуқларидан бири 
шундан иборатки, у ўрта аср қўлѐзма манбалари асосида фанга номаълум 
бўлган айрим қадимий шаҳарларнинг қаердалигини ва номини аниқлаб 
берди. У ўша вақтлардаги археологлар орасида қўлѐзма манбаларини яхши 
билар эди. Забардаст олимнинг илмий фаолияти вақт ўтиши билан 
ривожланиб бораверди. 1940 – 1943 йилларда у собиқ СССР Фанлар 
академияси Ўзбекистон филиалининг Тарих, тил ва адабиѐт институти 
қошидаги археология бўлимига раҳбарлик қилди. 1943 йилда эса 
“Хива ва 
унинг обидалари”
мавзуида тарих фанлари номзоди илмий ишини ҳимоя 
қилди. Шундай қилиб, Яҳѐ Ғуломов сиймосида ўзбеклардан биринчи 
маротаба археолог олим етишиб чиққан эди”
1
.
Олим Ахсикент, Қува, Афросиѐб, Хива ва бошқа қадимий 
шаҳарларнинг тарихини ўрганиш ҳамда оммалаштиришга улкан ҳисса 
қўшди. Сунъий суғоришнинг юзага келиши, ривожланиш жараѐни ва 
аҳамиятини ўрганишга алоҳида аҳамият берди. У бу ниҳоятда мураккаб
масалани ҳал этишни Хоразм воҳасидан бошлади. Бу бежиз бўмаган эди, 
албатта. Зеро бундан 2700 йил муқаддам Ўзбекистон ҳудудларида илк 
давлат Хоразмда ташкил топган эди. Олим бу ерда бир неча йил мобайнида
археологик қазувларда фаол қатнашиб, ўз олдига қўйган вазифани тўла адо 
этди. Бу борада унинг ўзбек ва рус тилларида нашр этилган

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish